1 – расм. Ҳаво ёрдамида совитиш тажриба намунасининг приципиал схемаси: 1 – ҳом ашё идиши; 2 – насос; 3 – печ; 4 – манометр; 5 – ҳаво ёрдамида совитиш аппарати; 6 – термометр-1 (кириш); 7 – термометр-2 (чиқиш); 8 – маҳсулот тушадиган идиш; 9 – форсунка; 10 – компрессор;11 – гидробак; 12 – компрессор манометри; 13 – вентил.
Юқоридаги муаммоларни чуқур ўрганиб, ечим топиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Умумий ва ноорганик кимё институти “Кимёвий технология жараёнлари ва қурилмалари” лабораториясида нефт ва газни қайта ишлаш корхоналарида қўлланилаётган ҳаво ёрдамида совитиш қурилмасининг тажриба намунаси тайёрланди. Ушбу тажриба намунасининг принспиал схемаси 1-расмда келтирилган ва у ёрдамида лаборатория шароитида совитиш жараёнларини ўрганиб чиқиш мумкин.
Ўтказилган дастлабки тажрибаларданоқ шуни аниқландики, совитиш самарадорлиги ташқи ҳаво ҳароратига ҳам боғлиқ. Технологик линиянинг сутка давомида узлуксиз ишлаши натижасида тунда совитиш самарадорлиги куннинг иссиқ пайтларига нисбатан юқори натижа кўрсатди. Бундан ташқари Ўзбекистон шароитда йилнинг деярли 300 куни қуёшли ва юқори ҳароратни кўрсатади. Айнан шу давр мобайнида совитиш самарадорлиги қиш мавсумига нисбатан паст бўлади. Лекин бу ҳаво ёрдамида совитиш қурилмасининг совитиш самарадорлигига таъсир этувчи табиий омиллар саналади. Бу омилларга таъсир ўтказишнинг иложи йўқлигини инобатга олиб, қурилманинг конструктив ва совитиш жараёни технологик режим параметрларининг бир бирига мутаносиблиги доирасида тажрибалар олиб борилди.
Тажрибалар давомида ҳаво ёрдамида совитиш қурилмасининг қуйидаги жиҳатлари бўйича натижалар олиб тахлил қилинди:
Секция қувурлари ичида ҳаракатланаётган суюқлик ёки газ ҳажмий сарфининг паррак ва секция орасидаги масофа ўзгаришларига таъсири;
Паррак айланиш сонининг ҳаво оқими тезлигига боғлиқлиги;
Ҳаво оқими тезлигининг совитиш самарадотлигига таъсири;
Совитиладиган суюқлик ёки газнинг қувур ичидаги тезлигини совитиш самарадорлигига боғлиқлиги.
Ҳаво ёрдамида совитиш қурилмасининг тажриба намунасидан фойдаланиб олинган тажриба натижалари чуқур таҳлил қилинди ва ҳаво ёрдамида совитиш жараёнини яхшилаш учун қуйидаги хулоса ва таклифлар илгари сурилди:
секция қувурлараро бўшлиғининг шамол, чанг ва ёмғирлар таъсирда ёпилиб қолиб, ҳаво ҳаракатининг қийинлашуви совитиш самарадорлигини пасайтиради. Шу сабабдан секцияларни йил мобайнида 2-3 марта ювиш ва тозалаш лозим;
совитиладиган бензин буғининг ҳажмий сарфи ва қувурлараро бўшлиқдан ўтаётган ҳаво оқимининг ҳажмий сарфини ўзаро мутаносиблаш ҳамда бунга боғлиқ равишда буғ тезлигини пасайтириб, ҳаво оқимининг тезлигини ошириш даркор;
паррак ҳайдаётган ҳаво оқими секциянинг барча кесими бўйлаб текис тақсимланган ҳолда бўлиши керак. Бунинг учун паррак ва секция орасидаги масофа жуда қисқа бўлмаслиги ва ҳавонинг уюрмавий кенгайиш траекториясини ҳисобга олиб маълум узунликни ташкил этиши керак.
Юқоридаги таклифларни ҳаво ёрдамида совитиш жараёнларида қўллаш орқали совитиш самарадорлигини ошириш ҳамда иқтисодий жиҳатдан арзон совитиш усули сифатида фойдаланиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |