Низом 1-боб. Умумий қоидалар


-боб. Ўқув жараёнини режалаштириш, мониторинги ва таълим сифатини таъминлаш



Download 169 Kb.
bet5/8
Sana21.07.2022
Hajmi169 Kb.
#832360
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
004 низом КТ илова 3

4-боб. Ўқув жараёнини режалаштириш, мониторинги ва таълим сифатини таъминлаш

  1. Ўқув жараёни таълим олувчиларнинг таълим дастурини ўзлаштиришига йўналтирилган ўқув ва назорат тадбирларининг мажмуини ўз ичига олади.
    Ўқув тадбирлари барча турдаги аудитория машғулотлари, амалиётлар ва мустақил ишларни ташкил этишни назарда тутади. Назорат тадбирлари таълим олувчиларнинг тегишли ўқув режасидаги фанлар бўйича таълим олиш натижаларини баҳолашни назарда тутади.

  2. Ўқув жараёни талабалар, ўқитувчилар ва маъмурият ўртасида очиқ мулоқотни ва ўзаро ошкора алоқани ўз ичига олган талабага йўналтирилган ёндашув асосида режалаштирилади. Бу жараёнда талабаларнинг талаб ва истаклари муҳокама қилинади. Барча манфаатдор томонлар таълим дастурининг яратилиши ва ўзлаштирилишининг конструктив муҳокамасига жалб этилиши мумкин. Бундай баҳсларда талабалар вакиллари овоз бериш ҳуқуқи билан қатнашишлари мумкин.

  3. Ўқув жараёнини режалаштириш қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

ўқув жараёни жадвалини, яъни дам олиш кунларини (таътил
ва байрамларни) кўрсатган ҳолда ўқув йили давомида ўтказиладиган ўқув
ва назорат ишлари, амалиётларни ўтказиш календарини
тузиш;
намунавий ўқув режаси ва фанлар каталогини шакллантириш;
намунавий ўқув режасидаги фанларга қўшимча равишда ушбу Низомнинг
3-иловасига мувофиқ танлов фанлар, яъни Университет томонидан тасдиқланадиган ва белгиланган синов бирликлари доирасида танлаш мумкин бўлган фанлар каталогини шакллантириш;
ишчи ўқув режаларини тузиш;
фанларнинг ишчи дастури (силлабус)ни ишлаб чиқиш;
ишчи ўқув режаларига мувофиқ таркибий бўлинма (кафедра)ларнинг ўқув юкламаси ҳажми ҳамда тегишли равишда педагогик юкламани тақсимлаган ҳолда профессор-ўқитувчилар таркибининг штат жадвалини (синов бирликларида) шакллантириш;
академик потоклар ва гуруҳлар бўйича ўқув машғулотларининг жадвалларини тузиш.

  1. Ҳар бир семестр синов бирлигининг ҳажми кўрсатилган мажбурий
    ва танлов фанлар рўйхатини ўз ичига олади.

Танлов фанларини ўрганишга ажратиладиган синов бирликлари (кредитлар) миқдори Университет томонидан мустақил тақсимланади.

  1. Бир ўқув йили 32 ҳафтани ташкил қилиб, улардан 30 ҳафтаси академик давр, 2 ҳафтаси якуний назоратдан иборат.

Таълим олувчи учун бир синов бирлигининг иш ҳажми 30 синов бирлиги соати (бакалавриатурада: 15 аудитория соати, 15 соати – таълим олувчининг мустақил иши; магистратурада: 10 аудитория соати, 20 соати – магистрантни мустақил иши)га тенг.

  1. Таълим олувчи битирув малакавий иши ёки диссертациясини тайёрлашда ўқитувчи назоратида бажариладиган мустақил ишларининг улуши қуйидагича тақсимланади:

бакалавриатурада – 1:4;
магистратурада – 1:5.

  1. Ўқув жараёнининг мониторинги таълим олишнинг белгиланган натижаларига эришиш, номинал меҳнат ҳажми ҳамда уларнинг ҳаққонийлиги
    ва мослигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.

Мониторинг анкета сўровномаси, фокус-гуруҳлар, интервью олиш ёки эришилган натижаларни таҳлил қилиш ва бошқа усуллар билан амалга оширилиши мумкин. Мониторингни ўтказиш усуллари ва мақсадлари тўғрисида манфаатдор томонлар ўз вақтида хабардор қилинади.

  1. Таълим сифатини таъминлаш Университет томонидан амалга ошириладиган таълим йўналишлари ва мутахассисликлар таълим дастурининг ваколатли ташкилотлар тавсифномалари ва талабларига мосликни таъминлаш бўйича жараёнларни ўз ичига олади.




Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish