Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet52/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

7.6. ИССИҚЛИК БЕРИШ ВА ЎТКАЗИШ
КОЭФФИЦИЕНТЛАРИНИНГ ҚИЙМАТЛАРИ

Саноат ускуналарида олинган иссиқлик бериш ва иссиқлик ўтказиш коэффициентлари (α ва К) нинг тахминий сон қийматлари 7.1 ва 7.2 – жадвалларда берилган.


7.1-жадвал. Иссиқлик бериш коэффициентининг тахминий қийматлари

Иссиқлик бериш шароитлари



α, Вт/м2·К





Турбулент режимда:
сувнинг қувур ўқи бўйлаб ҳаракати
сувнинг қувурни кўндаланг кесиб ўтган ҳаракати



1000 – 5500


3000 – 10000

ҳаво (газ) нинг қувур ўқи бўйлаб ҳаракати
ҳаво (газ) нинг қувурни кўндаланг кесиб ўтган ҳаракати



50 – 150

100 – 300



Қувур ўқи бўйлаб ламинар ҳаракатда:
сув учун
ҳаво учун



300 – 430


10 – 20

Сувнинг эркин ҳаракати

350 – 900

Сувнинг қайнаши

2000 – 2400

Сув буғининг конденсацияланиши

9000 – 15000

Органик суюқликларни иситиш ва совитиш

140 – 400

Органик суюқликларнинг қайнаши

300 – 3500

Органик суюқликлар буғларининг конденсацияланиши

230 – 3000

7.2-жадвал. Иссиқлик ўтказиш коэффициентининг тахминий қийматлари

Иссиқлик алмашинишининг


тури ва муҳит

К, Вт/м2·К

мажбурий ҳаракат

эркин
ҳаракат

Оддий босимда газдан газга

12 – 35

3,5 – 12

Газдан суюқликка

12 – 60

6 – 17

Конденсацияланаётган буғдан газга

12 – 120

6 – 12

Суюқликдан сувга

200 – 400

100 – 300

Суюқликдан органик суюқликка

120 – 300

30 – 60

Конденсацияланган буғдан сувга

500 – 1000

300 – 800

Конденсацияланаётган буғдан органик суюқликка

100 – 350

60 –180

Органик моддалар конденсацияланаётган буғидан сувга

350 – 800

230 – 450

Конденсацияланаётган буғдан қовушоқли суюқликка



300 – 500



7.7. ИССИҚЛИК ЖАРАЁНЛАРИНИНГ
ҲАРАКАТЛАНТИРУВЧИ КУЧИ

Муҳитлар ҳароратлари ўртасида бирор фарқ бўлгандагина, иссиқлик ҳарорати юқори бўлган муҳитдан ҳарорати паст бўлган муҳитга ўтади. Бунда ҳароратлар фарқи иссиқлик алмашиниш юзаси бўйлаб ўзгаради, яъни улар бир хил қийматга эга бўлмайди. Шу сабабли иссиқлик алмашиниш жараёнларини ҳисоблашда ўртача ҳароратлар фарқи Δtўр деган тушунча ишлатилади. Муҳитларнинг ўртача ҳароратлар фарқига иссиқлик алмашиниш жараёнларининг ҳаракатлантирувчи кучи деб юритилади.


Суюқликлар ҳароратларининг иссиқлик алмашиниш юзаси бўйича ўзгариши муҳитларнинг ўзаро йўналишига боғлиқ. Иссиқлик алмашиниш ускуналарида иссиқ ва совуқ суюликлар ўзаро параллел, қарама-қарши ёки ўзаро кесишган бўлиши мукин. Булардан ташқари, амалда иссиқлик ташувчи агентларнинг анча мураккаб схемалари ҳам учрайди.
Иссиқлик ташувчи агентларнинг йўналиши бир ёки қарама-қарши томонга йўналган бўлганда (7.6-расм), ўртача ҳароратлар фарқи қуйидаги тенглама билан топилади:
, (7.35)
бу ерда Δtка ва Δtкu – иссиқлик алмашиниш ускунасининг четларидаги ҳароратларнинг катта ва кичик фарқлари. Ҳароратларнинг бу фарқлари қуйидагича аниқланади:
Δtка = tI1 – tI2 ; Δtкu = tII1 – tII2 ;
ёки Δtка = tII1 – tI2 ; Δtкu = tI1 – tII2 .
Агар Δtка/Δtкu < 2 бўлса, ўртача температуралар фарқи қуйидаги тенглама билан топилади:
Δtўр = . (7.36)
Бундай ҳисоблашда хатолик 4 % дан ортмайди.
(7.35) тенгламадан кўриниб турибдики, агар Δtка=0 ва Δtкu=0 бўлса, Δtўр=0; агар Δtка=Δtкu бўлса:
Δtўр = Δtка = Δtкu .


t'1



t'2




7.6-расм. Иссиқлик ташувчи агентлар ҳароратининг юза бўйича ўзгариши:
а) бир хил йўналишда; б) қарама-қарши йўналишда.
Агар иссиқлик ташувчи агентлардан бирининг ҳарорати юза бўйича ўзгармаса (тўйинган буғнинг конденсацияланиши, суюқликнинг қайнаши), бундай шароитда Δtўр нинг қиймати (7.35) ёки (7.36) тенгламалар бўйича ҳисобланади.
Агар иссиқлик ташувчи агентларнинг йўналиши ўзаро кесишса, ўртача ҳароратлар фарқи қуйидаги тенглама билан топилади:
. (7.37)
бу ерда εΔt – муҳитлар ҳароратларининг нисбатига боғлиқ бўлган коэффициент. Бу коэффициентнинг қиймати тегишли адабиётларда келтирилаган.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish