Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва ускуналари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий ўқув юртлари бакалавриатининг «Нефть ва нефть-газни қайта ишлаш технологияси»



Download 33,45 Mb.
bet110/215
Sana19.04.2023
Hajmi33,45 Mb.
#930505
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   215
Bog'liq
K OKONCHATELNIY дарслик

12.5. ДЕСОРБЦИЯ


Абсорбердан чиқиб кетаётган суюқ ютувчи таркибидаги эриган газларни ажратиб олиш жараёни десорбция деб аталади. Десорбциянинг асосий мақсади ишлатилган абсорбентни регенерация қилиш ҳамда ютилган газни ҳайдаш ёки ректификация усули билан ажратиб олишдан иборатдир. Саноатда десорбциянинг турли усуллари қўлланилади. Аралашманинг табиатига кўра десорбциянинг у ёки бошқа усули танлаб олинади. Суюқликда ютилган компонент қуйидаги усулларда десорбция қилинади: 1) инерт газ ёки сув буғи ёрдамида ажратиб олинади; 2) абсорбентга иссиқлик бериш билан ажратиб олинади; 3) абсорбция жараёнидан кейин абсорбентнинг босимини камайтириш натижасида ажратиб олинади.
Инерт газ ёки сув буғи таъсирида десорбция қилиш. Бу усулда ютилган газни десорбция қилиш учун инерт газ ёки сув буғи ишлатилади. Бунда инерт газ ёки сув буғи суюқлик билан бевосита бир-бирига таъсир қилади. Тақсимланаётган компонентнинг парциал иш босими суюқлик устидан десорбция қилинаётган агент босимига қараганда юқори бўлгани учун бу компонент суюқликдан газ оқимига ёки сув буғига ўтади. Ютилган газни суюқликдан ажратиб олиш учун десорбция жараёни инерт газ ва сув буғи таъсирида қарама-қарши йўналишда насадкали колонналарда олиб борилади. Инерт газ сифатида ҳаво ишлатилади, ютилган газ эса у билан аралашиб кетади. Бундай десорбция усули газ аралашмасидан ажратиб олинган компонент бошқа мақсадларда ишлатилмаган ҳолларда қўлланилади.
Абсорберга иссиқлик бериш йўли билан ютилган газни ажратиб олиш. Десорберга иссиқлик берилганда, масалан, у сув буғи билан иситилганда, суюқликда десорбция қилинаётган компонент билан абсорбентнинг ҳам бир қисми буғланади. Ҳосил бўлган аралашмалардан керакли компонентни ажратиб олиш учун ректификация усули қўлланилади.
Абсорбернинг босимини камайтириб ютилган газни ажратиб олиш. Бу десорбция усули жуда оддий бўлиб, абсорбция жараёни атмосфера босимидан юқори босимларда олиб борилганда колоннадаги босимни атмосфера босимигача камайтириш натижасида ютилган газ десорбция қилинади. Агар абсорбция жараёни атмосфера босимида олиб борилса, у ҳолда десорбция қилинувчи ком­понент вакуум-насос ёрдамида тортиб олинади. Эритма таркибидаги десорбция қилинадиган компонентни бутунлай ажратиб олиш учун кўпинча десорбция жараёнлари иссиқлик бериш билан биргаликда паст босим остида олиб борилади.

Download 33,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   215




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish