Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet92/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

11.3. ОДДИЙ ҲАЙДАШ
Суюқ аралашмаларни бир марта қисман буғлатиш йўли билан ажратиш жараёни оддий ҳайдаш деб аталади. Оддий ҳайдаш аралашма компонентларининг учувчанликлари ўртасидаги фарқ анча катта бўлгандагина ишлатилади. Одатда суюқ аралашмаларни бирламчи ажратиш ҳамда мураккаб аралашмаларни кераксиз қўшимчалардан тозалаш учун оддий ҳайдаш жараёнидан фойдаланилади.
Оддий ҳайдаш қуйидаги усулларга бўлинади: 1) фракцияли ҳайдаш; 2) дефлегмация билан ҳайдаш; 3) сув буғи билан ҳайдаш.
Фракцияли ҳайдаш. Суюқликларни фракцияли ҳайдаш даврий ёки узлуксиз режимда олиб борилади. Ҳайдаш кубидаги суюқлик аста-секин буғлатилади. Ҳосил бўлган буғлар конденсаторга юборилади. Агар ҳайдаш жараёни даврий равишда олиб борилса, у ҳолда вақт ўтиши билан қолдиқ суюқликдаги ва дистиллятнинг таркибидаги енгил учувчан компонентларнинг миқдори камая боради. Шу сабабли ҳар хил таркибли дистиллятнинг фракциялари ажратиб олинади. Турли таркибга эга бўлган маҳсулотларни олишга мўлжалланган суюқликларни ажратиш усули фракцияли ҳайдаш деб аталади. 11.2-расмда фракцияли ҳайдаш учун даврий ишлайдиган қурилманинг схемаси кўрсатилган. Дастлабки аралашманинг маълум миқдори ҳайдаш кубига солинади. Ҳайдаш кубининг ичига змеевик жойлаштирилган бўлиб, у орқали сув буғи ўтади. Суюқлик қайнаш ҳароратигача иситилади. Ҳосил бўлган буғлар конденсатор - совиткичига юборилади. Дистиллят фракциялари тегишли идишларга тушади. Ҳайдаш жараёни тамом бўлгандан сўнг, қолдиқ суюқлик ҳайдаш кубидан тушириб олинади. Сўнгра цикл қайта такрорланиб, ажратилиши лозим бўлган суюқлик ҳайдаш кубига яна берилади.


Сув

Дастлабки аралашма




11.2-расм. Оддий ҳайдаш қурилмасининг схемаси:
1-ҳайдаш куби; 2-конденсатор-совитгич; 3-кузатиш фонари;
4,5,6-дистиллят йиғиладиган идишлар.


Оддий ҳайдаш атмосфера босими ёки вакуум остида олиб борилиши мумкин. Вакуумни қўллаш натижасида иссиқликка чидамсиз аралашмаларни ажратиш имконияти пайдо бўлади. Вакуум қўлланилганда эритмаларнинг қайнаш ҳарорати пасаяди, шу сабабли ҳайдаш кубини иситишда паст кўрсаткичли сув буғларидан фойдаланиш мумкин.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish