25.Катализатор заҳарлари.
Катализатор заҳарлари. Катализаторлар баъзи моддалар таъсирида ўз фаоллигини бутунлай йўқотади ёки камайтиради, яъни заҳарланади. Заҳарланиш қайтар ёки қайтмас бўлиши мумкин. Қайтар заҳарланишда заҳар молекуласи катализаторнинг сиртига қайтар адсорбцияланади. Масалан, водородни оксидлашда қўлланиладиган платина катализатори СО ёки этилен таъсирида заҳарланади. Улар платина сиртидан десорбцияланганда эса, катализатор яна фаол бўлиб қолади. Аммиак синтезида қўлланиладиган катализаторлар СО, СО2, спирт ва сув буғларидан қайтар заҳарланади. Қайтмас заҳарланишда заҳар молекулалари барқарор сирт бирикмалар ҳосил қилади ва натижада десорбиланмайди. Бунда катализатор фаоллигини тиклаш учун сиртда ҳосил бўлган бирикмалар парчаланиши керак.
26. Катализаторларни жараёнда ишлаш вақти ва унга таъсир этувчи омиллар.
Катализаторнинг фаоллигига турли омилларнинг таъсири
Ҳароратнинг таъсири
Ҳарорат катализаторларнинг активлигига таъсир қилади. Ҳар бир катализатор таркиби ва тайёрлаш шароитига ва технологиясига қараб, маълум реакция учун маълум ҳарорат чегарасида энг катта активликка эга бўлади. Одатда катализатор қанча актив бўлса унинг паст хароратдаги активлиги шунча катта бўлади ва хароратнинг катализаторниг активлигига таъсири кескинроқ сезилади. Ҳароратнинг катализатор нормал ишлайдиган иш ҳароратидан ошиши унинг активлигини камайтириди. Ҳатто уни бутунлай пассив қилиб қўяди. Нефт маҳсулотларини гидротозалаш харорати 400°С ошиши натижасида газнинг ҳосил бўлиши бир мунча кўпайиб крекинг кетиши мумкин. Шунинг учун айрим холларда катализаторнинг активлигини ушлаб туриш учун ҳарорат 380°С гача кўтариади. Ҳарорат 380°Сда (катализаторнинг активлиги пасайиши билан катализатор регенерация қилинади. Катализаторнинг активлиги намоён бўладиган ҳарорат унинг қандай тайёрланганлигига ва реакция механизмига боғлиқ.
Босимнинг таъсири
Босимнинг ўзгариши билан каталитик реакцияларнинг унуми, умуман Ле —Шатальле приципига бўй синади, яъни босимнинг ошиши реакциянинг кетишини тезлаштиради, бинобарини хажм камаяди. Шунинг учун гидридлаш жараёнига реакция тезлиги ва катализаторнинг активлиги ошади. Кўпгина каталитик реакциялар атмосфера босимида кетмаслиги мумкин. Ҳажмнинг камайиши хисобига кўпгина холларда босимни ошиши реакция тезлигини ошириши мумкин. Босимни ошиши натижасида реакцияга киришаётган реагентларни молекулаларининг бир —бири билан учрашиш тезлиги ошади, яъни ҳажм бирлигида реакцияга киришувчи молекулаларнинг концентрацияси ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |