Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги ПКҚТ ва МО тармоқ маркази
“Педагогик технология ва педагогик маҳорат” йўналиши тингловчиси, Қарши давлат университетининг Педагогика институти “Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси” кафедраси ўқитувчиси ДЖабборов Маъсуд Бахриддиновичнинг “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий – педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикаси мавзусидаги битирув ишига илмий раҳбар
ХУЛОСАСИ
Ўқитувчи шахсининг касбий – педагогик фаолияти предмети Педагогика институтларида ўқитиладиган асосий мутахассислик фанлари қаторига киради. Республикамиздаги Педагогика институтлари олдида турган асосий вазифа талабаларни миллий ва инновацион педагогик фаолиятни самарали ташкил этишга ўргатиш, ўқув-тарбия жараёнини самарали бошқариш, ўқув-меёрий ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда таълим олганликни ташхис этиш қонунияти ва тамойиллари билан таништириш, глобал доирада таълим тизими ривожланишининг ҳолати, асосий йўналишлари ва қонуниятларини таҳлил этиш, миллий ва ҳудудий ўзига хосликлардаги умумий кўринишларни очиб бериш, халқаро педагогик тажрибанинг ижобий ва салбий жиҳатлари, миллий педагогик маданиятни бойитиш шакл ва методларини аниқлаштириш, талабаларни ўқитувчи фаолиятида касбий маҳоратнинг тутган ўрни, мазмун-моҳиятига доир назарий билимлар ҳамда педагогик фаолиятнинг турли кўринишларида ўқитувчининг муомала маданияти, ўқувчилар билан алоқа ўрнатиш ва мулоқатга кириша олиш методикасини тўлиқ ўзлаштиришга қаратилганлиги билан аҳамиятли. Битирув ишини тайёрлашда “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий – педагогик фаолияти”ни ўрганиш мақсади кўзланган. Иш умумий мазмунида ана шу мақсадга эришишга алоҳида эътибор қаратилган. Битирув ишининг таркибида ёритилган барча масалалар ягона мақсадга эришишни таъминлашга йўналтирилган.
Шу ҳолатларни инобатга олган ҳолда тингловчи М.Б. Джабборовнинг “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий – педагогик фаолияти” мавзусидаги битирув ишини ҳимояга тавсия этаман.
доц. M. Ж. Mуталипова.
Низомий номидаги ТДПУ ҳузуридаги ПКҚТ ва МО тармоқ маркази
“Педагогик технология ва педагогик маҳорат” йўналиши тингловчиси, Қарши давлат университетининг Педагогика институти “Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси” кафедраси ўқитувчиси ДЖабборов Маъсуд Баҳриддиновичнинг “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий – педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикаси мавзусидаги битирув ишига
Т А Қ Р И З
Педагогларни тайёрлаш жараёнида асосий вазифа талабаларни миллий ва инновацион педагогик фаолиятни самарали ташкил этишга ўргатиш, ўқув-тарбия жараёнини самарали бошқариш, ўқув-меёрий ҳужжатлар билан ишлаш ҳамда таълим олганликни ташхис этиш қонунияти ва тамойиллари билан таништириш, глобал доирада таълим тизими ривожланишининг ҳолати, асосий йўналишлари ва қонуниятларини таҳлил этиш, миллий ва ҳудудий ўзига хосликлардаги умумий кўринишларни очиб бериш, халқаро педагогик тажрибанинг ижобий ва салбий жиҳатлари, миллий педагогик маданиятни бойитиш шакл ва методларини аниқлаштириш, талабаларни ўқитувчи фаолиятида касбий маҳоратнинг тутган ўрни, мазмун-моҳиятига доир назарий билимлар ҳамда педагогик фаолиятнинг турли кўринишларида ўқитувчининг муомала маданияти, ўқувчилар билан алоқа ўрнатиш ва мулоқатга кириша олиш методикасини тўлиқ ўзлаштириш малакаларини шакллантиришга эътибор қаратилмоғи даркор.
“Педагогик технология ва педагогик маҳорат” йўналиши тингловчиси ДЖабборов Маъсуд Бахриддиновичнинг “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий – педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикаси мавзусидаги битирув ишида ана шу муаммо ўзига хос тарзда ёритиб берилган.
Битирув иши кириш, асосий ва хулоса қисмларидан иборат бўлиб, илмий изланиш натижалари асосида аниқ фикрларга асосланиб ёритилган.
Юқоридаги фикрларни ҳисобга олиб “Педагогик технология ва педагогик маҳорат” йўналиши тингловчиси, Қарши давлат университетининг Педагогика институти “Мактабгача ва бошланғич таълим методикаси” кафедраси ўқитувчиси ДЖабборов Маъсуд Бахриддиновичнинг “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий – педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикаси мавзусидаги битирув иши мустақил бажарилган ва тугалланган деб ҳисоблайман. Мазкур битирув ишини ҳимояга тавсия этаман.
п.ф.н. доц. М. Мамаражабов
AННОТАЦИЯ
Ушбу битрув ишида олий таълим муассасаларининг Педагогика институтларида таҳсил олаётган талабаларга “Умумий педагогика” фанининг “Инновацион ёндашув асосида ўқитувчи шахсининг касбий – педагогик фаолияти” модулини ўқитиш методикаси ҳамда педагоглик касбининг ривожланиш тарихи, модулини ўқишда фойдаланиладиган интерфаол методлар, модул бўйича назарий, амалий ва мустақил таълим машғулотларини ташкил этиш юзасидан тавсиялар берилган.
АННОТАЦИЯ
В диссертации рассмотрена методика преподавания модуля «Профессионально-педагогическая деятельность учителя на основе инновационного подхода» по предмету «Общая педагогика» для студентов, обучающихся в педагогических институтах вузов и история педагогической профессии, интерактивные методы, теоретические, практические и самостоятельные рекомендации по организации обучения.
ANNOTATION
In this dissertation the methodology of teaching the module "Professional and pedagogical activity of the teacher on the basis of innovative approach" on the subject "General pedagogy" to students studying in pedagogical institutes of higher education institutions and the history of pedagogical profession, interactive methods, theoretical, practical and independent education recommendations on the organization of training.
Do'stlaringiz bilan baham: |