III. Офис менеджер бўлимининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги 7. Офис менеджер бўлими ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
-вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва ишлаб чиқиш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни ҳудудий бўлинмалар ҳамда тизим ташкилотларидан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
зарурат бўлганда, вазирликда кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш, ахборот ва таҳлилий материалларни, вазирнинг ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ходимларини таклиф этиш, ушбу мақсадлар учун вақтинчалик эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
вазирликининг ҳудудий бўлинмалари ва тизим ташкилотлари раҳбариятига тезкорлик билан ҳал этишни талаб қиладиган ҳамда юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
8. Офис менеджер бўлими:
-ўзига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
-Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг топшириқларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳалари ҳар томонлама ва ўз вақтида тайёрланиши;
Вазирлик биноси ва ҳудудида ободонлаштириш ишларини ташкил этиш, санитария-гигиеник ҳолатини сақлашга жавоб беради.
IV. Офис менеджер бўлимининг тузилмаси 9. Офис менеджер бўлимининг тузилмаси бўлим бошлиғи, 1 та бош мутахассисдан иборат бўлади. Офис менеджер бўлимининг тузилмаси ва ходимларининг чекланган сони Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон фармони ҳамда “Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон фармони билан белгиланади.
10. Офис менеджер бўлимининг ишлари вазир томонидан тасдиқланадиган Марказий аппарати ва ходимларнинг функционал вазифалари тўғрисидаги Низомга ва ушбу Низомга мувофиқ иш ташкил этилади.
11. Офис менеджер бўлимининг ўз фаолиятида вазир котибияти раҳбарига бўйсунади. Бўлим бошлиғи вазирнинг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.