БИТУМНИНГ ЧЎЗИЛУВЧАНЛИГИНИ АНИҚЛАШ Таъриф. Чўзилувчанлик деганда, битумнинг чўзувчи куч таъсирида чузилиб, ингичка ип каби узайишга мойиллиги тушунилади. Чўзилувчанлик сантиметрларда ифодаланади ва 25°С ҳароратда узилиш даражасигача таранглашган битум ипининг узунлиги ҳамда унинг 5 см/мин тезликда чузилиши билан тавсифланади. Асбоб ва ускуналар. Дуктилометр, намуналар ясаш учун қолиплар, 05 номерли элак, қумли иситкич, чинни коса, пичоқ, қалинлиги 2 мм ли зангламайдиган тунука пластинка, талькли глицерин. Ишлаш тартиби. Битумларнинг чўзилувчаклиги дуктилометр деб аталадиган асбоб (2- расм) ѐрдамида аниқланади. Мазкур асбоб деворчаларининг ички томонига рухланган пўлат тунука қопланган тахта яшикдан иборат. Яшикнинг бир деворидан иккинчи деворигача етиб турган червякли винт 1 га иккита сирпангич 2 ўтказклган. Сирпангичлар винт бўйлаб қўлда - ғилдиракча (маховик) ѐрдамида силжитилади ѐки уларни электр двигатель 3 сирғантиради. Сирпангичларга бириктириб қўйилган кўрсаткич (стрелка) яшикнинг даражаларга бўлинган шкаласи бўйича сурилади. Синаладиган битум эритилади, ковланади ва жез қолип 4 га ингичка оқим тарзида ортиғи билан қуйилади. Битумни қуйишдан олдин қолипнинг ички юзаси 1:3 нисбатда тальк аралаштирилган глицерин билан мойланиб, металл пластинка устига ўрнатилади. Битумли қолип ҳавосининг ҳарорати 18-20°С бўлган хонада 30 минут совутилади. Сўнгра қолипдан ортиқча битум қиздирилган пичоқ тиғи билан икки йўла (пичоқни қолипнинг ўртасидан четига томон юргизиб) сидириб ташланади. Битумли қолип пластинка билан бирга дуктилометр яшигига жойланади, яшикка 25°С гача иситилган сув барвақт қуйиб қўйилган бўлади. Қолип сувда 1,5 соат туриши ва шу вақт мобайнида сувнинг ҳарорати 25±0,5°С да сақланиши керак. Битум тепасидаги сув қатламининг қалинлиги 25 мм дан кам бўлмаслиги лозим. Сўнгра сирпангичларнинг винт бўйича сирпаниш тезлиги ва сувнинг ҳарорати текширилади ва қолип дуктилеметрда маҳкамлаб қўйилади (сирпангичларга ва яшикнинг устунчасига кийгизилади) ва ѐн деворчалари ажратиб олинади. Шундан кейин электр двигатель юргизилиб ѐки маховик айлантирилиб, битум 5 см/мин тезликда чўзила бошланади. Чўзилган битум ипи узилгач, унинг айни узилган пайтдаги узунлиги (см) шкаладан ѐзиб олинади. Асбоб мили шу пайт қайси рақам тўғрисида турса, ўша рақам битумнинг чўзилувчанлик кўрсаткичи бўлади. Битумнинг чўзилувчанлик даражаси уч марта аниқланади ва шу учта синов натижаларининг ўртача арифметик қиймати энг сўнгги натижа сифатида қабул қилинади. Зичлик кўрсаткичи 1 рақамидан катта (ѐки кичик) бўлган битумларнинг чўзилувчанлик даражасини аниқлаѐтганда сувнинг зичлигини ҳам шунга яраша ўзгартириш, яъни ѐ ош тузи қўшиб ошириш, ѐки спирт қўшиб камайтириш зарур (битумнинг чўзилишидан ҳосил бўлаѐтган ип сув бетига қалқиб чиқмаслиги ва сув тубига чўкмаслиги учун шундай қилинади). Олинган натижалар ѐзиб борилади ва ДСТ билан таққосланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |