Nazariy savollar. Bir qancha jinoyat sodir etish va uning ahamiyatini muhokama eting


Бир неча хукм юзасидан жазо тайинлаш деб



Download 0,55 Mb.
bet32/80
Sana30.04.2022
Hajmi0,55 Mb.
#595842
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   80
Bog'liq
2 5420537482498282913

Бир неча хукм юзасидан жазо тайинлаш деб - маҳкум ҳукм чиқарилганидан кейин асосий ва қўшимча жазоларни тўла ўтамай туриб, янги жиноят содир этса, суд янги ҳукм бўйича тайинланган жазо муддатига илгариги ҳукм юзасидан ўталмай қолган жазо муддатини тўла ёки қисман қўшиб жазо тайинлашига айтилади.
Бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш тартиби:
Жазолар ахлоқ тузатиш ишлари ёки хизмат бўйича чеклаш жазоларини ташкил қилса ва иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб колишнинг ҳар-хил миқдори белгиланган ҳолларда.
жазоларнинг фақат муддатлари кўшилади;
- пул таъминотидан ушлаб қолиш миқдори содир этилган ҳар-бир жиноят учун алоҳида- алоҳида ижро этилади.
Тайинланган жазолар жарима ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазоларини ташкил қилса.
ушбу жазо турлари бошқа жазо турларидан алоҳида ижро этилади.
ЖК 60-моддасининг 5-қисмига кўра, бир неча ҳукмлар юзасидан ахлоқ тузатиш ишларига ёки хизмат бўйича чеклашга ҳукм қилиниб, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг ҳар хил миқдори белгиланган ҳолларда бу жазоларнинг фақат муддатлари қўшилади. Шунга кўра, бундай ҳолларда узил-кесил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганида, иш ҳақи ёки пул таъминотидан ушлаб қолишнинг энг кўп бўлган миқдори белгиланиши лозим. Бир неча жиноят содир этганлик учун ЖК 59-моддаси тартибида жазо тайинлашда ҳам шу қоидаларга амал қилиниши лозим.
САВОЛЛАРИ 38.
Енгилроқ жазо тайинлаш масаласини муҳокама қилинг.
Ўзбекистон Республикаси ЖК 57-моддасига мувофиқ, содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар аниқланган тақдирда, кодекси махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ жазо тайинланиши мумкин.
Бунда, қонунга мувофиқ, судлар, нафақат шахс жиноят содир этиш вақтида кўзлаган мотив ва мақсад, айб шакли ва даражасини, балки, айбдорнинг шахси, жиноят иштирокчилари орасидаги роли, жиноят содир этилиш пайтидаги ёки содир этилганидан кейинги хулқ-атвори, жиноятни содир этиш сабаблари ва бунга олиб келган шарт-шароитни ҳам эътиборга олишлари лозим.
Жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи алоҳида ҳолатлар рўйхати қонунда кўрсатилмаганлигини назарда тутиб, суд қабул қилган қарорини ҳукмда асослантирган ҳолда жазони енгиллаштирувчи айрим ҳолатни ҳам, уларнинг мажмуини ҳам бундай ҳолат сифатида тан олиши мумкин (масалан моддий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчи ёки ота-онасининг оғир касаллиги, уларнинг меҳнатга лаёқатсизлиги, айбдор ота-онасининг ёки боласининг бошқа боқувчиси йўқлиги, судланувчининг кекса ёшда эканлиги, унинг бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган жиноятни очишда фаол иштирок этганлиги, жабрланувчининг жиноят содир этилишига туртки берган ҳуқуққа хилоф хулқ-атвори, жабрланувчининг судланувчи билан ярашганлиги ва ҳ.к.).
Жиноят кодексининг 57-моддасида белгиланган қоидага кўра, ушбу кодекс Махсус қисми моддаси санкциясида назарда тутилмаган ҳар қандай енгилроқ асосий жазо тури, жумладан, жарима, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, мажбурий жамоат ишлари, ахлоқ тузатиш ишлари, хизмат бўйича чеклаш, озодликни чеклаш, интизомий қисмга жўнатиш каби жазолар ЖК 
44-49-моддаларига риоя қилинган ҳолда тайинланиши мумкин.
қонун санкциясида назарда тутилганидан ҳам енгилроқ жазо тайинлаш пайтида ҳукмнинг қарор қисмида фақат Жиноят кодексининг тегишли моддаси (қисми, банди) бўйича ЖК 57-моддаси қўлланилиб тайинланган узил-кесил жазо чораси кўрсатилиши лозим бўлиб, енгилроқ жазо қўллаш сабаблари ҳукмнинг тавсиф қисмида кўрсатилиши керак;
шахс жиноят қонунининг турли моддаларида (моддаси қисмларида) кўзда тутилган бир неча жиноят содир этганлик учун судланаётган бўлса, ЖК 57-моддаси жиноятлар жами бўйича тайинланган жазодан кейин эмас, балки алоҳида жиноятлар учун жазо тайинлаш пайтида қўлланилади;
қонун санкциясида назарда тутилганидан ҳам енгилроқ асосий жазонинг тайинланиши айбдорнинг ҳаракатлари квалификация қилинаётган қонун санкциясида назарда тутилган қўшимча жазоларни тайинлаш имкониятини истисно қилмайди.

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish