Болалар боғчасида мусиқий таълим-тарбия беришда тарбиячининг ўрни
Мактабгача таълим ёшидаги болаларни маънавий маданиятли этиб тарбиялашда, таълим масканларида ўтказиладиган мусиқа машғулотлари ва байрам эрталикларининг гўзаллик қонуниятлари асосида баркамол шахсни шакллантириш вазифаларини амалга ошириш учун мусиқа тарбиячисининг ўрни беқиёсдир. МТМ да хар бир тарбиячи мусиқавий қобилиятга эга бўлиши ва тарбиячилик вазифасини бажаришда ўз ўрнини топа олиш керак. Тарбиячи ўз ишига ижодий ёндашиб, хар бир машғулотда, байрам эрталикларида ва юртимизнинг буюк сиймолари билан танишлириш машғулотларини ишлаб чиқишлари мумкин. Тарбиячи болаларга фақат билим берибгина қолмасдан, балки уларни янги ажойиб дунё — мусиқа оламига олиб киради, санъатга қизиқтиради, уни севишга ўргатади. Яхши ташкил этилган уиусиқий тарбия жараёни болаларни баркамол инсон бўлиб улғайишларига кўмаклашади.
Тарбиячининг ўзига талабчанлиги ўзининг хар бир хатти-харакатини назорат қилиб бора олиши давлатимиз МТМ лари олдига қуйидаги талабларни қўяди.
МТМ да олиб бориладиган барча тарбиявий ишлар олийжаноб фазилатларни ёш авлодда боғча ёшидан бошлаб шакллантиришга қаратилган.
Болалар боғчаларида амалга оширилаётган тарбиянинг мухим қисми эстетик тарбиядир. Мусиқавий тарбия эса эстетик тарбиянинг таркибий қисми хисобланади. Мусиқа машғулотлари жараёнида бола хаётий воқеликни мусиқавий образлар орқали идрок этиб боради. Болалар ёшига мос мусиқа асарлари кичкинтойларда унутилмас таассурот қолдиради, уларнинг рухий дунёсини бойитади. Боғча шароитидаги мусиқавий тарбия бадиий адабиёт ва тасвирий санъат билан узвий боғланган холда амалга оширилади. Ашула айтиш, турии жанрдаги мусиқа асарлари, хусусан, сужетли чолғу песаларини тинглаш, мусиқавий ўйфнлар билан шуғилланиш ва рақсга тушиш жараёнида мусиқа машғулотиари кўпинча бадиий сўз билан боғланади. Боланинг бадиий образларни ёрқин тасаwур этиши ва чуқур идрок қила олиши учун тасвирий санъат асарларидан хам унумли фойдаланилади. Айниқса, айрим сужетли мусиқа асарларини тинглашдан ёки куйланадиган қўшиқ мазмунидан болалар онгида хосил бўладиган тасаwурларни янада бойитиш ва конкретлаштириш мақсадида асар сужcтига хос бадиий суратлардан фойдаланилса хам яхши натижа бcради. Турли методлардан фойдаланиб ўтказилган хар бир мусиқа машғнлоли кичкинтойларда бадиий-эстетик завқ уйғотади. Уларнинг хис-туйғуларини ривожлантиради. Ижодий фикри ва нутқини ўстиради. Бундан ташқари, мусиқавий ўйин ва постановкалар, рақслар болаларда ритм туйғуси, чаққонлик ва харакатчанлик малакаларини ривожлантиради хамда қоматнинг тоғри ўсишига ёрдам беради.
Боғчада амалга ошириладиган конкрет машғулотлар, масалан, хисоб машғулотларижараёнидаболаларнинг кўпроқ абстракт фикрлаш қобиляти ва мантиқий хотира кучи ўсиб борса, санъат машғулотлари жараёнида эса уларнинг образли фикрлаши ва образли хотираси яхши ривожланади. Бу хар иккала психологик хусусиятнинг параллел ривожланиши боланинг ақлий ривожланиши учун мухим ахамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |