Нефтегазтадқиқот



Download 169 Kb.
bet1/7
Sana01.03.2022
Hajmi169 Kb.
#476815
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Нефтегазтадқиқот Гарбгазтаъминот


Мундарижа

I.Кириш
II. Тушунтирув ёзуви.


II.1. “Нефтегазтадқиқот” лабораториясида ишлаш қоидалари.
II.2. Нефт газ ва қатлам сувларининг асосий хоссалари.
II.3. Нефт ва газ конларда таҳлил қилиш.
Хулоса
Фойдаланилган адабиётлар руйхати.
I.Кириш
Технологик қурилмалар қувватларининг аҳамиятли даражада ўсиши ташқи ва ички энергия ресурсларидан оптимал фойдаланиш билан боғлиқ қатор масалаларни юзага келишини белгилайди. Шунинг учун ҳам, амалдаги жиҳозларни такомиллаштириш ва янгиларини лойиҳалашда асосий эътибор технологик ва конструктив параметрларни ҳисоблашнинг аниқ усулларини ишлаб чиқишга қаратилади.
Ш.М. Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида қуйидагиларни таъкидлаб ўтди: “Ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлиши учун давлатимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятларини сафарбар этамиз”.
Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонида “таълим ва ўқитиш сифатини баҳолашнинг халқаро стандартларини жорий этиш асосида олий таълим муассасалари фаолиятининг сифати ҳамда самарадорлигини ошириш”га алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳозирги вақтда энергиянинг асосий манбаларидан бири нефт ва газ ҳисобланади. Улардан асосан турли суюқ ёқилғилар – бензин, керосен, дизел ва қозонхона (мазут) ёқилғиси олиш учун фойдаланилади. Шунингдек, нефтдан махсус ва сурков мойлари ҳам ишлаб чиқарилади. Қайта ишлаш жараёнлари орқали олинган махсулотлар пластмассалар, синтетик каучук ва смола, сунъий тола ва ювиш воситалари, дори–дармонлар ва шу каби бир қатор халқ хўжалиги учун зарур махсулотлар ишлаб чиқаришда хомашё сифатида фойдаланилади.
Ўзбекистон мустақилликка эришгунга қадар нефть ва газни қайта ишлаш заводлари Олтиариқ (1906 й.), Фарғона (1958 й.) ва Муборак (1971 й.) газни қайта ишлаш заводлари қаторига 1997 йил августда ишга туширилган Бухоро нефт ва газконденсатини қайта ишлашга мўлжалланган завод ва 2001 йилда Шўртан газ кимё мажмуаси қўшилди. Умуман Ўзбекистондаги нефт ва газни қайта ишлаш соҳасини вужудга келишига назар солсак, 19 – аср охирида Фарғона водийсида очилган дастлабки конлар асосида 1904-1906 йилларда Ўзбекистонда биринчи Олтиариқ нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилишидан бошланган. Завод асосан нефтни бирламчи қайта ишлашга мўлжалланган бўлиб, ҳозирги вақтдаги ишлаб чиқариш қуввати йилига 1.5 млн.тоннани ташкил этади.
Махсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш мақсадида 1958 йилда Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Заводда нефтни бирламчи ва иккиламчи қайта ишлаш жараёнлари олиб борилади. Унинг ҳозирги вақтдаги ишлаб чиқариш қуввати йилига 5.5 млн. тонна нефт ва конденсатини қайта ишлашга мўлжалланган. Заводда шунингдек, йилига 500 минг тонна мой ишлаб чиқариш қуватига эга қурилмалари мавжуд. 1996 йил Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи чет эл илғор технологиялари (Япония) асосида қайта реконструкция қилинди. Ҳозирда заводда нефт махсулотларини 50 дан ортиқ хили ишлаб чиқарилади.
Истиқлол йилларига келиб, 1997 йилда газ конденсатини қайта ишлашга мўлжалланган чет эл илғор замонавий технологиялардан бири Фракция “Текнип” компанияси технологиясига кўра Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ишга туширилди. Заводнинг умумий қуввати йилига 2.5 млн. тонна нефт ва газ конденсати аралашмасини қайта ишлашга мўлжалланган. Заводда нефт ва газ конденсати аралашмасини бирламчи қайта ишлаш жараёнлари олиб борилади. Заводни асосий хомашё манбаи Кўкдумалоқ конларидан олинётган газконденсатлари ва олинадиган маҳсулотлари эса асосан суюлтирилган газ, юқори сифатли бензин навлари, керосин ва дизел ёқилғилари ҳисобланади.
Республикамизда ёқилги энергиясига бўлган талабни тўла қондиришда “Ўзбекнефтегаз” Миллий холдинг компанияси асосий ўрин тутади. Компания 154 корхона ва ташкилотни ўз ичига олиб, улардан 87 таси акционерлик ҳамда 67 таси давлат корхоналаридир. “Ўзбекнефтегаз” тизимида 8 та йирик компания фаолият юритади: “Ўзгеонефтгаз қазиб чиқариш”, “Ўзнефтгазбурғалаш”, “Ўзгазнақлиё”, “Ўзнефтни қайта ишлаш”, “Ўзнефтмаҳсулот”, “Ўзнефтгазқурилиш” ва бошқалари нефт ва газ саноатида муҳим рол ўйновчи компаниялардир, яъни “Ўзнефтгазмаш”, “Ўзнефтгазҳимоятаъминот”, “Ўзнефтегазалоқа” , “Ўзташқинефтегаз”
Ҳозирда Республикамизда жахон сифат андозаларига мос келувчи тайёр нефт махсулотларини ташқи бозорга чиқариляпти.
Нефт қудуқларидан қазиб олинаётган хом-ашё нефтининг таркибидаги енгил фракциялар ва кучли минераллашган (туз таркибли 2500 мг/л) қатлам сувлари ва механик аралашмалар ер устига чиқиб келади. Айниқса, конларни ишлатиш жараёнининг учламчи ва тўртламчи босқичларида нефт хом-ашёси таркибидаги қатлам сувларининг миқдори 80% гача ва ундан ҳам юқори бўлади.
Қатлам сувлари ва унинг таркибидаги тузлар кучли коррозион тажаввузкор хусусиятларига эга бўлганлиги учун, маҳсулотларни конлараро ташиш жараёнида қўлланиладиган технологик жиҳозлар: қувур узатмалари, резервуарлар, насослар, ёпиш арматуралари ва бошқа шу каби қурилмалар ички қисмида коррозион муҳитни ҳосил қилади. Нефтнинг таркибидан минерал сувларни ва механик аралашмаларни ажратиб олинмасдан қайта ишлаш заводларига ташиб келтиришга рухсат этилмайди. Бундан ташқари тозаланмаган нефтни ҳай дашда қўшимча электр энергияси сарфланади ҳамда уни қайта ишловчи заводларда сувларни зарарсизлантириш бўйича муаммоларни туғдиради. Нефтни қайта ишлаш заводларига ташишдан олдин унинг таркибидаги йўлдош газлар, қатлам сувлари ва механик аралашмалар кон шароитида тозаланади. Бу жараён нефтни кон шароитида тайёрлаш деб номланади ва нефт тайёрлаш қурилмалари (НТҚ) да амалга оширилади.
Кон шароитида тайёрланган нефт товар нефт дейилади ва унинг сифат кўрсаткичлари ТSh 39.0-176 ва ГОСТ 9965 талабларига тўлиқ жавоб бериши керак (-жадвал).
Шу мақсадда конларда нефт ва газни йиғиш, нефт ва газнинг дебитини ўлчаш, марказий йиғув пунктларига ташиб келтириш учун, нефтнинг таркибидаги газ, механик аралашмалар, қатлам суви ва тузлар ажратиб олинади. Бунда отма чизиқ тизимидаги қувур узатмалари, аппаратлар СКС (сиқув компрессор станцияси), ГЎҚ (гуруҳли ўлчов қурилмалари) ва бошқа қурилмалар қурилади.
II.1. “Нефтегазтадқиқот” лабораториясида ишлаш қоидалари.
1.Лабораторияда иш бошлашдан олдин халат кийиш, сув, электр энергияси, газ борлигини, мурили шкафнинг ишлаш – ишламаслигини куздан кечириш, сунгра хавфсизлик техникаси коидаларига риоя килиш керак.
2.Хар бир талаба, иложи борича, узи учун ажратилган жойда ишлаши керак.
3.Утказиладиган тажрибанинг тавсифи, унда ишлатиладиган асбоб ва реактивлар талабанинг иш дафтарида тулик ёзилган булиши лозим. Тажриба материалини талаба тулик узлаштирганига укитувчи икрор булганидан кейингина ишни бажаришга рухсат этади.
4.Тажрибани бошлашдан олдин асбоб ва реактивларни куздан кечириш, асбобларининг тугри танланганлигига (шлиф уланган ерларига юпка килиб вазелин ёки вакуум сурков мойи суртилади), тайёрланган реактивларнинг тозалигига ва керакли микдорда олинганлигига ишонч хосил килиш зарур.
5.Тажриба утказилаётганда озодликка ва саранжом – саришталикка риоя килиш керак.
6.Лабораторияда чекиш, сув ичиш ва овкатланиш мумкин эмас.
7.Иш вактида газ ёки водопровод жумраклари ва шунга ухшашлар, электр асбоблари, аналитик тарозилар ишламай колса, тезда укитувчига ёки лаборантга мурожаат килиш керак.
8.Тажриба тугагач газ горелкаси ва сув жумракларини беркитиш, электр асбобларини учириш, шунингдек тажриба натижаларини лаборатория дафтарига ёзиш керак.
9.Тажриба натижаларида хосил булган чикиндиларни, яъни кислоталар, ишкорлар, тез ут оладиган моддалар, фильтр когоз, сувда эримайдиган моддалар, буёк моддалар ва шунга ухшашларни раковинага тукиш ман этилади, уларни махсус идишларга йигиш керак.
10.Талаба ишлатилиб булинган реактивларни, узи синтез килган моддани катта лаборантга топшириши лозим. Ишлатилган идишларни ва асбобларни тозалаб, шкафларга куйиб, иш жойини тоза колдириши керак.
11.Лаборатория дарсини колдирган талабанинг укитувчисиз ёки катта лаборантсиз тажриба утказиши рухсат этилмайди.

Download 169 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish