Нефт ва газни қайта ишлаш кимёвий технологияси” кафедраси



Download 448,74 Kb.
bet16/19
Sana26.03.2022
Hajmi448,74 Kb.
#511700
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
6-LABORATORIYA MASHG\'ULOTLARI


Тажрибани бажариш


Расмда кўрсатилган тажриба бажариладиган баня температурасини минус 1 0С дан плюс 2 0С гача ушлаб турамиз. Пробирка ўрнатилган муфтани ҳаммомга вертикал равишда қўямиз. Муфтанинг усти совутувчи суюқликнинг сатхидан 25мм юқори бўлиши шарт. Анализ вақтида температура 33 0С дан юқори бўлса, у вақтда тахминий қотиш температурасидан 9 0С юқори температурадан бошлаб ҳар 3 0С да пробиркани муфтадан олиб маҳсулот қотдими ёки йўқми эканлигини билиш учун қийшайтириб кўрамиз. Пробиркани муфтадан олиб яна қайтиб ўрнатиб қуйишга кетган вақт 3 секунддан ошмаслиги керак. Бошқа нефть маҳсулотларини таҳминий қотиш температурасидан 120С юқори хароратдан бошлаб, ҳар 3 0С да текшириб кўрилади.
Агарда анализ қилинаётган модда 9 0С гача қотмаса, уни минус 18 0С дан минус 15 0С гача совутиб туриладиган иккинчи сув ҳаммомини муфтасига жойлаштириб, анализни давом эттирилади. Агарда модда минус 6 0С гача совутилганда ҳам ўзининг оқувчанлиги сақланиб турса, пробиркани минус 33 0С гача совутилган учунчи ҳаммомнинг муфтасига жойланади.
Пробиркадаги модда оқувчанлигини йўқотган вақтидаёқ уни горизонтал қилиб қўямиз. 5 секунд давомида унинг сиртқи қисми ўзгармаса пробиркани ҳаммомга қўйиб яна қўшимча 3 0С га совутилади. Пробиркани олиб тажриба қаитарилади. Яна 5 секунд давомида пробиркадаги модданинг сатҳи ўзгармаса, тажрибани тугатамиз (2,3).
Тажриба натижаларини ҳисоблаш
Анализ қилинаётган модда пробиркада оқувчанлигини йўқотса, ва шу ҳолатни 5 секунд давомида ўзгартирмаса, бу температурани нефть маҳсулотининг қотиш температураси, деб аталади.
Ҳар бир анализни икки марта бажарилади. Улардан олинган натижаларнинг бир-биридан фарқи 3 0С дан ошмаса, тажрибанинг натижаси тўғри дейилади.
6-ЛАБОРАТОРИЯ ИШИ


Нефть маҳсулотлари кинематик қовушқоқлигини аниқлаш
Нефтнинг кимёвий таркиби асосан парафинлар, ҳалқали алканлар ва ароматик углеводородлардан ташкил топган. Шулар бирга нефтда яна бир қанча моддалар бор, масалан, олтингугурт, азот, килородли бирикмалар. Нефть ва ундан олинган маҳсулотларнинг таркибида нафтен кислоталарининг тузлари бўлиб, нефтни ёндирганимизда бу тузлар кул ҳосил қилади. Нефт таркибида жуда майда механик чиқиндиларнинг заррачалари бор. Нефт таркибидаги кулнинг миқдорини аниқлашдан олдин, уни фильтр қоғозидан ўтказиб механик чиқиндилардан тозалаш керак. Демак, нефтнинг таркибидаги кул билан нефтдаги турли механик чиқинди заррачаларини аралаштирмаслик керак.
Одатда нафтен килоталари ва юқори молекулали углеводородлари кўп бўлган нефтларда кулнинг миқдори юқори бўлади.
Нефть таркибидаги кул одатда ер ости қатламларида ҳосил бўлади. Шу билан бирга нефть ва унинг маҳсулотларидаги кислота хусусиятига эга бўлган моддаларнинг тузлар ва металл иони бор юзалар билан реакцияларга киришганларида ҳам ҳосил бўлади.
Нефтдан турли дистиллятрларни ҳайдаб олинганда унинг таркибидаги кул нефтнинг қолдиқ қисмида қолади, дистиллятга ўтмайди. Лекин, бу дистиллятлар кейинчалик металл трубалар ва юзаларга текканда ўзларининг таркибидаги кислота хусусиятига эга бўлган бирикмалар ҳисобига тузлар ҳосил қилиб натижада кул пайдо бўлади.
Нефть маҳсулотларининг кул таркиби кўп компонентлардан ташкил топган бўлиб, асосан, кальций, магний, темир, никель ва бошқа металлар ҳам учрайди.
Ишдан мақсад нефть маҳсулотларининг таркибидаги кулни аниқлаш. Бунинг учун, нефтни ёки қолдиқни бир ҳил оғирликка келгунча қиздирилади.

Download 448,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish