Немис тилида инсоннинг интеллектуал салоҳиятини акс эттирувчи фразеологизмлар таҳлили



Download 22,86 Kb.
Sana31.03.2022
Hajmi22,86 Kb.
#521655
Bog'liq
Эргашева Г Немис тилида инсоннинг интеллектуал салоҳиятини акс


НЕМИС ТИЛИДА ИНСОННИНГ ИНТЕЛЛЕКТУАЛ САЛОҲИЯТИНИ АКС ЭТТИРУВЧИ ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАР ТАҲЛИЛИ
ЎзМУ, Лингвистика (немис тили) мутахассислиги I курс магистранти Эргашева Г.С. Илмий раҳбар: Ф.ф.ф.д (PhD) Санақулов З.И
Миллат тилининг ривож топиши жамиятнинг кўпгина жабҳаларида кўринади. Шунингдек, тилшунослик соҳаси ва таржимашунослик тараққий этишида инновацион ёндашув хозирги замон талабларидан бири бўлиб қолмоқда. Инсонларнинг интеллектуал салоҳият даражасини оширишда илм-фан ва таълим соҳасида олиб борилаётган ўзгаришлар мамлакат тараққиёти учун жуда муҳимдир. Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбия саналади. Ёшларимизни мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиши учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этамиз [1, 14 б].
Истиқлол шарофати туфайли сўнгги йилларда хорижий тилларни, шу жумладан, немис тилининг тараққий этишини бевосита гувоҳи бўлмоқдамиз. Немис тилида тилшуносликнинг барча тармоқлари ривожланганлиги, бу тилнинг жаҳон давлaтлари, шу қаторда, Ўзбекистонда севиб ўрганилинаётганидан дарак беради. Немис тилшунослигида фразеология соҳаси серқирра тармоқлардан бири бўлиб, бу борада самарали ишлар олиб борилмоқда. Маълумки фразеология соҳасининг энг гуллаган даври ХХ асрнинг 70-йилларига тўғри келади. Бинобарин, М.Степанова, И.Чернишева, В.Флайшер ва Ҳ.Бургер кабилар фразеологиянинг ривож топишида ўзларининг тадқиқотлари билан катта ҳисса қўшган олимлар ҳисобланади [2, 5 б ]. Фразеология соҳасига илк бор Йоҳанн Цаттлер “Teutsche Orthographey und Phraseologie”асари билан тамал тошини қўйган. Унинг ривож топишида Чарлз Баллининг ҳам ўрни беқиёс. Немис тили фразеологияси бўйича бир неча самарали ишлар олиб борилган. Айни вақтда Германияда EUROPHRAS („European Society of Phraseologie“) жамияти томонидан хар йили фразеология соҳасида ёш олимлар ва илмий лойиҳалар юзасидан халқаро анжуманлар олиб борилмоқда. Юртимизда немис тили фразеологиясининг ўрганилишида профессор олимлардан, М.И.Умархўжаев ва Ш.С.Имяминоваларнинг олиб борган тадқиқотларини қайд этиш жоиздир. Ушбу олимлар томонидан фразеологиянинг турли жиҳатлари юзасидан ўрганилиши ўзбек тилшунослигига хам катта хизмат қилмоқда.
Немис тили фразеологизмларга жуда ҳам бой тил ҳисобланади. Фразеологиянинг лингвокултурология, когнитив лингвистика, корпус лингвистика, семантика каби йўналишлар билан боғлиқлилиги жиҳатидан ҳанузгача турли изланишлар олиб борилмоқда. Немис тили фразеологиясида инсоннинг интеллектуал салоҳиятини англатувчи фразеологизмлар хам алоҳида ўринга эгадир. Интеллектуал салоҳият бу аввало инсонларнинг қобилиятлари, билим захиралари, интеллектнинг ҳаракатлантирувчи кучлари, мотивациялари ва унинг ижодий фаолияти маҳсулдорлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган тушунчадир. Айниқса, инсонларнинг ақл-заковати, диққат-эътибори, тафаккури, хотираси, истеъдоди, махорат ва қобилиятини намоён этувчи фразеологизмлар хам кенг қўлланилади. Инсон ўзининг илми, билими, касбий маҳорати, интеллектуал салоҳияти, ижоди билан ички дунёси юзага чиқади. Инсонларнинг бу каби хусусиятларини нафақат турли сўз туркумидаги сўзларнинг бирикувидан, балки мавжуд бўлган фразеологизмлар билан ҳам ёритиш мумкиндир. Улардан ўз ўрнида тўғри фойдаланиш мулоқот жараёнини гўзаллаштиради. Содда сўзларга нисбатан фразеологизм маънодорлилиги ва образлилиги билан фарқланади. Инсоннинг ички дунёсини очиб беришда хам интеллектуал салоҳиятни анлатувчи фразеологизмлар муҳим ҳисобланади. Ўзбек ва немис тилидаги баъзи фразеологизмлар ҳам маъно жиҳатидан мутаносиб бўлиши мумкин.
Масалан, 1. “Кичкина деманг бизни, кўтариб урамизсизни” фразеологизми немис тилида “drei Käse hoch” иборасига тўғри келади бу фразеологизм хар жиҳатдан ишига пишиқ, уддабурон инсонларга нисбатан қўлланилади.
2. “еinen hellen offenen Kopf haben” ибораси инсоннинг ўта кучли ақл соҳиби эканлигидан дарак беради [3, 75 б].
3. “auf dem Kien haben” - ўз соҳасининг мохири, ишининг устаси каби маънони англатади.
4. “auf dem Kasten haben” – ақл-заковатли инсонга нисбатан қўлланилади.
5. “ein gescheites Haus sein” – идроки баланд инсон.
6. “In allen satteln Gerecht sein“– ҳар ишда мохир ва уддабурон бўлмоқлик маъносини англатмокда.
7. “(er) hat die Weisheit mit dem Loffel gegessen“ - ақл ва зеҳнни қошиқ билан еб юборган деб айтилса, асло муболаға бўлмайди.
8. “nicht von gestern sein“ - ақлли инсон маъносини беради.
9. “eine Leuchte der Wissenschaft sein” – барча билимларнинг эгаси маъносида келмоқда.
10. “der Weisheit letzter Schluss sein”–кучли тафаккур соҳибига нисбатан қўлланилади.
Юқоридаги мисоллардан кўриниб турибдики, инсоннинг хар томонлама билимли эканлигини, қобилияти етуклилигини, истеъдоди ва меҳнатсеварлигига баҳо берадиган, топқирликни ифодалайдиган фразеологизмлар талайгина.
Ўз ўрнида немис тилида инсонларнинг тафаккур дунёси оқсоқлигидан дарак берувчи ёки ўзини ақлли қилиб кўрсатувчи, ҳийлакор инсонларга нисбатан киноя маъносида қўлланиладиган фразеологизмлар ҳам бир қанчани ташкил этади.
Масалан, 1. “ein gerissener Kopf sein” - айёр, хийлакор инсонга нисбатан қўлланилади.
2. “lange Haare, kurzer Verstand ” - сочи узун, ақли калта .
3. “Bahnhof verstehen” – ҳеч нарсани тушунмайдиган, гўл маъноларини беради.
4. “dumm gebohren und dumm geblieben sein” – ақлига хеч нарса сиғмайди, ўрганганларини ҳам тезда унутиб юборадиган инсонларни таърифлашда қўлланилади.
5. “vor Dummheit brüllen/ schreien” – ақлини еган, ақлсизликдан беъмани сўзларни сўзловчи инсон маъносида қўлланилади [4, 30 б].
6. “ein geriebener / ausgekochter Bursche sein” - айёр, муғомбир инсон.
7. “du dumm sein, um ein Loch in Schnee zu pinkeln”–ўта кетган аҳмоқ инсон.
8. “(er) hat ein Bett vor dem Kopf “–аҳмоқ, бефаҳм инсон
9. “Nicht alle Tassen im Schrank haben”- ақли заиф, ақли етишмайди.
10. “Nicht alle Daten im Speicher gaben” - ақли паст бўлмоқ.
Юқорида кўрсатилган фразеологизмлар баъзан хазил-мутойиба сифатида ҳам қўлланилади. Бу ҳолатда киноя маъноси кучаяди. Ақлсизлик маъносини асосан “Dumm” сўзида, ақллилик маъносини эса “Kopf” сўзида кўпроқ қўлланилишини таъкидлаш мумкин. Албатта, инсоннинг ички хусусиятларига, билим савиясига, салоҳиятига баҳо бериш жуда қизиқарли мавзулардан бири саналади.
Хулоса ўрнида шуни айтиб ўтиш жоизки, немис тилида инсоннинг интеллектуал салоҳиятини акс эттирувчи фразеологизмлар ичида ақл-тафаккур, заковатлилик, ноёб қобилият эгаси, шу ўринда, салбий маъно англатувчи ақл-тафаккури заиф, зеҳни ва билим савияси паст каби маъноларини берувчи фразеологизмлар ҳам кенг тарзда қўлланилади. Фразеология соҳасининг ўрни тилшунослик бўлимида бениҳоя катта эканлигини таъкидлаган ҳолда, интеллектуал салоҳиятни англатувчи фразеологизмлар ҳам бу сохада мухим саналиб, улардан ўз ўрнида тўғри фойдаланиш янада фразеологиянинг ривожланишида ўзининг ижобий самарасини кўрсатади.
Фойдаланилган адабиётлар

  1. Мирзиёев Ш.М. Эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини биргаликда барпо этамиз. Тошкент, Ўзбекистон, 2016.

  2. Имяминова Ш.С. Немис тили фразеологияси. Тошкент, Мумтоз сўз, 2010.

  3. Умархўжаев М., Назаров Қ. Немисча-русча-ўзбекча фразеологик луғат. Тошкент, Ўқитувчи, 1994.

  4. Раҳматуллаев Ш. Ўзбек тилининг фразеологик луғати. Тошкент, Қомуслар бош таҳририяти, 1992.

Download 22,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish