Нбдз руз — Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга


«214-модда. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ѐки



Download 350,82 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/36
Sana16.01.2023
Hajmi350,82 Kb.
#899852
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36
Bog'liq
e18beaf5aeb6d46bc22fb4a11436d5e2

«214-модда. Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ѐки 
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчисининг қонунга хилоф 
равишда моддий қимматликлар олиши ѐки мулкий манфаатдор бўлиши
Давлат органи, давлат иштирокидаги ташкилот ѐки фуқароларнинг ўзини ўзи 
бошқариш органи хизматчисининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши 
лозим ѐки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни пора эвазига ўзига оғдириб олаѐтган 
шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ѐки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф 


эканлигини била туриб, моддий қимматликлар олиши ѐки мулкий манфаатдор бўлиши, 
шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, —
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ѐки икки 
йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ѐхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади. 
Ўша ҳаракатлар: 
а) анча миқдорда; 
б) тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, — 
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима 
ѐки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ѐхуд бир йилдан уч йилгача озодликни 
чеклаш ѐки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Ўша ҳаракатлар: 
а) такроран, хавфли рецидивист ѐки илгари ушбу Кодекснинг 210 — 212-
моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан; 
б) кўп миқдорда; 
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб
г) тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириши муносабати билан шахсга нисбатан 
тамагирлик йўли билан содир этилган бўлса, — 
уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ѐхуд уч йилдан беш йилгача 
озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. 
Ўша ҳаракатлар: 
а) жуда кўп миқдорда; 
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — 
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади»; 
20) 
саккизинчи бўлим

«
Мансабдор шахс
» атамасининг ҳуқуқий маъноси қуйидаги таҳрирда баѐн 
этилсин: 
«Мансабдор шахс — доимий, вақтинча ѐки махсус ваколат бўйича 
тайинланадиган ѐки сайланадиган, ҳокимият вакили вазифаларини бажарадиган ѐхуд 
давлат органларида, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида, мулк шаклидан 
қатъи назар, корхоналарда, муассасаларда, ташкилотларда ташкилий-бошқарув, 
маъмурий-хўжалик вазифаларини амалга оширадиган ва юридик аҳамиятга эга 
ҳаракатларни содир этишга ваколат берилган шахс, худди шунингдек халқаро ташкилотда 
ѐхуд чет давлатнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи, маъмурий ѐки суд органида мазкур 
вазифаларни амалга оширувчи шахс»; 
«
Масъул мансабдор шахс
» деган атама чиқариб ташлансин; 
қуйидаги мазмундаги атамалар билан тўлдирилсин: 
«Давлат иштирокидаги ташкилот —
1) устав фондида давлат улуши мавжуд бўлган тижорат ташкилоти; 
2) тўлиқ ѐки қисман давлат органи ѐки давлат ташкилоти томонидан ташкил 
этилган ѐки таъсис этилган нотижорат ташкилоти. 
Хизматчи — давлат органида, тижорат, нотижорат ташкилотида меҳнат 
шартномаси ѐки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга 
оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахс». 

Download 350,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish