II. Тўгаракларнинг асосий вазифалари
Ташкил этилаётган тўгаракларнинг асосий вазифаси қуйидагилардан иборат:
ёшларнинг эҳтиёж ва қизиқишларига биноан уларнинг жисмоний, бадиий-ижодий, интеллектуал қобилият ва салоҳиятларни ривожлантириш ва рўёбга чиқариш, уларнинг фойдали дам олишларини ташкил этиш;
ўқув дастурларида кўзда тутилган билим, кўникма ва истедодларини чуқурлаштириш;
ёшларни миллий жаҳон илми, фани, техникаси, адабиёти, бадиий ижодиёти ва ривожлантириш;
ўз-ўзини тарбиялаш ва ривожлантириш, ўз устида ишлаш, мустақил билим олишга бўлган эхтиёжини таъминлаш;
ёшларнинг жисмонан ва маънан етук бўлиб вояга етишларини таъминлаш, жимоний-руҳий саломатликларини сақлаш ва мустаҳкамлаш;
истеъдодли ва қобилиятли ёшларни аниқлаш, уланинг ижодий кўникма ва заковатларини ўстириш, интелектуал салоҳиятларини мустаҳкамлаш.
III. Тўгараклар фаолиятини ташкил этиш
Касб-ҳунар коллежлари академик лицейдаги тўгараклар кўп тармоқли бўлиб, фаолият юритадиган ҳудуднинг хусусияти, ёшларнинг қизиқиш ва эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда тузилади ва фаолият кўрсатади.
Спорт, санъат, компютер, тил ўрганиш ва бошқа йўналишларда тузиладиган тўгараклар ёшларга уларнинг ҳар томонлама етук бўлиб камол топишлари ва бўш вақтларини мазмули ўтказишлари учун кенг имкониятлар яратади.
Тўгарклар касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар директорлари бўйруғига кўра мазкун наъмунавий Низом ва таълим муассасаси Низоми асосида ташкил этилади ва фолият кўрсатади.
Тўгараклар касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар биносида таълим муассасасидаги ўқиш жараёнига халақит бермайдиган ҳолатда ташкил этилади ва фаолият кўрсатади;
Тўгараклар ўз фаолиятини қуйида кўрсатилган туридаги ўқув дастурлари асосида амалга оширади:
а) Ўзбекистон Респуболикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус касб-ҳунар таълим маркази томонидан тасдиқланган наъмунавий ўқув дастурлари;
б) Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар фаолияти хусусиятидан келиб чиққан ҳолда тегишли ўзгариш ва қўшимчалар киритилган ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган наъмунавий ўқув дастурлари;
в) Тўгарак раҳбарлари томонидан ишлаб чиқилган ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланган муқобил (муаллифлик) ўқув дастурлари.
Тўгаракларда ташкил этилган машғулотлар ўрта махсус, каб-ҳунар таълимига қўйилган давлат таълим стандартларига мувофиқ биринчи, иккинчи ва кейинги ўқув йилларида тегишли ўқув дастурлари асосида спорт, санъат, компютер, тил ўрганиш ва бошқа йўналишлар бўйича гуруҳларга бўлиб ўтказилади.
Тўгарак машғулотлари ўқув дастурлари талабларига кўра бутун ўқув йили учун ҳамда қисқароқ муддатларга ҳамда қисқароқ муддатларга ҳам ташкил этилади.
Тўгарак машғулотлари йил давомида фаолият кўрсатади. Ёзги таътил даври учун алоҳида мавсумий режа асосида тузилади ва фаолият кўрсатади.
Тўгарак машғулотлари жадвали тўгарак аъзолари учун қулай тартибда, уларнинг ёши, психофизиологик хусусиятлари ва санитария-гигиена нормалари инобатга олинган ҳолда, педагогик ҳодимларнинг тақдимномасига асосан таълим муассасаси раҳбарияти томонидан тузилади ва фаолият кўрсатади.
касб-ҳунар коллежлари ва акдемик лицейлардаги тўгарак машғулотлари учун хар ҳафтада 6 академик соат ажратилади.
Тўгаракларда ҳар бир гуруҳдаги тўгарак ва аъзоларининг сони 10-12 нафардан кам бўлмаслиги лозим.
Тўгараклар доирасида ёз ойларида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, дам олишларини тўлақонли таъминлаш мақсадида турли муассаса ва маҳаллалар (овулларда) манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бошқа йўналишлардаги маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилиши мумкин.
Тўгарак раҳбари ўқув режаси натижалари бўйича тўгарак аъзоларининг билим, кўникма ва малакаларини ўқув дастурлари талабларига мослигини сўровномалар, семинарлар, кўрик-танловлар, мусобақалар, тестлар бошқа шаклларда мунтазам назорат қилиб боради.
Тўгарак раҳбарлари ҳужжатларига қуйидагилар киради:
а) тўгарак раҳбари иш жўрнали
б) тўгаракларнинг календар-тематик режалаштирилган иш режаси.
Тўгараклар ва тўгарак раҳбарлари фаолияти, тўгарак хужжатлари юритилиши таълим муассасаси раҳбарининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари томонидан назорат қилиб борилади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарининг ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари манфаатдор идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда
чоракда камида бир маротаба тўгарклар иш режасига кўра ўтилган машғулотлар ва иш жўрналини текшириш;
таълим муассасасининг ички назорат режасига кўра тўгарак машғулотлари олиб борилишини кузатиш;
тўгараклардаги машғулотларга қатнашувчи ёшлар ўртасида тўгараклар фаолияти ва мавжуд тўгаракларнин ёшлар эхтиёжини қондириши ҳолати ўрганилиши, янги тўгаракларни ташкил этиш бўйича сўровнама ва суҳбатлар ўтказилиши зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |