Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ф. И.Ҳайдаров Н. С. Жўраев психология тарихи



Download 6,03 Mb.
bet31/65
Sana17.07.2022
Hajmi6,03 Mb.
#815416
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   65
Bog'liq
психология тарихи

Декарт ҳаёти: (1596 - 1650)
Фарангистонлик файласуф, риёзатчи, тиббиётшунос олим ва услубий назариётчи Рене Декарт Турен музофотининг Лаэ шаҳарчасида дворян оиласида дунёга келди.
1606 йил баҳорида отаси Декартни Ла-Флешдаги диний коллежга ўқишга жўнатади. 1618 йилда Декарт Голландияга жўнайди ва ўз ҳохиши билан армияга ёлланиб, испан – австрия қўшинларига қарши курашда иштирок этади.
1619 йилдан бошлаб Декарт фалсафа билан жиддий шуғулланишга киришади. 1625 йилда Декарт Парижга келади ва олимлар билан танишади. Файласуф бу ерда тарихда «одам журнал» деб ном қолдирган Мерсен Марен билан яқин дўст тутинади.
Рене Декарт табиатан қизиққон бўлсада, баҳс ва тортишувлар чоғида доимо ўзини муносиб тута билган. У биринчи бўлиб, «Эфир» атамасини ва у ҳақидаги ғояни фан оламига олиб кирди.
«Фикрлаяпман, демак мавжудман», - деган нақлни ҳам Декарт ўйлаб топган. Шунингдек, у биринчи бўлиб, камалакнинг пайдо бўлиш сабаблари ва унинг табиатини тушунтириб берди.
Рене Декарт Ла-Флеш иезуитлар коллежида схоластик фалсафани ўрганди. Унда китобий олимликка шубҳа жуда эрта уйғонди, зотан унинг фикрича, кўпгина фанларда ишончли асос мавжуд эмас эди. Китобларни ташлаб у саёҳат қила бошлади. Гарчи Декарт католик бўлса-да, маълум вақт ўттиз йиллик уруш даврида протестантлар тарафида қатнашди. Унинг қизиқишлари доирасига чавандозлик, мусиқа, қиличбозлик ва рақс кирар эди. 23 ёшида у Германияда қишки квартираларда бўлиши чоғида ўз методининг асосий ғояларини таърифлади. Орадан ўн йил ўтиб, у тинчлик ва осойишталикда тадқикотлар билан шуғулланиш учун Голландияга кўчиб келди. 1649 йилда у Стокгольмга қиролича Кристина ҳузурига ташриф буюрди. Швеция қиши Декартга ҳаддан ташқари оғиррлик қилди, у бетобланиб ётиб қолди ва 1650 йилнинг февралида вафот этди.
Унинг асосий асарлари жумласига Метод ҳақида мулоҳазалар ва Метафизик фикр-мулоҳазалар киради. Бошқа асарларидан Фалсафа асослари ва Ақлни бошқариш қоидаларини қайд этиш мумкин. Метод ҳақида мулоҳазалар француз тилида ёзилган дастлабки фалсафий асарлардан бири ҳисобланади. Декарт ҳам лотин, ҳам француз тилида ижод қилган.
Декартнинг биринчи оппоненти бўлиб голландиялик файласуф Баррух Спиноза чиқди. Гегелнинг фикрича Б.Спиноза Декарт фалсафасидаги дуализмни олиб ташлади. Унга кўра ягона ва абадий ажралмас хусусиятларга эга бўлган субстанция - бу табиат. Шунинг учун одамни субстанциялар учрашадиган «жой» сифатида Спиноза инкор этади. Одам бир бутун моддий ва руҳий мавжудот деб билади. Ўзининг энг машҳур психологик асари «Этика»да файласуф дастлаб субстанциялар масаласида тўхталади. Шу ерданоқ унинг қарашлари Декартнинг қарашларидан узоқлашади. Декартдан фарқли равишда Спиноза монестик таълимотни илгари сурди. Субстанция деганда Спиноза биздан ташқарида жойлашган табиатни тушунади. Бу субстанция ўз навбатида бир қанча хусусиятларга эга бўлиб, инсон уларнинг фақат иккитаси - тана ва фикрни билади. Шунинг учун руҳ ва тана битта индивидуални, яъни фикрлайдиган танани ташкил этади. Алоҳида руҳий субстанциянинг борлигини Спиноза инкор этади, лекин материя ва тафаккур бирлиги муаммосини охирида очиб беролмади. Субстанциялар таълимоти асосида Спиноза инсонинг ҳиссий ҳолатлари кўпроқ аффектлар масаласини ёритиб берди. ¤зининг аффектлар ҳақидаги таълимотида аффектларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг табиати: одамларнинг аффектларга қуллиги ва аффектларнинг кучи; инсон озодлиги ва инсон ақлининг кучи масалалари юзасидан тўхталди. Аффектларни Спиноза табиий ҳодиса деб билади. Аффектлар орасидан Спиноза З тасини алоҳида ажратиб кўрсатади. 1. Хоҳлаш. 2. Қониқиш. 3. Қониқмаслик. Қолган барча эмоциялар шулардан пайдо бўлади, деб ҳисоблайди Спиноза. Спиноза аффектлар бутунлай инсон иродасига боғлиқ ва уларни тўлиқ бошқариш мумкин, деган фикрга қўшилмайди. Бу борада у аффектларни инсон устида ўтказадиган ҳукмронлиги ҳақида фикр юритади. Барча аффектлар Спинозанинг фикрича инсонни шундай ҳолатга олиб келадики, бунда у ўз-ўзини бошқара олмайди. Тасодифларга қарам бўлиб, аниқлик кўз олдида, ноаниқлик томон боради, озодлик эса аффектларга эргашишда эмас, балки уларни ақлга бўйсун-диришдир.
Спинозани фикрича қалбларни қурол билан эмас, меҳр мухаббат ва олийжаноблик воситасида забт этиш мумкин.
Спиноза психологияси онгнинг психологик объект сифатида шаклланиши йўлидаги Декартдан кейинги муҳим қадам бўлди.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish