ю
ЮЛ ДУ 3
(МИСОЛИ) ЮЛДУЭДАЙ (КАБИ. СИНГАРИ. МИСОЛ)
1.
Ярҳирамоқ, чарақламоқ, милтилламоқ.
Ялтирамок, ялт-ялт
килмок, нур чикармок. Турли нарса-буюмлар хакида.
Нури олтин занжирни бўйнига осди, соат кўкрагидан
пастроқда юлдуздай
ярқиради
(Ойбек. Қутлуг кон). Бобур
қутичани кўлига олиб шошилмай очди. Қора бахмал мато ора-
сидан олмосга ўхшаш
сержилва бир тош юлдуэдай
чарақлаб
кўринди (П. Қодиров Юлдузли тунлар). Олис-олисларда чирок-
лар юлдузлардай
милтиллайди
(Т. Мурод. Ойдинда юрган
одамлар). Узук кўзидаги катта гавхар ғира-шира коронғида
худди юлдуздек
милтилларди
(М. Қориев. Спитамен).
2.
Чақнамоқ, чарақламоқ, нур сочмоқ
Ут сочмок, нурли
кўринмок. Асосан, жўшқин, гўзал,
бенихоя жозибали, мамнун-
ликдан чараклаган кўзлар, юзлар хақида.
Тим кора кўзлари юлдуздай
чақнаган
ёш малак (О. Ёкубов.
Кўхна дунё). Қизча жуда таниш, айникса, унинг мунчоқдек
икки кўзи мисоли бир жуфт юлдуздек
чақнарди
(И. Зойир.
Қисмат ўчи). Ситон Равшанакнинг юлдуздек
чарақлаб тур-
ган
жон офати кўзларига тикилди (М. Қориев. Спитамен). Чо-
пар ғира-ширада аёлнинг ёйилиб
кетган сочларига, юлдуздек
чақнаб турган
кўзларига тикилганча лом-мим дея олмай колди
(М. Қориев. Спитамен). Иккаласи юзлари юлдуздай
чарақ-
лагани
ҳолда даричадан ичкарига қатлаган вактларида Зебининг
«Қора сочим» куйига айтаётган ашуласи кулоқларни ширин-
ширин китиқламоқда эди (Чўлпон. Кеча ва кундуз). Шаҳдо
кўзи
юлдуз мисол, Қирқ кокилн кундуз мисол
(Миртемир.
Кўзларим йўли устида). Орзум шул, ўчмасин ёнган чироғинг,
Юлдуздай
нур сочсин
чашминг - кароғинг (А. Орипов. Тўрт-
лик).
271
www.ziyouz.com kutubxonasi
юҳ о
ЮҲОДАЙ
Ямлаб ютмоқ, емоқ.
Ҳеч нарсанинг фаркига бормай, еб таш-
лайверадиган, жиғилдонига ураверадиган одам, ҳайвон
кабилар
ҳакида.
Яхшиям, чекланган инсонда имкон, Барча истакка хам ета-
вермас кўл. Иўкса, кўэи очлар юходай, ишон,
Ямлаб ютар
эди дунёни буткул (Ж. Исмоилов. Яхшиям...). У сон-саноксиз
оломон тажовузига парво килмай, гох у,
гох бу раста устида
пайдо бўлар, майизми, бодомми, ёнғок ё туршакними - бир-
дек иштаха билан митти юходек
еб,
копчиғига тикиштирарди
(X. Дўстмухаммад. Жажман). Лекин шу оннинг ўзидаёк ўша са-
воллар жавоб-павобига қўшилиб Козимжон вужудини ўз каърига
юходек тортаётган кайф ва эхтироснинг ҳароратли бағрида
иссиқ тупроқка бевакт тушган кор парчасидек эриди-кетди
(У. Ҳамдам. Узоқдаги Дилнура). Бас, у энди Истеъмолчидир!
Бўлгандаям юҳодек Истеъмолчи! Одамзод пайдо бўлгандан бери
бундай еярмон, бундай ичармон ва бундай киярмон туғилмаган
эди, кўрилмаган эди! (У. Ҳамдам. Янги инсон).
272
www.ziyouz.com kutubxonasi
Я
я л м о ғ и з
ЯЛМОҒИЗ (КАМПИР)ДАЙ
Догули,
жуда \ам
хунук,
кўркинчли;
ямпаб ютмоқ.
Асосан,
аёллар хақида.
Кўнглига яқин келинчакларга бу аёлни ялмогиздай
догули
,
жодугар, эримни макр-хийлалар
билан домига илинтирган деб
қаргар, огзига келган сўзлар билан хақорат қилар, ўлимини ярат-
гандан тун бўйи тилаб чиқарди (Н. Эшонқул. Очилмаган эшик).
Қолаверса, етимхоналардан кочган ёхуд, умуман, ўғрилик, кис-
савурлик билан кун ўтказадиган ёшларнинг ҳам етарли дара-
жада эканидан билинар, «зўравон»нинг гарчи уй-ҳовлиси ҳамда
ҳассага таяниб юрадиган ялмоғиздек бувиси бўлса-да, ўша
«кўча болалари»дан бири ва энг ашаддийси эди (Ш. Холмир-
заев. Тўп ўйин). Бад ниятни минг бадиият билан ифодаласанг
ҳам, худди гўзал либос кийган ялмоғиз кампирдай хунуклигича
колади (Д. Ражаб. Ён дафтардаги битиклар). У оламга шу кадар
апам, қаҳр билан ҳаёсизларча санчилиб карайдики, беихтиёр
юрагинг оркага тортиб кетади. Қўйиб берсанг дунёни эртаклар-
даги ялмоғиз
кампирдек икки
ямлаб бир ютса
(И. Қўшшаева.
Юрагини мерос колдирган инсон).
Я П Р О Қ
Do'stlaringiz bilan baham: