Низомий номидаги тошкент давлат педагогика университети ф. И.Ҳайдаров Н. С. Жўраев психология тарихи


Европада уй²ониш даври психологияси



Download 6,03 Mb.
bet21/65
Sana17.07.2022
Hajmi6,03 Mb.
#815416
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65
Bog'liq
психология тарихи

Европада уй²ониш даври психологияси

Платон билан Аристотель яратган руҳ ҳақидаги таълимот ўрта асрларда – Шарқда ҳам, ғарбда ҳам ҳукмрон бўлиб қолди. Психологиядаги бу оқим кейинчалик (XVIII асрда) метафизик ёки рационалистик психология деб ном олади.


Бу психология шунинг учун ҳам метафизик деб аталадики, унинг текшириш предмети бўлган – руҳ, психик процесслар – физик ҳиссий дунё чегарасидан тащқарида мавжуд моҳият, ғайри жисмоний бир нарса деб тушунтирилади; шунинг учун ҳам рационалистик деб аталадики, унинг текшириш методи тажрибадан ажратилган фақат қуруқ мулоҳазадан иборат эди.
Ўрта аср мутафаккирларининг руҳ ва руҳий ҳаёт ҳақидаги мулоҳазалари, асосан, руҳнинг моҳияти ҳақидаги, унинг кучи, қобилиятлари ва келиб чиқиши ҳақидаги, унинг тана ўлгандан кейинги тақдири ҳақидаги, руҳнинг танага бўлган муносабати ҳақидаги масалаларга қаратилган эди.
Руҳнинг моҳияти ҳақидаги масала, одатда, Платон ва Аристотелларда қандай ҳал қилинган бўлса, ҳудди шундай ҳал қилинар эди. Руҳ ўз табиатига кўра барча моддий ва жисмоний нарсаларга қарама-қарши қўйилар эди. Руҳ ўз табиатига кўра алоҳида қобилиятларга эгадир, деб фикр юритиларди.
Шунингдек, ўрта аср мутафаккирлари ирода масаласига ҳам алоҳида эътибор бердилар.
Масалан, Августин биринчи бўлиб кишининг бошқа руҳий қобилиятлари орасида ироданинг муҳим аҳамиятга эга эканлиги ҳақида фикр юритган.
Оловнинг ғаройиб сифатларини ким тушунтириб бера олади? Нега энди у ўзи ёруғ бўла туриб, домига тушган нарсаларни қорайтириб юборади? Ёки гулханда тобланган тошларнинг оқариш сабабини қандай изоҳлаш мумкин?.
Сукунат – шовқиннинг, яланғочлик – либоснинг, хасталик – саломатликнинг, зулмат – ёруғликнинг йўқлигидан дарак берганидек, ёвузлик эзгуликнинг йўқлигини билдиради.
Ўзгалар сени олқишлаганда, сен ўзингдан нафратлан. Сени сен орқали харакат килмоқчи бўлганлар олқишлайди.
Августин Аврелий ҳаёти: Августин 354 йилда Шимолий Африкадаги Тагаст шаҳрида туғилди. Унинг онаси христиан отаси эса мажусий эди. Августиннинг ўсмирлиги Карфагенда қайғусиз ўтди.
Августин улғайгач, Карфагендаги нотиқлик мактабида уч йил давомида таҳсил олди. Ана шу вақт ичида у Цицероннинг фалсафий қарашларини катта қизиқиш билан ўрганди.
Августин 375 йилдан бошлаб 8 йил давомида нотиқлик саънати бўйича талабаларга сабоқ берди.
384 йилда у Италияга йўл олди ва Милан шаҳридаги нотиқлик мактабида муаллимлик қилди. Бу ерда насронийлик динига кириб, уни чуқур ўрганишга киришди. 388 йили Августин Африкага қайтиб, орадан уч йил ўтгач, ўзини буткул диний илмларни ўрганишга бағишлади. ва кўп вақт ўтмай Гиппон шаҳрининг епископи Валерий ҳомийлиги остида руҳонийликни қабул қилди.
395 йил епсикоп Валерийнинг ўлимидан сўнг Августин Гиппондаги епископлик кафедрасига етакчилик қилиб, 34 йил – умрининг сўнгги дамларигача шу ерда ишлади. У тинмай мутола қилар ва шунга яраша ўта маърифатли, билимдон эди.
Августин ўзидан жуда бой маънавий мерос қолдирди. Файласуф 75 ёшига қадар умумий ҳажми 232 та китобга жо бўлган 90 та трактат ёзиб улгурди. Булардан атиги ўнтасигина бизга қадар етиб келган.
Машҳур қомусий олим Исидор Севилский (570 - 638) Августин ҳақида шундай деб ёзган эди: «Августин тафаккури ва билими жиҳатидан ҳаммадан устундир».
Чунки ҳатто кечасию кундузи ҳаракат қилган тақдирда ҳам ҳеч ким унингдек кўп ёзаолмайди ва ўқиёлмайди.
Дастлаб Августин ўз даврининг машҳур диний оқимларидан бири- манихейлик билан танишди. Манихейлик дунёда эзгулик ва ёвузлик дуализми ҳақида таълим беради ҳамда инсон икки руҳга эга бўлиб, улардан бири эзгу ва ёруғ, иккинчиси эса ёвуз ва қора дея уқтиради. Ҳар бир инсоннинг ҳаракатлари мана шу икки руҳнинг тўқнашуви натижаси бўлиб ҳисобланади. Августин бу таълимотни қабул қилди – у бу дунёда ёвузликнинг мавжудлигини тушунтирарди. Аммо бу кўпга чўзилмади. Чунки манихейлик Августин интилган маънавий ҳаёт учун куч бермасди. Августиннинг бу оқимга қизиқиши интеллектуал жиҳатдан ҳам йўқотди. Манихейликдан қайтгач, у скептицизм тарафдорлиги қаторига қўшилди.
Аммо скептицизм ҳам Августин қониқтирмади ва у неоплатонизмга (Плотин) юз бурди. Августин неоплатонизмда ёвузлик ҳақидаги саволга маъқул жавоб топди. Маънавий ҳаётни неоплатонча реал тушуниш ҳам Августинга маъқул келди. У Платон (ва Плотин)ни ўрганишдан интеллектуал ором топди.
Аммо унинг шахсий тажрибаси «тўғри тушуниш тўғри ҳаракатларга олиб боради», деган неоплатонча тафаккурга ишончига зид келиб қолди. Зотан, Августин ўзи тўғрилигини биладиган ҳаётни бошдан кечиришга қодир эмаслигини англарди. Шу билан бир вақтда, Августин христианлар назарий жиҳатдан ундан заиф бўлишса-да, маънавий жиҳатдан ундан кучли эканликларини ҳам тушунарди. Шунинг учун Августин христианлар назарий жиҳатдан Августинни қониқтирмаса-да, - юксак боҳоларди. Умрининг ушбу босқичида у риторика муаллими сифатида Миланга саёҳат қилди. Бу ерда Августин епископ Амброзий (Ambrose, 339-397)нинг ваъзлари таъсирида қарийиб ўттиз ёшида христианликни қабул қилди.
Августин Шимолий Африкага қайтиб келди ва епископлик қила бошлади. Бутун қолган умрини у Черковга бағишлади. Августин 430 йилда, яъни вандаллар Ғарбий Рим империясига бостириб кирган даврда вафот этди.
Августин лотин тилида жуда кўп китоблар яратди. Шулардан фақат энг машҳур тўрттасини тилга олиб ўтамиз.
Академикларга қарши” унда Августин скептицизмни рад этади ва ўзининг скептицизм билан қизиқ³ан даврини танқид қилади.
Эркин ирода ҳақида”, унда ёвузлик муаммоси ва ирода эркинлиги муҳокама қилинади
Ваъз” Августин унда ўз ҳаётидаги мураккаб маънавий курашларни очиб беради. Бу китобда илк грек антик давридан тугаб бораётган христиан антик даврига ўтиш кўрсатилади. Августин унда рационал грек фуқороси бўлиб, эмас балки алоҳида индивид, ҳис-туйғулар ақлдан устун келувчи руҳ ва тананинг ички курашига берилган шахс сифатида намоён бўлади.
Худо шаҳри ҳақида” асарида Августин тарих ҳақидаги ўз тасаввурини ва Икки шаҳар (“Подшолик”) Замин шахри ва Худо шахри хакидаги таълимотни ишлаб чикади.
Ироданинг устунлиги ҳақида, айниқса, Дунс Скотт (1265-1308 й.) нинг таълимоти жуда яққолдир. Унинг айтишича, ирода ақлдан ҳам юқори туради.
Бутун ўрта аср тарихи мобайнида, ундан кейинги вақтларда ҳам, фалсафа ва психологияда ирода эркинлиги ҳақидаги тортишув жуда катта ўрин эгаллади. Бу масала бўйича V асрдаёқ иккита оқим – детерминизм ва индетерминизм пайдо бўлган.

Download 6,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish