Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»


Насос (рус.) – суюқликлар (жумладан, қаттиқ ва газсимон аралашмалар) ни босим остида ҳайдайдиган гидравлик машина. Оптималлаш



Download 33,45 Mb.
bet186/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Насос (рус.) – суюқликлар (жумладан, қаттиқ ва газсимон аралашмалар) ни босим остида ҳайдайдиган гидравлик машина.
Оптималлаш (рус.) – мавжуд вариантлардан энг яхшиси, энг мақбулини танлаб олиш жараёни.
Процесс (лот.) – ҳодисаларнинг изчил алмашиниб туриши, бирор нарсанинг тараққиёт ҳолати, жараён. Дарсликда процесс атамаси ўрнига жараён сўзи ишлатилди. Масалан, гидромеханик жараёнлар (чўктириш, фильтрлаш, центрифугалаш ва бошқалар).
Печь (рус.) – материаллар ёки буюмларга қиздириб ишлов беришга ёҳуд хоналарни иситишга мўлжалланган қурилма. Қўлланилиш соҳасига кўра, саноат ва рўзғор печларига, вазифасига кўра, эритиш, қиздириш, куйдириш, қуритиш, иситиш печларига ва бошқа хилларга бўлинади. Нефтни қайта ишлаш саноатида қувурли печлар кенг тарқалган.
Пиролиз (юнон.) – моддаларни юқори ҳарорат таъсирида парчалаш. Нефть дистиллятлари (бензин, керосин) ёки газ (этан, пропан) ни пиролиз қилииш йўли билан нефткимёсининг муҳим хом ашёлари ҳисобланган тўйинмаган углеводородлар (этилен, пропилен, бутадиен) олинади. Пиролиз пайтида ароматик углеводородлар (бензол, толуол) ва пироконденсат ҳам олиш мумкин. Жараён 0,01 МПа дан паст бўлган босим ва 650-9000С ҳароратда олиб борилади.
Реактор (лот.) – кимёвий реакциялар ўтказиладиган ускуна. Аломатларига кўра, гомоген ва гетероген тизимларда ўтказиладиган реакциялар учун паст, ўртача ва юқори босимли хилларга бўлинади. Нефткимёси саноатида ишлатиладиган реакторлар уч гуруҳга бўлинади: термик жараёнлар (крекинг, кокслаш, пиролиз) учун реакторлар; каталитик жараёнлар (крекинг, риформинг, гидрогенизация-гидротозалаш, гидрокрекинг, гидродеалкиллаш) учун реакторлар; енгил углеводородларни қайта ишлаш жараёнлари (алкиллаш, полимерланиш) учун реакторлар.
Регенерация (лот.) – техникада иш бажариб бўлган (эски) маҳсулотга дастлабки сифатларини қайтариш. Масалан, ифлос машина мойини тозалаш, эски резинани суюлтириб пластик массага айлантириш, каталитик жараёнларда ишлатилган катализаторнинг бирламчи хоссаларини тиклаш ва бошқалар; иссиқлик техникасида – газсимон ёниш маҳсулотлари иссиқлигидан ёнилғини, ҳавони ёки уларнинг аралашмасини иситишда фойдаланиш (иссиқлик ускуналарида).
Ректификация (лот.) – суюқ аралашма компонентларини ректификацион коллоналарда ҳайдаш усулида ажратиш. Ушбу жараён аралашмани буғлатишда ажралган буғ ва буғнинг конденсацияланиши натижасида ҳосил бўлган суюқлик ўртасида кўп маротабалик контакт пайтидаги модда алмашинишга асосланган. Ректификация жараёни ички қисми турли контакт мосламалари (тарелкалар, насадкалар ва бошқалар) билан жиҳозланган ректификацион колонналарда олиб борилади. Ректификация йўли билан нефтдан турли маҳсулотлар (бензин, керосин, дизель ёнилғиси, мазут, мой фракциялари) олинади. Суюлтирилган газларни ректификация қилиш пайтида этилен, этан, пропан, бутан ва бошқа компонентлар ажралиб чиқади.
Риформинг (лот.) – нефть маҳсулотлари (асосан, нефтнинг бензинли ва лигроинли фракциялари) ни 470-5400С ҳарорат ва 0,7-3,5 МПа босим остида қайта ишлаш. Ушбу жараён ёрдамида юқори октанли автомобиль бензинлари, ароматик углеводородлар ва техник водород олинади. Термик ва каталитик риформинг бўлади; платина катализаторлик қилган риформинг – платформинг, молибденлиси эса гидроформинг дейилади.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   182   183   184   185   186   187   188   189   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish