Нефт-газни қайта ишлашда каталитик жараёнлар фанидан Назорат саволлари


Жараёнда қўлланиладиган катализаторлар



Download 1,39 Mb.
bet23/27
Sana14.04.2022
Hajmi1,39 Mb.
#551526
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27
Bog'liq
2 5215560705167594307

34.Жараёнда қўлланиладиган катализаторлар.
Жараённинг катализаторлари. Энг кўп қўлланиладиган катализаторлар бифункционалли, алюмоплатинали катализаторлар ҳисобланади,
уларда платина майин дисперсли ҳолатда алюминий оксидининг устини
қоплаган. Платина гидрогенлаш ва дегидрогенлаш реакцияларида
фаолдир. У аренларнинг ҳосил бўлишига ва оралиқ алкенларнинг
гидрогенланишига кўмаклашади. Катализаторда платинанинг миқдори
одатда 0,3–0,65 % ни ташкил қилади. Платинанинг концентрациясини
ошириш катализатор фаоллигини ва бензин октан сонининг ошишига
олиб келади. Аммо платинанинг миқдорини кўп бўлиши ҳам мақсадга
муофиқ эмас, чунки бунда бензиннинг чиқишини камайтирадиган
аренларнинг диметилланиши ва циклоалканларнинг парчаланиши
реакцияларининг роли ошади. Катализатор фаоллигини йўқолишига
асосий сабаб уларнинг коксланишидир, шунинг учун унинг
барқарорлигини ошириш кокс ҳосил бўлишига таъсир кўрсатадиган
модификацияланган қўшимчаларни киритиш билан амалга оширилади.
Охирги йилларда каталитик риформингнинг ривожланиши
платинаренийли катализаторлар ишлаб чиқиш билан боғлиқдир. Бу
катализаторларнинг таркибида 0,3 – 0,6 % платина ва 0,3 – 0,4 % рений
бор. Рений платина билан қотишма ҳосил қилади ва платина
фаоллигининг йўқолишига тўсқинлик қилади, алкенларни гидрогенлаш
йўли билан кокс ҳосил қилишни камайтиради. Биметалли
катализаторларни қўллаш риформинг босимини 3,5 дан 1,5 – 2,0 МПа гача
пасайтиришга ва октан сонини 95 (тадқиқот усули бўйича) бўлган
бензиннинг чиқишини тахминан 6 % га оширишга имкон беради.
Риформинг жараёнининг келажакда такомиллашиши таркибида
ренийдан ташқари иридий, германий, қалай, қўрғошин ва бошқа металлар
ҳамда нодир ер элементлари – лантан, церий, неодим қўшимчаларни
сақлаган полиметалли катализаторларни ишлаб чиқиш йўли билан амалга
ошади. Иридийнинг таъсири кўп ҳолларда ренийнинг таъсирига ўхшайди.
Германий, қалай, қўрғошин каталитик жиҳатдан фаол эмас, уларни
гидрогенолиз реакциялари (аренларни деметиллаш, циклоалканларни
парчалаш)да катализаторнинг фаоллигини камайтириш учун қўллайдилар,
яъни улар селектив заҳар ролини ўйнайди. Олдинроқ шу мақсадда
катализаторни олтингугурт билан ўлчанган заҳарлаш ўтказилган.
Полиметалли катализаторлар биметалли катализаторларнинг барқарорлигига эгадир, аммо улар яхшироқ танлаш қобилияти билан тавсифланади
ва бензиннинг анча юқори чиқимини таъминлайди. Полиметалли
катализаторлар хизмат қилиш муддати 6– 7 йилни ташкил этади.



Download 1,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish