Низомий номидаги тошкент давлат педагогика унверситети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш


Электрон почта орқали муносабатлар тартиби



Download 3,73 Mb.
bet8/18
Sana27.03.2022
Hajmi3,73 Mb.
#513362
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Bog'liq
Азимова М Битирув иши 2020

Электрон почта орқали муносабатлар тартиби:



Профессор – ўқитувчи ва талаба ўртасидаги алоқа электрон почта орқали ҳам амалга оширилиши мумкин, телефон орқали баҳо масаласи муҳокама қилинмайди, баҳолаш фақатгина университет ҳудудида, ажратилган хоналарда ва дарс давомида амалга оширилади. Электрон почтани очиш вақти соат 16.00 дан 20.00 гача

Фан мавзулари ва унга ажратилган соатлар:



Мавзулар

Маъруза

Амалий

Семинар

Мустақил иш

1.

Батик санъатининг келиб чиқиш тарихи ва унинг ривожланиши.

2










2.

Матога гул босиш (набойка) санъати тарихи ва унинг ривожланиши.

2










3.

Батик санъатининг ишлаш технологияси. Матога гул босиш (Набойка) санъатининг ишлаш технологияси.

2










4.

Батик санъатида ишлатиладиган асбоб ускуналар. Батик санъатида композицион панно бажариш.




16




10

5.

Матога гул босиш (набойка) санъати эскизлар бажариш.




14




10

Жами

6

30



20







Талабалар билимини баҳолаш тизими:

Т\р

Назорат туридаги топшириқларнинг номланиши

Максимал йииш мумкин бўлган балл

ЖН ва ОН баллар тасимоти

I. Жорий назоратдаги баллар тақсимоти

40 балл

20

20




Маъруза ва амалий машулотларда

Максимал балл

1-ЖН

2-ЖН




1.

Талабанинг маъруза ва амалий машғулотлардаги фаоллиги ва ўзлаштириш даражаси, дафтарларининг юритилиши амалий машғулот давомида бажарган эскизлар, аудитория ишлари.

40

0-10

0-10




2.

Мустақил таълим топшириқларнинг ўз вақтида ва ва сифатли бажариш.

30







II. Орали назорат

30 балл







1.

Оралиқ назорат назарий машғулот ўтган ўқитувчи томонидан қабул қилинади, савол –жавоб, тест-синов.

30 балл

Семестрнинг
7-ҳафтаси

III. Якуний назорат

30 балл




1.матога ишлов бериш фани бўйича назарий ва амалий билимларини аниқлашда савол-жавоб, эскиз ва композициялар;

30балл

Семестрнинг
8-ҳафтаси

Жами:

100 балл







Асосий адабиётлар:

Фойдаланилагн асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати:
Булатов С.С “Ўзбекистон халқ амалий безак санъати” Т.Меҳнат.1991
2. Қосимов Қ.Қ Наққошлик – Т: ўқитувчи,1990.
3. Булатов С.С Ашурова М.О “Амалий санъат қисқача луғати”.-Т: Қомуслар бош таҳририяти, 1992.
5.Мираахмедов М.К. Бошланғич нақш ишлаш методикаси.-Т:Ўқитувчи, 1976.
6.Набиев М. Рангшунослик.-Т: ўқитувчи, 1995.
7. Ғуломов С.С, Булатов С.С «Шарқона уста шогирт одоби» ЎзР.ОЎМТВ ўқув адабиётлар, журнал ва буклетлар нашрга тайёрлаш маркази, 2000

Қўшимча адабиётлар:



Р. Гилман «Художественная роспис тканей», ВЛАДОС,2003 й

  1. Р.А.Перелёшина «Батик от основ к импровизасии», Москва, «Паритет» 2008 й.

  2. «Искусство батика для начинаюших и студентов художественных вузов», АСТ «Внешсигма» 2001 й.

  3. И. Дворкина. «Батик. Горячий, холодний, узелковий», ОАО. Радуга; Москва 2002 й.

  4. Керолайн Эрл «Постис по шёлку. Основи мастерства» “, АРТ «Родник» 2005 й.

  5. «Основи художественного ремесла», Москва «Просвесенийе», 1986 й.

  6. К.Ғуломов “Ашёга бадиий ишлов бериш”Т. 2004 й.

Электрон таълим ресурслари

  1. www.tdpu.uz

  2. www.pedagog.uz

  3. www.Ziyonet.uz

  4. www.edu.uz


2.2. Батик композицияси бўйича назарий машғулотининг маъруза матни




Режа:
1. Кириш.
2. Батик композицияси турлари.
3. Батикда ишлатиладиган воситалар.
Таянч тушунчалар: батик, совуқ, иссиқ батиклар, шойи, нақш композицияси, Декоратив тўқимачилик асари композицияси.
Кириш. Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот технологияларни қўллаш, фаннинг назарий бўлимида замонавий технологиялардан фойдаланишдир. Матога бадиий ишлов бериш учун мўлжалланган оддий ва мураккаб нақш композициялар тузиш, амалий машғулотларда ақлий ҳужум, гурухли фикрлаш, кластер педагогик технология ва лойиҳа тузишда кичик гурухлар мусобақалари, ижодий фикрлаш педагогик технологияларидан фойдаланилади.
Бадиий асар яратиш халқ амалий санъатида мураккаб ижодий жараёндир. Мусаввир ўз тасаввурини, ижод маъсулини ҳаётга татбиқ қилиш учун шу санъатнинг турли воситаларидан фойдаланади. Бу ижодий жараённинг асоси композиция уйғунлигини, нақш ритмини, ранг ва материални излашдир. Декоратив тўқимачилик асари композицияси - буюм текислигини ритмик, тартибли тақсимланиши ва ҳамма нақш (орнаментал), тасвирий элементларининг ягона бадиий, техник усулда бажарилганлиги ва умумий бадиий-декоратив ғоянинг яхлитлигидир. Умуман айтганда материал, бадиий воситалар, ғоявий-образли моҳиятнинг ички уйғунлигидир. Мусаввирнинг янги асар яратиши буюмнинг вазифаси, мақсадига монанд мавзу танлашдан бошланади. Бу босқичда фақат тасвир этилаётган элементлардаги маълум бир маълумот эмас, балки декоратив сиймо, ҳис туйғу кайфиятини турли бадиий воситалар орқали кўрсатиб бериш лозим. Турли бадиий ва технологик усуллардан фойдаланиб, нақш ва ранглар мутаносиблиги воситалари билан ҳис туйғу: баҳор кенглиги, шиддатли ҳаракат, мувозанатли сокинлик ва бошқаларни кўрсатиб бериш мумкин. Мукаммал ўйланган композицион схема яхши бадиий асар яратишга асос бўлади. Ишни композицион схемани масштабда ёки аииқ катталикда чизматасвирда чизишдан бошланади. Композицион схемани чоракта ёки яримта чизиш мақсадга мувофиқ эмас. Чунки иш жараёнида мос келмайдиган туташувлар бўлиши мумкин. Схеманинг қурилиши, нақш ечими характери бўйича композиция икки хил бўлади: статик (турун) ва динамик (ҳаракатда, тебраниш). Статик композицион схемалар кўпинча симметрик ва орнамент ечимида қатъийлик талаб қилинади.
Одатда статик композицион схемаларга чизиш расмлар (катак ва йўл йўл), геометрик орнамент ва айрим ўсимликсимон нақшлар киради. Статик композициялар сокинлик ва мувозанат туйғусини уйғотади.
Нақш асосан тўртбурчакда вертикал, горизонтал параллел ва перпендикулар зиналарда жойлашади. Тасвирий элементлар фронтал берилган, турун ва унинг композицион схемадаги ўрни аниқ белгиланган. Композициянинг динамик ечимида нақш элементлари диагонал бўйича ва текисликда эркин қаратилган бўлади. Композицион схемада ҳаракат яқол кўзга ташланади, симметрияни дадил бузиш мумкин. Схема ечими турли кўринишда бўлиши мумкин. Тасвирнинг кўламини буюм ўлчами ва вазифасига мутаносиб танлаш жиддий жараён. Кескин катталаштирилган расм қўполлашиб, нафислигини йўқотади. Йирик масштабда кўпроқ гул расмли нусхалар қўл келади. Табиийки, яхши топилган силует, элементларнинг аниқ чизгилари агар иш қўлда, мўқалам суртмаси усулида бажарилган бўлса катта аҳамияттга эга. Палапартиш, дидсизлик билан чизилган гуллар ва барглар ўсимлик гўзаллиги, нафосатини очиб беролмайди. Батик амалий-декоратив санъат тури бўлиб, ўз стилистик хусусиятларига эга. Матога тасвир туширишдан аввал хаёлда тасаввур қилинаётган панно, палантин ёки шарф, рўмол ўйланган композицияси қоғозда бажарилади. Лойиҳа матога аниқ хатосиз тушириш учун керак. Қандай тасвир ўйлаганимиздан қатъий назар тўқимачилик чизматасвири қонуниятларига амал қилишимиз керак. Буларга композициянинг текисликдаги ечими, айрим ҳолларда режалилик ва кўламнинг йўқлиги, тасвирнинг нақшинкорлиги ва декоративлиги, тасвирнинг ва фоннинг график аниқлиги киради. Совуқ ва иссиқ батик мато полотносида ўқувчанликни чегараловчи захира суюқлиги билан ишлашга асосланган. Совуқ батикда захира суюқлиги матога ёпиқ контур сифатида тортилади. Ёпиқ контурнинг ички тамони махсус бўёқлар билан эскизга асосан бўялади. Бу услубнинг ўзига хос хусусияти шундаки, рангли контур мавжуд ва бу контур ҳар хил орнаментал нақшларга аниқ график хусусият беради. Рангтасвир ишлашда қўлланиладиган ранглар сони чекланмаган.
Иссиқ батикда иситилган захира суюлиги контур сифатида тортқилади ва матонинг айрим исмларини бўёқнинг оқишидан сақлаш мақсадида бўялади.
Бу усулда контур чизиқлари шарт эмаслиги туфайли рангларнинг бир-бирига майинлик билан ўтиши мумкин. Захира суюлигини тортишда ҳар хил техник усулларнинг ишлатилиши нозик ва ранг-баранг нақшинкор шакл ва гулларни ишлаш имконини беради.
Эркин нақш захира суюқлигисиз ишланади. Тасвир матога ҳар хил буёқлар билан мўйқалам эркин чизмалари ёрдамида туширилади. Фақат охирги ишлов совуқ захира суюлиги билан берилади. Аввалги усулларга нисбатан бу усулда индивидуал ижод имкониятлари кўпроқ. Эркин нақшда технологик ишлов беришнинг усуллари турли-туман. Матони бадиий безашнинг уч усули мукаммаллашиб бормоқда. Бу соҳада ишлаётган рассомлар мато бўяшнинг янгидан-янги усулларини яратмоқдалар. Матони бўяшнинг уч усулини бажарганда мато рамка илмоқларига тандо ва арон иплари ўртасидаги перпендикуларликни сақлаган ҳолда тортқилади. Рамканинг қарама-қарши тамонларининг параллеллиги ҳам сақланиши зарур. Мато илмоқларга илингандан сўнг, рамка тамонлари тортқилиб, мато тарангланади ва винтлар билан макамланади. Шунинг учун иш давомида мато солқиланиб қолмайди.

Download 3,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish