Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet128/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

Узлуксиз ишлайдиган адсорберлар. Бундай адсорберларнинг диаметри (14.13) тенглама ёрдамида аниқланади. Адсорбент қатламининг керакли баландлиги (ёки ҳажми) бошқа модда алмашиниш жараёнлари (абсорбция, ректификация ва ҳоказо) га ўхшаш модда ўтказишнинг умумий тенгламасига асосан топилади. Бунинг учун модда ўтказишнинг умумий тенгламасини қуйидаги дифференциал шаклга келтириш мумкин:
Gudy = Kyu (y – y*) dV . (14.19)
Ўзгарувчи катталикларни ажратиб ва уларни О дан V гача (бу ерда V – адсорбент қатламининг ҳажми) ва уб дан у0 гача (бу ерда уб ва у0 – газ аралашмасидаги ажратиб олинаётган компонентнинг бошланғич ва охирги концентрациялари) чегараларда интеграллаб, қуйидаги ифодага эришамиз:
. (14.20)
(14.20) ифодадан ва (10.66) тенгламани ҳисобга олган ҳолда адсорбентнинг ҳажмини аниқлаш мумкин:
, (14.21)
бу ерда Gu – газ аралашмасининг ҳажмий сарфи; noy – ўтказиш бирлигининг сони, бу катталикни аниқлаш усули 10-бобда келтирилган; – модда ўтказишнинг ҳажмий коэффициенти.
Қатламнинг ҳажми V ва кўндаланг кесими S га асосан унинг баландлиги (ёки узунлиги) топилади:
Н = . (14.22)
Агар ускуна цилиндрсимон шаклга эга бўлса (14.22) тенглама қуйидаги кўринишни эгаллайди.
. (14.23)
Кўп камерали мавҳум кайнаш қатламли адсорберлар учун ҳар бир тарелкадаги қатламнинг баландлиги h0 қабул қилиниб (тахминан h0=50 мм), сўнгра ускунадаги тарелкалар сони аниқланади:
. (14.24)
Адсорбентнинг сарфи моддий баланс тенгламасига асоан топилади. Қарама-қарши оқимли (қаттиқ фаза юқоридан пастга, газ аралашмаси эса пастдан юқорига қараб ҳаракат қилади) узлуксиз ишлайдиган ускуналар учун моддий баланс тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлади:
, (14.25)
бу ерда L ва G – адсорбент ва ташувчи газнинг сарфи; ва – ускунага киришда ва унинг хоҳлаган кесимида олинган адсорбент таркибидаги адсорбтивнинг концентрацияси; с0 ва с – адсорбердан чиқаётган ва унинг хоҳлаган кесими бўйича олинган оқимдаги адсорбтивнинг концентрациялари.
Агар жараён бошланиши ва охиридаги адсорбтивнинг концентрациялари аниқ бўлса, иш чизиғининг оғиш бурчагига асосан адсорбентнинг минимал сарфи Lмин ни аниқлаш мумкин:
, (14.26)
бу ерда – адсорбент таркибидаги адсорбтивнинг мувозанат концентрацияси.
Адсорбентнинг ҳақиқий сарфи Lмин дан 10-30 % кўп бўлади. Ҳисоблашларда адсорбентнинг ҳақиқий сарфи L ≈ 1,2 Lмин деб олинади.
Десорберларни ҳисоблашда жараённинг давомийлиги (даврий жараёнлар учун) ва десорбция қилувчи агентлар (сув буғи, ҳаво ва ҳоказо) нинг сарфи аниқланади. Кўпинча бу қийматлар тажриба натижалари асосида танлаб олинади ёки тегишли тенгламалар асосида ҳисоблаб топилади.



Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   124   125   126   127   128   129   130   131   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish