Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

меҳрибон
бўлса... (О. Маҳмуд. Ота нега фарзанди- 
га танбеҳ беради?). Ота-онадек бўлиб, бундай меҳрибонлик 
кўрсатаётган инсонларнинг ҳаммасига миннатдорчилик билди- 
раман (Н. Фармонов. Тинч ва фаровон юртга хосдир бу тўйлар). 
Устозларимиз ҳаммамизга бирдек ғамхўр. Шу билан бирга, 
хўжалик ҳудудидаги қишлоқлар аҳолиси ҳам бизларга ота- 
онадек 
меҳрибон
(А. Ҳайдаров. Пахтазорга кўчган жўшқинлик).
(ХУДДИ) ОТАСИ ТИРИЛИБ КЕЛГАНДАЙ
Қувонмоқ, севинмоқ,
ҳадцан ортиқ даражада хурсанд бўл- 
моқ.
Касалхонага борсак, бечора Аширмат давосиз дардга учраб, 
ёлғиз ўзи бир кишилик палатада ётган экан. Абдулла Қаҳҳорни
ОТА-БОЛАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
165
www.ziyouz.com kutubxonasi


кўргач, худди отаси тирилиб келгандай 
қувониб кетди
(К. Ках- 
хорова. Чорак аср ҳамнафас). Отаси тирилиб кайтиб келгандай 
қучоғидан бўшатгиси келмади (Т. Малик Шайтанат). Эндигина 
жойига ўтирган, болалигидан сағир колган раис худди отаси ти- 
рилиб келгандай ўрнидан туриб кетганини билмай колди (Ш. Қо- 
диров, А. Самадов. Дехконкул билан учрашув). Келинг, Йўлдош- 
бой, келинг-э! - Собир омборчи худди отаси тирилиб келган- 
дек 
севтади
(О. Жоркинбоев. Портрет).
О Т А Ш
ОТАШДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
1. 
Ёнмоқ,
харорати бехад кўтарилмок; 
иссиқ,
қайнок.
Иситмаси кўтарилиб кетган, вужуди оташдек 
ёнар,
ахволи
огир эди (Ч. Айтматов. Болалигим). Навбат кўл бериб кўришиш- 
га келганда, кўлим олдинги ипакдек майин, ҳамиша оташдек 
ис-
см^кафтларгаэмас.аллакандай ...совуқновдаларгатеккандай бўл- 
ди (Ҳ. Ҳомидий. Ҳикоят ва нақлиёт),
2. 
Ёнмоқ;
хароратли, дилни 
ёндирадиган, уртайдиган.
Турли 
хиссий-руҳий ҳолатларни сифатлаш хакида.
Ҳордиқ билмас, толган дилни парчалаб, Ҳислар мендан кутар 
оташдай сўзлар (Зулфия. Икрорга вакт етди). Жасур гарчи кино- 
лардаги «саргузашт»ларни кўриб пишиб колган бўлса-да, ҳозир 
негадир оташдек 
ёнарди
(А. Сатторов. Хилватдаги шамчирок). 
Тўрамни олиб кетмокка кўндира олмаган кезимизда ҳам шун- 
га яқин бир ҳолга тушиб, вужудимни бир нарса оташдек 
ўртаб
ёндирган
эди (М. Мансур. Жудолик диёри). Аникки, шоирни 
тўлқинлантирадиган, уни илҳомга ундайдиган, оташ каби 
лов-
лов ёндирадиган
кўнгил изтироби, илоҳий-руҳий кечинмалар- 
дир (3. Пардаев. Энг узок сафардир кўнгил сафари). Биргина шу 
андиша билан юпатаман ўзимни. Лекин уни кўрганимда икки 
юзим оташдай 
ёнади
(Э. Охунова. Умр фасллари). Саккиз бо- 
тур - саккиз довкур сархад ошиб, аждаҳо комига кириб бориб, 
Тўрамни олиб кетмокка кўндира олмаган кезимизда хам шунга 
яқин бир ҳолга тушиб, вужудимни бир нарса оташдек 
ўртаб ён-
дирган эди
(М. Мансур. Жудолик диёри).
О Ф т О Б
ОФТОБДАЙ (КАБИ. СИНГАРИ. ЯНГЛИҒ)
I. 
Балқимоқ, ёритмоқ, чарақламоқ,
нур таратмок, гўзал кў- 
ринмоқ.
Олам гўзал, дунё ширин, қутлуғ мужда еткизган Сарой-
166
www.ziyouz.com kutubxonasi


мулкхоиим офтобдай 
балқиб,
чодир ичини ёритиб юборгандай 
бўлди (М. Али. Улуғ салтанат). «Узокрок тикилди» десак, ёлғон 
бўлар, очиги, қиз офтобдай 
балқиган
йигитдан кўзини узолмай 
қолди (М. Али. Улуғ салтанат). Улуғбек устурлобни жойига 
қўйди-да, деворга суяниб кўзини юмди. Шунда ҳар эслаганда 
дилини офтобдай 
ёритадиган
ажиб бир манзара нигохи олди- 
да қайта жонланди (О. Ёқубов. Улуғбек хазинаси). Муҳаббатга 
йўғрилган қалб кўзгусида қиз бамисоли офтобдай 
чарақпарди
(Н. Норқобилов. Тог одами). Салима кўзи ёриб, бирам очилиб 
кетган эдики, Мехриниса уни қизлигида хам, келинлигида хам 
бунчалик сухсур, чўғдай ёниб, офтобдай 
чарақпаб турган
ҳолда 
кўрмаганди (Р. Файзий. Ҳазрати инсон). Зум ўтмай, тўрт томон- 
дан кўтарилган аланганинг қизғиш тиллари муаззам ибодатхона- 
ни аждахо янглиғ ялаб, офтобдай 
чарақпаган
олтин қуббапарини 
ямлаб ютди (О. Ёкубов. Кўҳна дунё).
2. 
Равшан,
хар жиҳатдан маълум, аник билинган.
Жанобларига офтобдай 
равшанки,
хазинага маблағ эл- 
улусдан катра-катра томиб келади (Ойбек. Навоий). Ҳазратим, 
сиз бугун улуғ бир мақсадни менинг кўзимга офтобдай 
равшан
килиб кўрсатдингиз (П. Қодиров. Шоҳруҳ ва Гавҳаршод).
о ш қ о в о к
ОШҚОВОҚДАЙ
Катта,
беўхшов. Кўпроқ одамнинг калласи, сапла ва шу ка- 
билар хакида; кучли салбий муносабат ифодаланади.
Жалолиддин ёнида турган фидойи йигитлар шу лаҳза кон 
оқиб турган ош ковокдек 
катта
каллани чойшабга ўраб, вақтни 
қўлдан бермаслик учун тезда ташқарига чиқиб, отларига миниш- 
ди (Мирмуҳсин. Темур Малик). Сартарошлик ёмон касб эмас, 
... электр машинкапар хар кандай ошковоқдай бошни хам бир 
зумда шилиб ташлайди (Э. Раимов. Ажаб кишлоқ). Бисмилло, -
деб хонақохдан Зоҳир шайх чиқди. Бошида ошковоқдек дастор, 
бир қўлида тасбеҳ, узун чопон кийганигами басавлат кўринарди 
(С. Сиёев. Аваз). Ҳарфлар тақсиримнинг бошларидай ёки сал- 
ла ошковоқдай кўринса, алифлар у киши ютиб юборган катта 
ҳасипдай кўринаркан (А. Абдуғафуров. Аччик йўтал).
О Ғ А
ОҒАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Меҳрибон,
якин; я
хши кўрмоқ, сийламоқ,
якин тутмоқ.
Кўнгли мулойим ва раисага оғадай 
меҳрибон
Эшбойнинг
167
www.ziyouz.com kutubxonasi


кўэларига гилт-гилт ёш келди-да, аста чикиб кетди (Ойбек. Ол- 
тин водийдан шабадалар). Султон Шукшиннинг деярли барча 
асарларини ўкиган, фильмларини кўрган, юрагида дарди бор бу 
одамни огасидек 
яхши кўради,
бу гапни эшитиб, титраб кетди 
(X. Султонов. Ажойиб кунларнинг бирида). Оллоҳ назар килган 
жониворларни, Огадай, сингилдай 
сийлади
Ҳазрат (Э. Шукур. 
Накшбанд).
ОҒА-ИНИДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Айнан
АКА-УКАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ).
Шу билан бирга, у Жўра темирчи билан оға-инидай 
яқин,
қадрдон, қалин
дўст эди (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). 
Бир куйда яшарди икки улуғ зот, Ога-ини каби эди 
қадрдон
(Б. Бойкобилов. Ойбек ҳакида тўртликлар). Бу жувоннинг эри 
Надимбек Ҳумоюн билан бир онани эмган кўкалдош, оға- 
инидек бирга ўсиб энг якин мулозимига айланган, Моҳим 
биби ҳам шу туфайли подшога якин келиндек бўлиб колган 
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар). Романинг отаси менинг отам 
билан қадрдон эди, болалари ҳам ога-инидек бўлиб кетишганди 
(А. Қодиров. Дўстимнинг эътирози ёки яна кабристонлар хусу- 
сида).
ИНИДАЙ
Қадрдон, яқин", яхши курмоқ.
Катта нуктаи назаридан ёши 
кичикка нисбатан.
Ориф отага колса ўтирарди ҳам, бегона жоймас, ўзи кириб- 
чикиб юрган, инисидек 
қадрдон
дўстининг ҳовлиси (Р. Фай- 
зий Ҳазрати инсон). Бу ҳолатда Алишер бир оз жиддийлаш- 
ган эса-да, каттик тегмади. Чунки Шайх Баҳлулни ўз иниси- 
дек 
яхши кўрарди
(О. Тожибоева. Олмос сир). У менга ини- 
дек 
яқин

нрдрдон.
У билан Ёзувчилар уюшмасида, Ўзбекистон 
Миллий телерадиокомпаниясида анча вакт ёнма-ён ишладик 
(А. Кўчимов. Кўкка учсин сен айтган баёт). Мирза кечкурун 
Шерниёз билан Жуманбойни ўз инисидек илтифот билан кутиб 
олди (Х.Тўхтабоев. Қасоскорнинг олтин боши).
О Ҳ А Н Р А Б О

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish