Табиий газларнинг хоссаларини аниклаш
Табиий газлар углеводород ва ноуглеводородлар бирикмасидан ташкил топган бўлиб, улар қатламда соф газ ҳолида, нефт ва сув таркибида эриган ҳолда учраши мумкин. Табиий газларнинг умумий кўриниши Cn Н2n +2 ифодаси билан аниқланиб, метан гомологлари қаторидан ташкил топган бўлади.
Табиий газлар таркибида ноуглеводород газлардан азот (N ), углерод (IV) оксиди (СО2), водород сульфид (Н S), инерт газлардан аргон (Ar), гелий (Не), криптон (Kr), ксенон (Хе) ва меркаптанлар (RSH) бўлиши мумкин.
Табиий газ таркибига кирувчи метан гомологлари С1 дан С4 гача бўлади (СН4, С2Н5, С3Н3, С4Н10). Шунингдек табиий газ таркибида энг енгил суюқ, углеводородлар эриган ҳолда ҳам учраши мумкин. Булар С5 дан С9 гача бўлиб, уларни конденсат деб аталади. Таркибида эриган конденсат бор бўлган табиий газ конларини газконденсат конлари дейилади.
Табиий газларнинг асосий физикавий хоссалари
Табиий газларнинг физикавий хоссаларидан конларнинг лойиха кўрсаткичларини ҳисоблашда газларни конда давлат стандартларига мос ҳолда тайёрлашда ва газ ишлаб чиқариш корхонаси хамда газни наклиети билан шуғулланадиган корхона орасидаги ўзаро ҳисоб - китобларда ишлатилади. Шунинг учун табиий газларнинг асосий физикавий хоссаларини доимо назорат қилиб бориш керак бўлади. Шуни ҳам айтиб ўтиш кераккки, агар газнинг босими, ҳажми ва ҳарорати ўзгарса, унинг асосий физикавий хоссалари ҳам бирмунча ўзгаради. Демак, газнинг асосий физикавий хоссаларини мунтазам равишда назорат қилиб туриш зарур бўлади.
Қовушқоқлик ҳарорат ва босимга бевосита боғлиқ бўлиб, босим ортиши натижасида газнинг зичлиги ортади, молекулаларнинг эркин ҳаракати масофаси кисқаради ва молекулалар ҳаракати тезлиги деярли ўзгармайди. Шунинг учун босим ошиши билан бошланғич даврда Қовушқоқлик деярли ўзгармайди, кейинчалик эса ошиб боради. Қовушқоқликни босим ва ҳарорат боғлиқлиги метан гази мисоли таркасида келтирилган.
Агар газнинг бошланғич босими юқори бўлса (8 МПа дан юқори) ҳароратини ошиши қовушқоқликни пасайишига ва бошлангия босим паст бўлганда ҳароратни ошиши, қовушқоқликни Ҳар ортиб боришига олиб келар экан. Баъзи бир газларнинг ҳарорати ошиши билан қовушқоқлиги ўзгаради. Шуни ҳам айтиш керакки, юқори молекуляр массага эга бўлган газларнинг (атмосфера босими шароитида) бошланғич қовушқоқлиги бироз кичик бўлади, ҳарорат ошиши эса қовушқоқликни ортиб боришига олиб келади.
Табиий газларнинг молекуляр оғирлиги билан қовушқоқлик ўратсидаги боғлиқликка шу газнинг таркибида бўлган тажовузкор газларнинг (азот, водород сульфид, углерод IV оксиди) миқдори сезиларли даражада таъсир кўрсатар экан. Бу таъсирни ва табиий газларни атмосфера босими шароитида молекуляр массаси ва нисбий зичлиги билан боғлиқлилигига айтилади. Тажовузкор газларнинг қовушқоқликка таъсирини аниқлаш графиги кичик миқёсида кўрсатилади.
Газларнинг ҳолат тенгламалари - Менделеев - Клайперон, Бойл - Мариотт, Гей - Люссак, Шарл қонунлари газларнинг ҳажм, ҳарорат, босим, газ массаси каби физик кўрсаткичларнинг орасидаги ўзаро боғлиқликларни еритиб беради.
Бу қонунларда реал газлар билан идеал газлар орасида фарқ кўрсатиб ўтилган. Биз бу ерда бу фарқни мохияти тўғрисида тўхталиб ўтирмасдан айтишимиз мумкинки, реал газлар учун энг асосий кўрсаткичлардан бири бўлиб ўта сиқилувчанлик коэффициенти ҳисобланади.
Ўта сиқилувчанлик коэффициентини аниқлаш учун газларнинг критик босим ва критик ҳароратидан фойдаланиб келтирилган босим ва келтирилган ҳарорати аниқланади. Келтирилган босим ва келтирилган ҳарорат аниқлангандан сўнг махсус график орқали газларнинг ўта сиқилувчанлик коэффициенти аниқланади. Шунингдек, бу коэффициент махсус ҳисоблашлар орқали ҳам аниқлаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |