II. Директор жамғармасини шакллантириш тартиби
5. Республика бюджети ва маҳаллий бюджетларда белгиланган тартибда назарда тутиладиган бюджет ажратмалари Директор жамғармаси маблағларини шакллантириш манбаи ҳисобланади.
6. Директор жамғармаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 15 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда ташкил этилади (имкониятлари чекланган ва жисмоний ривожланишида ўзига хос хусусиятларга эга бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган коллежларда эса — 25 фоиздан ортиқ эмас).
Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори молия йили учун Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрларида назарда тутилган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашга бюджет харажатлари ҳажмидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади.
Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори республиканинг барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари бўйича ягона ҳисобланади.
7. Директор жамғармасининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига нисбатан фоизлардаги миқдори Давлат бюджети қабул қилингандан кейин, ташкилотларга улар харажатларининг белгиланган ҳажмини улар эътиборига етказиш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ва Молия вазирлигининг қўшма хати билан барча ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари, вазирликлар (идоралар) ва молия органларига етказилади.
8. Давлат бюджетидан молиялаштириладиган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари таъминотига харажатларнинг сметаларини молия органларида рўйхатдан ўтказишда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармасининг тегишли органи молия органига белгиланган тартибда ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси бўйича ушбу харажатларга фоиз нисбатида белгиланган миқдордан келиб чиқиб ҳисобланган Директор жамғармаси маблағларини ажратиб кўрсатган ҳолда меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари йиллик ҳажмини тақдим этади.
9. Директор жамғармаси маблағлари ҳар бир ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси таъминоти харажатлари сметасида назарда тутилади, улар 01100 «Иш ҳақи» моддасига киритилади, 01130 «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармаси маблағлари» бюджет классификацияси коди бўйича сметага ҳисоб-китобларда алоҳида сатрда ажратиб кўрсатилади.
10. Директор жамғармаси маблағлари ҳисобига устамалар, мукофотлар ҳамда моддий ёрдам харажатларини молиялаштириш белгиланган тартибда молия органлари томонидан иш ҳақи тўлаш учун маблағларни молиялаштириш билан бир вақтда амалга оширилади.
11. Директор жамғармаси маблағлари ҳисобига тўланадиган белгиланган устамалар, бир йўла бериладиган мукофотлар ва моддий ёрдам суммаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг меҳнатга ҳақ тўлаш фондига киритилади ҳамда улардан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат ижтимоий суғуртасига маблағ ўтказилади. Жисмоний шахсларнинг Директор жамғармаси ҳисобига олинган даромадларига солиқ солиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
III. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарига устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла бериладиган мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам бериш тартиби
12. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги қарорлар ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар томонидан қабул қилинади.
Бунда ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг юқори ва ҳудудий бошқарув органларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссиялар фаолиятига ҳамда улар қабул қиладиган қарорларга аралашувига йўл қўйилмайди, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги Низомда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
13. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия таркиби ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарининг буйруғи билан, камида етти кишидан иборат этиб тасдиқланади ва унга қуйидагилар киради:
директор — комиссия раиси;
директорнинг ички мониторинг ташкил этилиши учун масъул бўлган ўқув ишлари бўйича ўринбосари — комиссиянинг масъул котиби;
педагогик кенгаш томонидан тайинланадиган педагогик жамоанинг камида икки нафар вакили;
касаба уюшмаси ташкилоти раиси;
васийлик кенгаши вакили;
ота-оналар қўмитасининг вакили.
14. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар бериш ва моддий ёрдам кўрсатиш очиқ муҳокама қилиш шароитларида ва Директор жамғармасида назарда тутилган маблағлар доирасида махсус комиссиянинг мажлисларида қабул қилинади.
Махсус комиссия мажлислари ярим йилда камида бир марта, истисно ҳолларда эса заруриятга кўра ўтказилади. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг олдинги ўқув давридаги (семестр, ўқув йили) ишини баҳолаш якунлари бўйича ҳамда айрим ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари иш сифатидаги аниқланган ўзгаришлар асосида белгиланган устамалар миқдорлари махсус комиссиянинг қарори билан қайта кўриб чиқилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгиланган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари сони бир вақтнинг ўзида улар умумий сонининг 50 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |