11.Айбга иқрорлик тўғрисида келишув тузилган жиноятлар бўйича жазо тайинлаш масаласини муҳокама этинг.
Айбдор ўз қилмишига амалда пушаймон бўлганида жазо тайинлашда жазо муддати ёки миқдори ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг учдан икки қисмидан ошмаслиги керак. Ушбу ҳолатда мазкур қоида 112 ЖК Махсус қисмида назарда тутилган модда санкциясидаги барча жазо турларига тааллуқли ҳисобланади. Бунинг учун қуйидаги шартлар бир пайтнинг ўзида мавжуд бўлиши талаб этилади: 1) ЖК 55-моддаси биринчи қисмининг "а" (айбни бўйнига олиш тўғрисида арз қилиш, чин кўнгилдан пушаймон бўлиш ёки жиноятни очиш учун фаол ёрдам бериш) ва "б" бандларида (етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф қилиш) назарда тутилган жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлиши; 2) ЖК 56-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган жазони оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаслиги. Мазкур қоида жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш (97-модданинг иккинчи қисми) ва терроризм (155-модданинг учинчи қисми) билан боғлиқ жиноятларни содир этган шахсларга татбиқ этилмайди.
12.Суд тамом бўлмаган жиноят учун жазо тайинлашда жазо тайинлашнинг умумий асослари масаласига батафсил тўхталиб ўтинг.
Суд тамом бўлмаган жиноятлар (жиноятга тайёргарлик кўрганлик ва суиқасд қилганлик) учун жазо тайинлашда: - ЖК 54-моддасида кўрсатилган умумий қоидаларни; - жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини; - жиноятнинг амалга оширилганлик даражасини; - жиноятнинг охирига етказилмаганлик сабабларини эътиборга олган ҳолда жазо тайинлаши шарт. Суд тамом бўлмаган жиноятлар учун жазо тайинлаганда, жазонинг муддати ёки миқдори - ЖК Махсус қисми айнан бир моддаси ёки модда қисмида тамом бўлган жиноят учун назарда тутилган жазо турларининг энг кўп (максимал) муддатининг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги керак. Ушбу ҳолатда мазкур қоида ЖК Махсус қисмида назарда тутилган модда санкциясидаги барча жазо турларига тааллуқли ҳисобланади. Агарда тамом бўлмаган жиноят аёллар ва олтмиш ёшдан ошган эркаклар томонидан содир этилган бўлса ва содир қилинган жиноят учун озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланса, ушбу жазо турининг муддати ЖК 50-моддасида 113 ушбу шахслар учун тайинланиши назарда тутилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси муддатининг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги лозим бўлади. Мазкур қоида: - ўта хавфли рецидивистларга; - уюшган гуруҳ ёки жиноий уюшма аъзоларига; - тинчлик ва хавфсизликка қарши қаратилган тамом бўлмаган жиноятлар содир этганларга; - ЖК 97-моддаси 2-қисмидаги “Жавобгарликни оғирлаштирадиган ҳолатларда қасддан одам ўлдириш”га тайёргарлик кўрган ёки суиқасд қилган шахсларга; - ЖК 118-моддаси 4-қисмидаги “Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахснинг номусига тегиш”га тайёргарлик кўрган ёки суиқасд қилган шахсларга; - ЖК 119-моддаси 4-қисмидаги “Ўн тўрт ёшга тўлмаганлиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондириш”га тайёргарлик кўрган ёки суиқасд қилган шахсларга; - ядровий, кимёвий, биологик ва бошқа турдаги оммавий қирғин қуролини, бундай қурол яратишда фойдаланиш мумкинлиги аён бўлган материалларни ҳамда ускуналарни, радиоактив материалларни контрабанда қилишга тайёргарлик кўрган ёки суиқасд қилган шахсларга нисбатан татбиқ қилинмайди. Ушбу ҳолатларда жазо умумий асосларда тугалланган жиноятлар учун тайинланиши назарда тутилган жазо муддати ва миқдоридан келиб чиқиб тайинланади ва юқорида таъкидланган қоида, яъни ЖК Махсус қисми айнан бир моддаси ёки модда қисмида назарда тутилган жазо турларининг энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ошмаслиги лозим деган қоида татбиқ қилинмайди. Тамом бўлмаган жиноятлар учун - умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиши мумкин эмас. Ушбу қоида барча турдаги жиноятларга тааллуқли.