31
Натурал, яъни табиий обьектларга қуйидагилар киради:
- синф шароитида ўрганиладиган табиат обьектлари ва инсон ҳўжалик
фаолияти предметлари (намуналар, гербарийлар, саноат ва қишлоқ
ҳўжалиги махсулотлари намуналари);
- бевосита ўқув саѐҳати жараѐнида ўрганиладиган табиий обьектлар ва
ҳўжалик фаолияти махсулотлари: бевосита табиий шароитда ўрганиладиган
обьектларга
географик очилмалар, дарѐлар, сойлар, кўллар, тупроқлар,
ўсимликлар ва хайвонот дунѐси киради. Ҳўжалик фаолияти маҳсулотларига
экинзорлар, полизлар, боғлар, узумзорлар ва бошқалар киради. Антарктида
материгига тегишли натурал объектларни бевосита такдим этишнинг
имкониятлари йўқ, шунинг учун Антарктида материгини ўрганишда бошқа
ўқитиш воситаларидан фойдаланиш максадга мувофик.
Географик воқеа ва ҳодисаларнинг тасвири қуйидаги гуруҳларга
бўлинади:
- табиий ва ҳўжалик обьектларининг моделлари. Уларга рельеф шакллари,
дарѐ водийлари, ботиқлар, текисликлар,
музликлар, ғорлар, сув омборлари
ва бошқа ҳўжалик обьектларининг моделлари киради;
- ясси кўргазмали қўлланмалар. Мазкур воситаларга қуйидагилар киради:
деворий расмлар, портретлар, диапозитивлар, диафильмлар, кинофиьлмлар,
кинолавҳалар, видиотасмалар ва ҳ.к. Антарктида материгини ўрганишда
айнан б) ва в) бандларга тегишли ўқитиш воситаларидан фойдаланиш
лозим. Чунки Антарктида материги асосан тадқиқотчилар ва сайѐҳлар
(чекли сондаги) томонидан ўрганилган бўлиб, улар томонидан тақдим
этилган расмлар, чизмалар, таассуротлари ѐзилган лавҳалар,
кино ва фото
материлалларидан фойдаланиш лозим. Адабиѐтлар рўйҳатида келтирилган
(13, 14, 15, 16, 17,18) адабиѐтларга эътибор қаратинг.
32
Шартли белгилар ѐрдамида географик предмет ва ҳодисаларни баѐни
ва тасвири (
сўзли, белгили, сонли). Мазкур воситалар қуйидаги гуруҳларга
бўлинади:
-
вербал воситалар. Дарсликлар, маълумотномалар,
матндаги
жадваллар;
-
картографик воситалар:
карталар, атамалар, карта-схемалар,
чизиқли карталар, деворий карталар;
-
чизмали схематик қўлланмалар. Уларга қуйидагилар киради:
таркибий схемалар, масалан гидросферанинг тузилиши, халқ ҳўжалигини
тузилиши; таснифлаш схемалари (тоғ жинслари, ландшафтлар ва ҳ.к);
табиий ва иқтисодий воқеа ва ҳодисаларнинг ўзаро алоқалари ва ўзаро
таъсири;
-
чизмали статистик қўлланмалар; чизмалар,
диаграммалар,
жадваллар.
Мазкур ўқув воситалари географик воқеа ва ҳодисаларни фазовий
жойлашишини ва уларнинг тузилиши ва моҳияти ҳақида тасаввурларни
шакллантиради.
Табиий ҳодисаларни содир бўлиш жараѐнини кўрсатиш ва таҳлил
қилиш учун зарур бўлган воситаларга қуйидагилар киради:
- жойда ўлчаш ишлари олиб бориш учун зарур бўлган приборлар
(рулетка, компас, нивелир, теодолит);
- табиий ҳодисаларни миқдорий ва сифат кўрсатгичларини
аниқлайдиган приборлар (термометр, барометр);
- картометрик ишларни олиб бориш учун ишлатиладиган приборлар
(курвайметр, линейка, транспортир ва ҳ.к.).
Биринчи бобда ва иловада келтирилган Антарктида материги ҳақидаги
Антарктидани материгини тадқиқ қилиш давомида тадқиқотчилар
томонидан тўпланган материаллар:
фото суръатлар, фактик материаллар,