Оилада ва МТМ даги болаларнинг қўшиқ айтиш услубияти
Ашула айтиш мусиқа машғулотларининг асосий элементларидан бири хисобланади. Ашула айтиш мусиқа билан шуғулланишда ўзининг енгил ва осон амалга оширилиши туфайли болалар диққатини тез жалб қилади. Энг мухими шундаки, бола ўртоқлари билан бирга ашула айтганда, ўз шахсий ижросини назорат қилиб боради, ён-веридаги болалар билан ўзининг овозини солиштириб кўради. Бу эса, биринчидан, болада мусиқавий қобилятларнинг хар томонлама ривожланишига катта имконият яратади, иккинчидан, болада ўз-ўзидан ижодий интилиш кучаяди, учинчидан, ашула айтиш жараёнида боланинг флкри, нутқи, идроки ўсади, овоз ва нафас аппаратлари яхши ривожланади. Болалар хаётида мусиқа катта ахамиятга эга. Чунки мусиқа болалар онгида катта таассурот қолдиради. Мусиқа болаларда эстетик тарбияни ривожлантиришда катта ахамиятга эга, шунга кўра, бола онгидаги эзгу фазилатларни ривожланишида мусиқий тарбиянинг ўрни алохида.
Оилада ва МТМ да болаларни қўшиқ айтишдаги вазифалари қуйидагилардан иборат:
1. Болаларни соф товушда куйлашга ўргатиш хамда аниқ, равон куйлашни талаб этиш.
2. Қўшиқ куйлаш жараёнида болаларда мусиқавий қобилиятни ва сўз бойлигини орттириш.
3. Тарбиячи ёрдамида болалар қўшиқни куйлаши хамда якка холда, мусиқа асбобларисиз хам куйлашга ўргатиш.
МТМ ДА МУСИҚА МАШГУЛОТЛАРДА БОЛАЛАРНИ МУСИҚИЙ ҚОБИЛИЯТЛАРНИ ШАКЛЛАНИШИ.
Режа:
1.Мусиқа машғулоти турларининг шаклланиши.
2.Болалар боғчасида мусиқа ва ўйинлар.
3. Мусиқа остида жисмоний тарбиянинг аҳамияти
Мактабгача ёшдаги болалар тарбиясида мусиқий тарбия алоҳида аҳамият касб этиб, мунтазам равишда олиб бориладиган тарбия жараёнининг бир қисмини ташкил этади. Мусиқа, айниқса, миллий мусиқа, бола тарбиясига бениҳоя катта таъсир кўрсатиб, уларда юқори даражадаги бадиий, эстетик завқ ва дидни шакллантиради, гўзалликни мусиқа орқали идрок этишда етакчи рол ўйнайди. Болалар боғчасида болаларга мусиқий тарбия беришда мусиқа раҳбарлари— мусиқа тинглаш; вокал ижрочилик; миллий мусиқа асбоблари билан таништириш; бастакор ҳаёти ва ижоди билан таништириш; мусиқа турлари билан таништириш; ритмик ҳаракат ва рақс асослари билан таништириш;
болаларда ижобий қобилятларни аниқлаш ва ривожлантириш; мусиқа воситалари орқали болалар тарбиясини тобора шакллантириш каби вазифаларни амалга оширар эканлар, ўз иш тажрибаларида турли фаолият шаклларидан кенг фойдаланадилар:
мусиқа машғулотлари (вазифа ва мақсадига қараб, турли мавзу ва йўналишда бўлади);
байрам эрталиклари;
кўнгил очар мусиқий ўйинлар;
нафосат соатлари;
бадиий ва адабий мусиқий композитсиялар;
мусиқий театр драматизатсиялари;
якка ҳол иш турлари;
тўгарак ишлари.
Байрам эрталикларига тайёргарлик кўрилар экан, авваламбор бу ҳамманинг байрами эканлиги, болалар хотирасида унутилмас из қолдирилиши, уларга завқ, хурсандчилик олиб келишини назарда тутиш зарур. Бу жараёнда барча тенг қатнашиши лозим. Масалан, педагогик жамоа, ота-оналар ва маҳалла. Мактабгача таълим муассасасида ташкил қилинган байрам эрталиклари умумхалқ байрамларининг бир парчаси бўлмоғи зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |