IV. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига белгиланадиган устамалар, бир йўла бериладиган мукофотлар ва моддий ёрдам миқдори
15. Ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига базавий тариф ставкасининг 40 фоизи миқдоридаги ҳар ойлик устамалар:
касб маҳорати ва ўқув жараёнига шахсий ҳисса қўшганлиги, ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишлари ҳисобга олинган ҳолда чуқурлаштирилган ихтисосли табақалаштирилган ўқитишдаги юксак самарадорлик ва сифат учун, ўқувчиларнинг билимларини рейтинг баҳолаш натижалари бўйича аниқланадиган тегишли гуруҳлар ва ўқув фанлари учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари билан белгиланган билимлар ва кўникмаларнинг зарур ҳажми ўқувчилар томонидан ўзлаштирилишига қараб, тарбиявий жараённинг, аудиториядан ташқари ишларнинг сифати ва уни амалга ошириш самарадорлигига боғлиқ равишда улар томонидан амалга ошириладиган тарбиявий ва аудиториядан ташқари иш ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак ахлоқийлик руҳида тарбиялашга шахсан қўшган аниқ ҳиссаси учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқитувчиларига;
ўқувчиларнинг профессионал майллари, малака ва кўникмаларини ривожлантирганлик учун, тегишли гуруҳлар учун Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими давлат стандартлари билан белгиланган профессионал билим ва кўникмаларнинг тўлиқ ҳажми ўқувчилар томонидан ўзлаштирилиши даражасига қараб, улар томонидан амалга ошириладиган тарбиявий ва аудиториядан ташқари иш ҳамда ўқувчиларни инсонпарварлик ва юксак ахлоқийлик руҳида тарбиялашга шахсан қўшган аниқ ҳиссаси учун касб-ҳунар коллежларининг ишлаб чиқариш таълими усталарига белгиланади.
16. Директор жамғармаси маблағларидан ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига устамалар миқдори ўқувчиларнинг ўзлаштиришига, уларнинг профессионал малака ва кўникмаларни эгаллаш даражасига, уларнинг таълим стандартларига мувофиқлигига, шунингдек ўқув-тарбия жараёни ташкил этилиши сифатига боғлиқ бўлган ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталари фаолиятининг рейтинг кўрсаткичлари асосида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ҳузуридаги ўрнак кўрсатган ходимларни рағбатлантириш бўйича махсус комиссия тўғрисидаги Низомга мувофиқ белгиланади.
17. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг раҳбар ходимларига, шунингдек ўз фаолиятини соатбай ҳақ тўлаш асосида амалга ошираётган ўқитувчиларга ва ишлаб чиқариш усталарига мазкур ҳар ойлик устамалар белгиланмайди.
18. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш усталарининг базавий тариф ставкаларига Директор жамғармаси ҳисобига ҳар ойлик устамалар ҳар бир ўқув йилида олдинги ўқув йили иш якунлари бўйича белгиланади ва ҳар бир ўқув семестри якунлари бўйича қайта кўриб чиқилиши мумкин.
19. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг айрим ўрнак кўрсатган ходимларини мукофотлаш уларнинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасини ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси ва ўз фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришганлиги учун уларга бир лавозим маошигача миқдорда бир йўла мукофот тўлаш йўли билан амалга оширилади. Мукофотлаш ўқув юрти иш якунларини чиқариш натижалари бўйича амалга оширилади.
20. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига моддий ёрдам уларнинг мурожаатига кўра ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси касаба уюшмаси ташкилотининг ташаббуси бўйича фавқулодда ҳолларда кўрсатилади (яқин қариндоши вафот этганда, оғир жароҳат олинганда, оғир касалликка чалинганда, табиий офатдан зарар кўрилганда ва ҳоказо).
21. Махсус комиссиянинг ўқитувчилар ва ишлаб чиқариш таълими усталарининг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимларига бир йўла мукофотлар тўлаш ва моддий ёрдам бериш тўғрисидаги қарорлари асосида ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси раҳбарининг тегишли буйруғи чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |