Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

бақушат,
хушчакчак инсон 
экан (О. Ёкубов. Хотиралар). Шу пайт аллакаердан айиқдай 
бақувват
эркак сотувчи пайдо бўлди-да, Бойхонни осонгина 
кўлтикпаб ташкари томон судраб кетди (Л. Бўрихон. Кутил- 
ган кун). Мен мана шу айик терисига ўраниб ётаман. Айиқдай 
бақувватпигим
шундан (М. Исмоил. Миллат юрагининг дур- 
доналари). -Тўхта, нобакор! - деб мулла Фазлиддин битгаси- 
нинг қаршисидан чиккан эди, юзига кора никоб тутган айиқдай 
зўр
йигит уни елкаси билан уриб четлатди-да, кўчага отилди 
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар).
2. 
Бефақм, бесўнақай,
қўпол; ўхшовсиз ҳаракат қилмок.
Сўнг худди тутиб бўлмайдиган кўзёшдай котибни бекатда
илк марта кўргани, эгнидаги оқ мўйнадан тикилган пўстини эси- 
га тушди - у котибни айиқдай 
бефаҳм
одам бўлса керак деб 
ўйлаганди (Н. Эшонкул. Бевакт чалинган бонг). Бетончи Сафар 
ака айиқдек 
лапанглаб
вагонча томонга биринчи бўлиб юрди. 
(Ў. Ҳошимов. Икки эшик ораси). Айиқдай 
бесўнақай,
юнгла- 
ри ҳурпайган ок ит конверт тишлаб келди (Ҳ. Назир. Сўнмас 
чакмокдар). Аҳмад бригадир рулда айиқдай 
беўхшов
ўтириб, 
бошини ёнга бурганида бўйин пайлари бўртиб чикди (С. Нуров. 
Нарвон).
23
www.ziyouz.com kutubxonasi


3. 
Бўкирмоқ, ўкирмоқ,
оғрик ёки бошка таъсирдан каттиқ, 
бўғик овоз чикармок.
Терилган ғиштдай текис тишлари карсиллаб кетди-ю яралан- 
ган айиқдай 
бўкирганича
эшик олдидаги ҳожат учун кўйилган 
чўян идиш устига йиқилди (О. Ёқубов. Адолат манзили). Кал- 
такнинг зарбидан у айикдай 
ўкириб,
ўзини турли томонга таш- 
лаб йиғларди (Сўзлашувдан). Варанглаган ўкдан айиқдай 
бўкирворар
баҳайбат ўрмон (Ш. Раҳмон. Ўрмонда). Фазилат кек- 
салар тугул, уруш йиллари айиқдай 
ўкириб
йиғлаган йигитлар- 
ни ҳам кўрган (О. Ёкубов. Диёнат).
А Й И К Ч Л
(МИСЛИ) АЙИКЧАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Ўхшовсиз, тартибсиз ҳаракат қилмок. Кўпроқ болалар ҳа- 
кида.
Кичиги айиқчадай лапанглаб, кийкириб-кийкириб кочади. 
(А. Кўчимов. Ҳовлидаги майдонча). Ўгирилиб қарайман, маъ- 
сум мўъжиза: Бу - менинг набирам! Бошлабди кадам. Мисли 
шўх айиқча, полапон жўжа - овдир-довдир йўлни бошларкан 
одам (Зулфия. Тонг билан шом аро). Учовимиз каравотга ағанаб, 
тўполон килиб ҳазиллашардик, Самад эса айиқчадек у ёқдан бу 
ёкка ўрмалаб, бизни тепкилар эди (Ч. Айтматов. Сарвкомат дил- 
барим).
А К А-У К А
(ХУДДИ) АКА-УКАДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Қадрдон,
жуда якин, ўзаро қариндошлардай калин муноса- 
батда; 
яхши танимоқ.
Ахир, Мирвали билан Луқмонов ака-укадек 
қадрдон-
ку! (С. Аҳмад. Жимжитлик). Ўрмонжоннинг отаси Омон ака 
Сидикжоннинг отаси Соҳибжон ака билан қалин ўрток эди, 
икки ошна ўлиб кетгандан кейин Ўрмонжон билан Сидиқжон 
чинакам ака-укадай бўлиб колишган эди (А. Қаҳҳор. Қўшчинор 
чироклари). Бу одам Избоскан районида кўп йиллардан бери 
ижрокомга раислик қилар, аҳолининг каттадан-кичигини худ- 
ди ака-укаларидек 
яхши танирди
(С. Аҳмад. Уфк). - Демак, 
булар ака-ука эканлар-да? - Ҳа, ака-укадек бўлиб колишганди 
(X. Тўхтабоев. Қуёнлар салтанатининг шаҳаншоҳи).
24
www.ziyouz.com kutubxonasi


А Л А Ф
Ўриб ташламоқ, юлиб олмоқ.
Кераксиз нарсадек узиб, тамо- 
ман йўк қилмоқ. Салбий муносабат ифодаланади.
Иккинчи онпардан бошлаб Хушрўй кундошини бўғиб уриш 
одатини чикарадир ва ўрим-ўрим кундош сочини алафдек 
юлиб олишдан
ҳам тортинмайдир (А. Қодирий. Ўткан кунлар). 
Орқадаги немис обер-лейтенантининг ўлиб-тирилиб, томоғини 
йиртар даражада бақириб-ўкиришига карамай, битта ҳам немис 
илгариламади. Аксинча, обер-лейтенантни Петронинг пулемёти 
сассиқ алафдек 
ўриб ташлади
(М. Исмоилий. Озодпик гулини 
ҳидлаган киши).
АЛАФДЕК (КАБИ, СИНГАРИ)
А Л И Ф
АЛИФДАЙ
Тик, адил, расо. Инсоннинг гавдасига, кадди-қоматига нисба- 
тан.
Алифдай қоматинг, хипча белингдан, Менга баён айла ўсган 
элингдан (Рустамхон). Баъзан ўйчанлиги, баъзан шўхлиги, Тенг- 
сиз назокати, алифдек қомат, Жиндек ясамалик, ёт ранг йўклиги, 
Жилмайиб кўйиши бирам киёмат (Миртемир. Абдулҳаққа айтга- 
ним). Не синоатки, тирик жонни оғзига қаратадиган, баъзида 
ҳеч иккиланмасдан Умаралибекка-да насиҳат қиладиган имом- 
нинг алифдай кадди дол тусини олди (Б. М. Апи. Кўктўнлилар). 
Алифдек коматинг бор эди ажаб, Маъюс эдинг, лекин мунаввар 
хаёл... (Ж. Камол. Эшикда ой тўлқини).
А Л П
АЛП(ЛАР)ДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Зўр, паҳлавон,
ботир.
Негадир, мактабда бир ўқитувчимиз айтган гап эсимга ту- 
шар эди: «Табиат алпдай 
зўр
бўлади, лекин техника одамни шу 
алпдан ҳам зўр қилади» (П. Қодиров. Қадрим). - Амирзодамга 
кўз тегмасин, алплардай 
паҳлавонлиги
бор! - деб кўйишарди 
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). Қирк йигитинг бари алпдай 
қовматли, Шу йигитлар бир подшонинг давлати (Нурали). Йи- 
гит ҳам ўзи келишган, кора кўз, кора кош, алпдек йигит экан-да 
(Ў. Умарбеков. Кимнинг ташвиши йўк). Азизнинг мош-гуруч 
соколларига меҳр билан боқди Алпдек коматига караб кўзлари 
ўйнади (С. Аҳмад. Азиз ва Бонапарт).
25
www.ziyouz.com kutubxonasi



Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish