Нима учун АТ ни бошқариш керак?
70 йиллар охирида шахсий компаниялар камдан кам учрар эди, аммо 80 йиллар ўрталарига келиб буни бизнес фаолиятга уларни кенг кўламда қўллаш бошланди. Борган сари компьютер дастурлари кўпайши билан АТни жорий этилмаслиги, корхоналарининг фаолияти киризисга учрашига сабаб бўлди.
Бундай бўлишига сабаб корхона бошқарувчиларининг мавжуд технологиялардан унумли фойдаланмаганлиги ҳамда персонални мотивация қилиш учун етарлича кўникмаларнинг йўқлиги бўлди.
Ташкилотларда АТни, технологияларни оқилона қўллаш бизнес жараёнларини тезлаштиришга, самарадорликни оширишга хизмат қилиши керак. (бир неча технологияларни мослай олишни, вақтни тежашга)
Корхона юритувчилар ўз бизнесини инқироздан сақлаш ва даромадни ошириш мақсадида бошқарувга ўзгача ёндашиш кераклигини тушуниб етмоқда. Шундан сўнг турли соҳаларда лойиҳаларни бошқарувчилар, яъни менежерлар касби вужудга келди. Менежерлар турли соҳаларда турли йўналишларни қамраб олиши мумкин. Технологияларни бошқаришда асосий вазифаларни лойиҳа менежерари ёки PBI менежерлари бажаради.
Бошқариш технологиялари классификацияси
Бошқариш технологияси классификацияси қуйидаги параметрлар бўйича ажратилади. Бу параметрлар ҳам ўз ичига кичик йўналишларни бирлаштиради. Классификация бундай тақсимланиши бошқарув жараёнини осонлаштириш ва муаммоли вазиятларда тез (оптимал) ҳал қилишга имкон беради.
Бошқариш технологияси классификацияси – бу ахборотлар, иқтисодий-математик усуллар,ммоделлар, техник, дастурий, технологик воситалар, мутахассислар, шунингдек бошқа қайта ишлаш ва бошқарув қарорларини қабул қилиш учун мўлжалланган ахборотлар йиғиндисидир.
Бошқариш технологиялари классификацияси қуйидаги параметрлардан ташкил топган:
Тизим анализ технологиялари. Лойиҳани бошқаришда моделлаштириш, декомпозиция қилиш, агрегациялш ва алтернатив ечимларини топишда қўлланилади.
Стандарт технологиялар. Гуруҳ, ташкилот, лойиҳанинг мақсадини шакллантириш, режалаштириш, анализ қилиш, муаммоларни аниқлаш ва назорат қилишда қўлланилади.
Бошқарув технологиялари. Гуруҳ ва жамоани бошқаришга асосланган. Асосий маълумотлари психология, социология ва эргономика фанларидан олади.
Коммуникация технологиялари. Бошқарувнинг горизонтал ва вертикал турларини қамраб олади. Бунда инсоннинг вербал ва новербал мулоқот турлари бошқарилади.
1.1-расм. Бошқариш технологиялари классификацияси
Психо – техно инсонларни бошқариш.
Бунда асосий эътибор бизнесни сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган. Ривожланиш ўз ўрнида кетиши ва мақсадлар ўз ўрнида бажарилиши учун бизнеснинг тезлик параметрлари керак бўлади.
Бизнес тезлик параметрлари:
Хизмат ва буюртмаларни қанчалик тезлик билан тақдим етиш;
Ташкилот томонидан тақдим етиладиган узлуксиз хизматлар;
Марказий ташкилотнинг ишлаш вақти;
Хафта кунлари;
Ташкилотнинг стратегик мақсадлари;
Ташкилотнинг асосий вазифалари.
PBI- менежер
PBI -менежер — бу ташкилотнинг ишончли субекти бўлиб, унинг функцияси АТ етказиб берувчиларнинг (ташқи ёки ички) ўз вақтида керакли хизматларни(қай тарзда) етказиб бераётганлигини назорат қилишдан иборат. У етказиб берувчиларни танлаши, уларга талабларни тушунтириши ва АТ хизматларни тақдим етиш жараёнларини бошқариб туриши керак.
Шундан келиб чиқиб PBI -менеджерларнинг устунликлари:
Очиқлик ва мўтадиллик. Ўзлари юритаётган лойиҳани очиқлик принципи асосида бошқариш.
Операция ва самарадорлик. Ҳар бир бажарилган қадамнинг ўз вақтида самарадорлигига эришиш.
АТ-хизматларни бошқариш. Бунда турли технологиялар асосида ишлаб чиқариш самарадорлигига эришиш.
Натижавийлик, баҳолаш ва ҳисобот. Тўпланган маълумотларнинг ҳисоботларининг мавжудлилиги. Бу ҳисоботлар асосида у ёки бу бўлимнинг мониторингини амалга ошириш.
Бизнес-импулсни мўтадил ушлаб туриш.Талаб ва таклифнинг қайси томонга оғаётганини билиш. Бизнесни мўтадил ушлаб туриш ишлаб чиқариш ҳажмини, қўлланилиш мумкин бўлган технология ва қайси бозор сегментини эгаллаш мумкинлигини анализ қилади.
1.1-расм. Очиқлик ва мўтадилликнинг стандарт жараёни.
Шунингдек менеджер АТ хизматларнинг самарадорлиги ва қўллай олинаётганини назорат қилиши керак. У оператив Ат жараёнларда, иштирок этади. Тақдим этилган АТ хизмат иш жараёнида яхши самара бераётганини ва уни янада самаралироқ бўлиши устида ишлайди.
АТ хизматнинг инфраструктураси ва очиқлиги:
Янги инфраструктурани тақдим етиш;
Қадамма-қадам ривожланиш параметрлари;
Ишлаб чиқариш кучини режалаштириш.
Инфраструктура иловаларини бошқариш ва қўллаб қувватлаш :
вазифалар / режалаштириш бўйича хизматлар;
вазифалар/ ташкиллаштириш бўйича хизматлар/ ресурсларни танлаш;
тезкор вазифалар/ хизматлар;
вазифалар / мониторинг бўйича хизматлар;
вазифалар/ хисоботлар бўйича хизматлар;
вазифалар / бюджетни ташкил етиш бўйича хизматлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |