Назорат саволлари Кунлик энергия сарфини аниқлаш усуллари



Download 15,7 Kb.
Sana22.02.2022
Hajmi15,7 Kb.
#85433
Bog'liq
1-mavzu nazorat savollari


Назорат саволлари
1. Кунлик энергия сарфини аниқлаш усуллари
Организмнинг кунлик қувват сарфи 3 турдан иборат.
1. асосий модда алмашинувига кетган қувват сарфи
2. овқат хазм бўлиши билан боғлиқ бўлган қувват сарфи
3. турли фаолиятларга сарф бўлган қувват сарфи.
Асосий алмашинувни аниқлаш.
Асосий алмашинув –бу организмнинг тинч холатидаги яъни уйқудаги
сарф бўлган қувват сарфидир.
Асосий алмашинувни аниқлашнинг бир неча усуллари бор.
1. Дуглас-Холденг қопчаси ёрдамида аниқлаш бунда-организм қабул
қилган кислород ва чиқарган корбонат ангидрид аниқланади.
2. Шатерников камераси ёрдамида асосий алмашинувни аниқлаш
мумкин (маълум иш бажариб)
3. Гаррисс-Бенидек таблицаси ёрдамида асосий алмашинувни аниқлаш.

2. Бошқариб бўладиган ва бўлмайдиган энергия сарфи нима?
асосий модда алмашинувига кетган қувват сарфи ва овқат
хазм бўлиши билан боғлиқ бўлган қувват сарфи
Бошқариб бўлмайдиган қувват сарфи хисобланади.
Турли фаолиятларга кетган қувват сарфи бу бошқариб бўладиган қувват
сарфи хисобланади
3. Гаррис бенидек жадвали асосий аламшинувни аниқлаш учун қайси
кўрсаткичлар инобатга олинади.
Бунда махсус жадваллардан фойдаланамиз: “А” ёки “Б” сон
А-сондан инсонни тана оғирлиги,жинси хисобга олинган холда
йўқотилган қувват сарфи аниқланади
Б- сондан инсоннинг ёши,жинси,бўйи хисобга олиниб йўқотилган
қувват сарфи аниқланади
А+Б=асосий модда алмашинуви чиқади. (хамма ўзини модда
алмашинувини аниқлайди.)
3. Кунлик хронометраж нима?
Турли фаолиятларга сарф бўлган қувватни аниқлаш.
Хар-хил фаолиятга кетган қувват сарфини аниқлаш учун кунлик
хронометраж тузиб олиш керак яъни жадвал. Ҳақиқий сарфланган энергияни
аниқлаш учун махсус ишалб чиқилган хронгограммадан фойдаланилади
4. Жисмоний фаоллик коеффицент(ЖФК)и қандай топилади?
Гуруҳли ҳисоблашда турли касблар қандай меҳнат қизғин (интенсив)лиги гуруҳига киритилишидан келиб чиққан ҳолда жисмоний фаоллик коэффициентидан (ЖФК) фойдаланиш мумкин. Бу кўрсаткич топиш учун қуйидаги формуладан фойдаланилади:
КҚС
ЖФК = ----------------------
АА
бу ерда: КҚС – кунлик қуват сарфи
АА – асосий алмашинув

5. ЖФКнинг қандай гуруҳлари бор?
Турли касбий гуруҳлар учун жисмоний фаоллик коэффициенти турли фаолият доираларида машғул бўлган ишчиларнинг бир кунлик қувват сарфлашини ҳисобга олади. Меҳнат интенсивлиги ва оғирлигидан келиб чиққан ҳолда барча ходимлар эркаклар учун бешта гуруҳга ва аёллар учун тўртта гуруҳга бўлинади:
1) ЖФК 1,4 (илмий ходимлар, талабалар, педагоглар, мансабдорлар – асосан ақлий меҳнат ходимлари);
2) ЖФК 1,6 (конвейерда, хизмат кўрсатиш соҳасида ишловчилар, тиббий ходимлар);
3)ЖФК 1,9 (станокда ишловчилар, автотранспорт ҳайдовчилари, темирйўлчилар, “Тез ёрдам” шифокорлари ва жарроҳлар);
4) ЖФК 2,3 (қурилиш ва қишлоқ хўжалиги ишчилари, металлурглар – оғир жисмоний меҳнат ходимлари);
5) ЖФК 2,5 (юк ташувчилар, ўрмон кесувчилар, тоғ-кон ишчилари, бетон қуювчилар, ер қазувчилар – механизациялашмаган оғир меҳнат билан шуғулланувчи ишчилар).

6. Асосий алмашинув катталиги нима?
Асосий алмашинув –бу организмнинг тинч холатидаги яъни уйқудаги сарф бўлган қувват сарфидир.

7. Организмнинг энергетик статусини аниқлашнинг кўрсаткичлари
қайсилар?
1) жисмоний ривожланиш маълумотлари (овқатланишнинг қувватий ва пластик томонлари мос келиши);
2) микронутриентли мувозанат бузилиши (дисбаланс) намоён бўлишлари (асосан, витамин-минералли);
3) қон, пешобнинг лаборатория текшируви маълумотлари (метаболизмнинг алоҳида турлари характеристикалари, ҳимояловчи-мослаштирувчи тизимлар кўрсаткичлари, ксенобиотиклар биотрансформацияси маҳсулотлари).

Соғлиқни баҳолаш овқат ҳолати кўрсаткичи сифатида организмнинг овқатланиш статусини ўрганиш маълумотларига асосланади. Оддий, энг мақбул (оптимал), ортиқча ва етарли бўлмаган овқатланиш статуслари фарқланади Оддий овқатланиш статусида инсон норма бўйича, у мавжуд бўлиши учун етарли бўлган овқат билан овқатланади.


Энг мақбул (оптимал) овқатланиш статуси эса фавқулодда вазиятларни назарда тутган ҳолда норма бўйича овқатланиш билан тавсифланади.
Ортиқча ва етарли бўлмаган овқатланиш статуслари эса овқат моддалари ортиқча ва етарли бўлмаган истеъмоли билан боғлиқдир.


Download 15,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish