Нефтегазтадқиқот


Куйганда, ёнганда, захарланганда ва бошка кунгилсиз ходисалар руй берганда биринчи ёрдам курсатиш



Download 169 Kb.
bet4/7
Sana01.03.2022
Hajmi169 Kb.
#476815
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Нефтегазтадқиқот Гарбгазтаъминот

Куйганда, ёнганда, захарланганда ва бошка кунгилсиз ходисалар руй берганда биринчи ёрдам курсатиш:



  1. Хар бир лобараторияда аптечка булиши шарт, унинг каерда жойлашганлигини ва ундан кандай фойдаланишни талабалар билиши лозим.

Аптечкада йоднинг спиртдаги 3 – 5 % эритмаси, сода, борат кислота, сирка кислотанинг 1% ли эритмаси, пахта, стерилланган бинт, оддий бинт, лейкопластир, калий перманганат эритмаси, глицерин, вазелин, куйганга суртиладиган маз, новшадил спирт, юрак дориси, бош ва корин огриганда ичиладиган дорилар булиши лозим.

  1. Иссиклик таъсиридан куйган жойга тезда спирт ёки калий перманганат эритмаси билан хулланган пахта куйилади.

  2. Кузга ёки баданнинг бошка бирор жойига кислота сачраса, уша ерни дастлаб яхшилаб сув билан, сунгра соданинг 3% ли эритмаси билан ювилади.

  3. Ишкор сачраганда эса дастлаб сув билан яхшилаб, сунгра сирка кислотанинг 1% ли эритмаси билан ювилади.

  4. Бром таъсирида куйган жой спирт билан ювилади.

  5. Лаборатория ёнгин чикиши билан у ердаги аланга манбаларининг хаммаси учирилади, осон аланганиладиган моддалар эса лабораториядан бошка жойга олиб чикилади. Ёнгин кичик булса, унинг устига кум сепилади, ёки жун адёл ёпиб учирилади. Ёнгин уртача булса ут учириш асбобларидан фойдаланилади ва тезда ут учириш командасига хабар берилади.

Ёнгинда бирор кишининг устбоши ёна бошласа, уни тезда жун адёлга ураб, аланга учирилади, куйган ерлари калий перманганат эритмаси билан ювилади, сунгра куйганда суртиладиган маз суртиб медпунктга олиб борилади.

  1. Газлар таъсирида захарланганда тезда новшадил спирт хидлатиб, очик хавога олиб чикилади.

  2. Шиша кесган жой синикларидан тозаланади, сунгра йоднинг 3% ли эритмаси теккизилади ва стерилланган бинт билан богланади.



II.2. Нефт газ ва қатлам сувларининг асосий хоссалари.
Нефт ўзига хос махсус ҳидли, оч жигар рангдан қорамтир қўнғир ранггача тусдаги ёнувчан, мойсимон суюқлик бўлиб, углеводородлар, олтингугуртли, кислородли ва азотли бирикмаларнинг мураккаб аралашмаси ҳисобланади.
Угеводородлар углерод ва водород элементларининг кимёвий бирикмаси бўлиб, молекуладаги углерод ва водород атомларининг сони ҳамда тузилишига кўра бир-биридан фарқ қилади.
Нефт углеводородлари асосан қуйдаги гуруҳларга мансуб:
а) парафин (тўйинган) ёки, алканлар;
b) нафтен ёки цикланлар;
c) ароматик ёки аренлар.
Бундан ташқари нефтни қайта ишлашда юқорида келтирилган углеводородлар гуруҳларидан ташқари тўйинмаган углеводородлар ҳам ҳосил бўлади.
Нефтнинг элементар таркиби – 83-87% углерод, 11-14% водород ва 1-7% азот, кислород ҳамда олтингугуртдан иборат. Нефтдаги минерал қўшимчалар таркиби эса жуда оз миқдордаги S-O-N-V-P-K-Ni-J-Si-Ca-Fe-Mg-Na-Al-Mn-Pb-Ag-Cu-Ti-U-Sn-As лар каби микрокомпонентлардан иборат. Ушбу компонентларнинг умумий миқдори нефтнинг 0,002-0,8% гача қисмини ташкил этади.
Нефтдаги олтингугртли бирикмалар кўп турли бўлиб, уларнинг миқдори 7 % гача етади ҳамда унинг тарқалиши фракция зичлиги ошишига кўра ўсиб боради.
Нефт таркибидаги кислородли бирикмаларга солиштирма оғирлиги 0,96-1,05 ва умумий формуласи СnН2n-2О2 бўлган карбоксил гуруҳ – СООН сақлаган нафтен кислоталар, феноллар ҳамда 4-5 дан 20% гача миқдордаги смола - асфальтли бирикмалар киради.
Нефтдаги азотли бирикмалар аксарият ҳолларда 0,3 % дан ошмайди. Бироқ, айрим нефтлар таркибидаги азотли бирикмалар миқдори 2,2 % гача етиши мумкин. Нефт маҳсулотларини тозалашда (гидротозалаш) бир вақтда олтингугуртли бирикмалар H2S кўринишда ва азотли бирикмалар NH3 кўринишда йўқотилади.
Нефтдаги углеводородларнинг у ёки бу гуруҳга мансублиги бундан ташқари, нефт таркибида у ёки бу турдаги олтингугуртли, кислородли, азотли бирикмаларнинг бўлиши унинг хоссаларини тавсифлайди.
Улардан асосан турли суюқ ёқилғилар – бензин, керосин, дизел ва қозонхона (мазут) ёқилғиси олиш учун фойдаланилади. Шунингдек, нефтдан махсус ва сурков мойлари ҳам ишлаб чиқарилади. Қайта ишлаш жараёнлари орқали олинган маҳсулотлар пластмассалар, синтетик каучук ва смола, сунъий тола ва ювиш воситалари, дори–дармонлар ва шу каби бир қатор халқ хўжалиги учун зарур маҳсулотлар ишлаб чиқаришда хом ашё сифатида фойдаланилади.
Нефтни қайта ишлаш заводларида ишлаб чиқарилаётган таркиби, хоссалари ва қўлланилиш соҳаларига кўра фарқ қилувчи нефт маҳсулотлари қуйидагича синфланади:

  1. Ёқилғи – бензин (ички ёнув двигателлари учун ёқилғи), реактив, дизел, газотурбина, ўчоқ, қозонхона ёқилғилари ҳамда суюлтирилган газ ёқилғи ва ёнилғилари;

  2. Вазифасига кўра индустриал мойлар, ички ёнув двигател мойлари, буғ машина мойлари ва махсус мойларга бўлинувчи нефт мойлари;

  3. Парафин ва церезинлар;

  4. Ароматик углеводородлар;

  5. Нефт битумлари;

  6. Нефт кокси;

  7. Пластик суркамалар;

  8. Ёқилғи ва мойлар учун қўндирмалар (присадкалар);

  9. Турли мақсадларга мўлжалланган нефт маҳсулотлари.

Ўзбекистоннинг ер ости қатлами нефт – газлилик учун катта потенциалга эга бўлиб, умумий ҳудуднинг 60 %и нефт ва газга истиқболлидир. Юртимиздаги нефт-газли ҳудудлар 5та нефт-газли регионга: Устюрт, Буxоро-Xива, Жaнубий-Ғарбий-Ҳисор, Сурxондарё ва Фарғона регионларига бўлиниб, бугунгача 91 та газ ва газ конденсати ҳамда 96 та нефт, нефт-газ ва нефтгазконденсат берувчи жами 187 та нефт газ конлари очилган.
Ўзбекистон мустақилликка эришгунга қадар Олтиариқ (1906 й.) ва Фарғона (1958 й.) нефтни қайта ишлаш заводлари ҳамда Учқир ва Муборак (1971 й.) газни қайта ишлаш заводлари барпо этилиб, нефт ва газ маҳсулотлари ишлаб чиқариларди.
Иқтисодиётнинг устивор соҳаларини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш, уларда замонавий чиқиндисиз технологияларни жорий қилиш Республикамиз президенти И.А. Каримов томонидан ишлаб чиқилган инқирозни бартараф қилиш дастурининг асосий вазифаларидан ҳисоблансада бу борадаги саъй ҳаракатларга мустақилликнинг илк кунлариданоқ катта аҳамият берилди. Республика президенти томонидан 1992 йилда нефт ва газ саноатини ривожлантириш тўғрисидаги қонун ва фармонлари соҳада амалга оширилажак ишлар кўламини белгилаб берди.
Республика ёқилғи-энергетика мустақиллигига эришиш мақсадида мавжуд ишлаб турган заводлар қаторига янги заводлар қуришга киришилди. Янги қуриладиган заводлар ишга туширилиши билан ички бозордаги ёқилғи махсулотларига бўлган талабни қондириш билан биргаликда ташқи бозорга ҳам махсулот чиқариш кўзда тутилган эди.
1997 йил августда ишга туширилган Бухоро нефт ва газконденсатини қайта ишлашга мўлжалланган завод ва 2001 йилда Шўртан газ кимё мажмуаси шулар жумласидандир. Жанубий–Ғарбий Ҳисор ва Сурхондарё минтақаларидаги юқори молекуляр, юқори олтингугртли нефт Жарқўрғон нефтни қайта ишлаш заводида қайта ишланмоқда. Республикамиздаги нефтни қайта ишлаш заводларининг умумий тўла қуввати йилига 11,2 млн. тоннадан ошади.
Республикамизда ёқилғи энергиясига бўлган талабни тўла қондиришда “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси асосий ўрин тутади. Компания 154 корхона ва ташкилотни ўз ичига олиб, улардан 87 таси акционерлик ҳамда 67 таси давлат корхоналаридир. “Ўзбекнефтегаз” тизимида “Ўзгеонефтгаз қазиб чиқариш”, “Ўзнефтгазбурғалаш”, “Ўзгазнақлиё”, “Ўзнефтни қайта ишлаш”, “Ўзнефтмаҳсулот”, “Ўзнефтгазқурилиш”, “Ўзнефтгазмаш”, “Ўзнефтгазҳимоятаъминот”, “Ўзнефтегазалоқа” ва “Ўзташқинефтегаз” каби йирик компаниялар фаолият юритади.
Ўзбекистон йилига 57 млрд. м3 газ ва 8 млн. тонна суюқ углеводородлар қазиб олувчи, ёқилғи-энергетик ресурслари билан Марказий Осиёдаги йирик давлатлардан бири сифатида XXI асрга кириб келди.
2002 йилга келиб углеводородли xом ашё қазиб олиш 65,7 млн тонна шартли ёқилғи миқдорига етиб, 1991 йилгига нисбатан 1,5 марта кўпдир.
Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 2002 йилда 580 млн АҚШ долларини, маҳсулот реализацияси эса 1823 млн АҚШ долларини ташкил этди. Ҳозирда Республикамизда жаҳон сифат андозаларига мос келувчи тайёр нефт маҳсулотлари ташқи бозорга чиқариляпти.
Қатлам ҳолатидаги нефт билан ер юзига олиб чиқилган нефт­нинг физикавий хоссалари бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади. Бунинг асосий сабаблари-қатлам ҳолатидаги нефт юқори босим ва ҳарорат таъсирида бўлиб, кўпинча таркибида кўп миқдор­да табиий газ эриган ҳолда бўлади. Ер юзига олиб чиқилган нефт, оддий шароитда юқори босим ва ҳарорат таъсиридан халос бўлган­дан сўнг таркибидаги эриган газ ажралиб чиқиши натижасида деяр­ли барча физикавий кўрсаткичлари ўзгаради. Шунинг учун нефтнинг физикавий хоссалари тўғрисида сўз юритилаётганда, албатта унинг қай ҳолатда эканлигига эътибор бериш зарур.



Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish