Низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Бўлимнинг тузилмаси



Download 53,98 Kb.
bet4/8
Sana21.02.2022
Hajmi53,98 Kb.
#24903
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Документ DOCX

4-боб. Бўлимнинг тузилмаси
11. Бўлим тузилмасига Бўлим мудири, шунингдек:
Марказий Осиё, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Осиё-Тинч океани минтақаси, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Европа ва Америка мамлакатлари ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти, Европада ҳамкорлик ва хавфсизлик ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти ва бошқа халқаро ташкилотларнинг тузилмалари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис киради.
Бўлим тузилмасига битта инспектор ҳам киради.
Бўлим тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
12. Бўлим ишларига Бўлим мудири раҳбарлик қилади.
13. Бўлим мудири, мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Бўлим мутахассисларида кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва лавозим маошларига қўшимча тўловлар, аввалги иш жойида берилган мартаба даражалари ва дипломатик даража сақлаб қолинади. Бўлимдаги иш вақтига мартаба даражалари ва дипломатик даража, шунингдек, кўп йиллик хизматлари учун устамалар олиш учун зарур иш стажи қўшилади.
Бўлим ходимларига кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва лавозим маошларига қўшимча тўловларни тўлашга йўналтириладиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
5-боб. Бўлим фаолиятини ташкил этиш
14. Бўлим ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Бўлимнинг иш режалари, Бўлим мудири ва Бўлим мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Бўлимнинг иш режаси ва Бўлим мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан тасдиқланади.
Бўлим мутахассисларининг шахсий иш режалари Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Бўлим мудири томонидан тасдиқланади.
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Бўлимнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали ташкил этилади.
15. Бўлим мудири:
Бўлимга бевосита раҳбарлик қилади, мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади, Бўлимга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизоми учун шахсан жавоб беради;
Бўлим юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлашда иштирок этади;
халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, ратификация қилиш ҳамда тасдиқлаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашда иштирок этишни ташкил қилади;
тизимлаштирилган маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ва хорижий давлатларга олий ва юқори даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувлар, шунингдек, ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги келишувлар амалга оширилишининг мониторингини ташкил қилади;
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлар ва бошқа коллегиал органлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Бўлим юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамасига келган ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарори талаб қилинмайдиган ҳужжатларни давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига ва бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Бўлим кадрларининг захирасини шакллантиради, тасдиқланган тузилма ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири кўриб чиқиш учун киритади, Бўлим мутахассисларининг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, шунингдек, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чораларини кўради;
Бўлим ишларининг режаси ишлаб чиқилишини ва унинг ижросининг назоратини ташкил қилади;
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида Бўлим юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Бўлим мутахассислари ўртасида мажбуриятлар тақсимотини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тасдиқлаш учун киритади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ ишлар юритилишини таъминлайди;
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
16. Бўлим мудири вақтинчалик бўлмаганда, унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда мутахассислардан бири бажаради.
17. Бўлим бош мутахассиси ўзига бириктирилган масалалар бўйича:
материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлайди, Бўлим мудирининг топшириқларини бажаради, материалларнинг ўз вақтида тайёрланиши, сифатли ишлаб чиқилиши ва топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, халқаро шартномалар лойиҳаларини ўрганади, уларнинг эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқади, тегишли таҳлилий ва маълумотнома материаллар, эксперт хулосаларини тайёрлайди;
тегишли масалалар юзасидан тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам тўлдириши ва янгиланишини ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бўйича хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро битимлар, келишувлар, «йўл хариталари»нинг амалга оширилиши, Ўзбекистон Республикаси ва хорижий шериклар қабул қилган мажбуриятлар бажарилишининг мониторингини юритади;
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича материаллар ва ҳужжатлар тайёрлайди;
материаллар юзасидан Бўлим мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувичисига ахборот беради;
бириктирилган масалалар юзасидан тегишли маълумотнома ва таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;
ўзига биркитилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлар ва бошқа коллегиал органлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида Бўлим мудири билан келишган ҳолда йиғилишлар ўтказади;
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
18. Инспектор Бўлимда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, ишларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 мартдаги 200-сон қарорига
2-ИЛОВА

Download 53,98 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish