Объект: Умумий объект-иқтисодий соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи ижтимоий муносабат
Махсус объект- ўзга шахсларнинг мулкка бўлган ҳуқуқидан маҳрум этишга қаратилган ҳаракатларни тартибга солувчи ижтимоий муносабат
Бевосита объект-ўзга шахснинг мулки
Объектив томон: Б исмли шахс томонидан ҳаракат орқали содир этилган. Ҳаракат орқали содир этилиб, А смли шахсни алдаш ва ишончини суистемол қиллган ҳолда содир этилган. Сабабий боғланиш эса Б исмли шахснинг ҳаракатлари натижасида А исмли шахсга зарар етганлигида кўришимиз мумкин.(зарурий белги) Жиноят содир этиш вақти 2020 йил июл, октябр ва декабр ойлари.(факултатив белги) Ушбу жиноят моддий таркибли ҳисобланади. Чунки Б исмли шахснинг ҳаракатлари натижасида А исмли шахсга зарар етган.
Субъект- ушбу тардаги жиноят учун умумий асосларга кўра 16 ёшга тўлган, ақли расо жисоний шахс бўлиши керак. Бу зарурий белги. Факултатив белгиси эса, махсус объект бу Б исмли шахснинг “Олмазортумангаз” назоратчиси эканлиги ҳисобланади.
Субъектив томон-бу турдаги жиноят ҳар доим қасддан содир этилади. Айбдор ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида жабрланувчини чалғитаётганлигини ёки била туриб ишончини суиистеъмол қилаётганлигини англаб етади ва бунинг содир этилишини хоҳлайди. Б исмли шахснинг ҳаракатларида ҳам худди шундай аломатлар мавжуд.
Субъектив томоннинг зарурий белгиси айб, факултатив белгиси мақсад, мотив ва эмоция ҳисобланади. Айбнинг ўзи 2 турга яъни қасд ва эҳтиётсизликдан содир этилади.
Биздаги ҳолатда Б исмли шахс қасддан содир этган, чунки бу турдаги ижтимоий хавфли қилмиш фақат қасддан содир этилади.
Факултатив белгиси б исмли шахснинг ғаразли мақсадда А исмли шахснинг ишончини суистемол қилиб уни пул маблағларини қулга киритиб асоссиз бойиб кетганлигини кўришимиз мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиқиб ушбу қилмишни 168-модданинг 1-қисми ва168-модда 3 қисм б ва в бандлари билан квалификация қилишимиз керак бўлади. Шундай экан бу қилмиш ушбу модданинг 1 ва 2-қисмларига нисбатан оғирлаштирувчи ва 4-қисмга нисбатан енгиллаштирувчи ҳолат ҳисобланади.
Ушбу модданинг санкциясида озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этиш жасзолари назарда тўтилганини кўришимиз мумкин, агар ушбу модданинг 5-қисмида назарда тутилган ҳолатда келтирилган зарар ўрни қопланганда унга нисбатан озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум этиш жасзолари қўлланилмайди.
ЖК нинг 55-моддасида енгиллаштирувчи ҳолатлар келтириб ўтилган бўлиб, 3-қисмда агар енгиллаштирувчи ҳолатлар махсус қисмнинг моддасида зарурий белги сифатида келтириб ўтилганида енгтллаштирувчи ҳолат жазо қуллашда ҳисобга олинмаслиги алоҳида кўртсатиб ўтилган.
Ушбу ҳолатда такроран жиноят содир этилган чунки ЖК нинг 33-моддасида жиноятлар мажмуи ҳақида бўлиб, унга кўра Махсус қисмнинг турли моддаларида ёки бир моддани турли қисмларида назарда тутилган жиноятларни содир этган бўлиши кераклиги ва улардан биронтаси учун ҳам шахс судланган бўлмаслиги керак бўлади. Биздаги ҳолатда ҳам фуқаро Б томонидан 168-модданинг 1-қисми ва168-модда 3 қисм б ва в бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этган. Бу 33-моддада айтиб ўтилганидек бир модданинг турли қисмларидаги жиноятлар ҳисобланади.
33-модданинг асосларига кўра агар шахс айни бир модданинг турли қисмларидаги жиноятларни содир этса унга нисбатан Махсус қисмдаги модданинг санкциясида назарда тутилган оғирроқ жазо белгиланган қими бўйича жавобгарликка тортилиши керак бўлади. Биздаги ҳолатда 168-модданинг 3 қисми бўйича жазоланиши керак чунки бу 168-модданинг 1-қисмига нисбатан оғири ҳисобланади.
Даомли жиноят ҳақида айтиб ўтадиган бўлсам, давомли жиноятда ягона қасд билан қамраб олинган битта жиноят таркибини ташкил қилувчи жиноят объектив томон ҳаракатларини бўлиб-бўлиб бажаришда ифодаланадиган жиноят турига айтилади. Одатда, ушбу жиноят турида шахс содир этишни истаган ягона жиноятини ташқи томонини ифодаловчи ҳаракатларни турли вақтларда бўлиб-бўлиб бажариши тушунилади. Қилмиш турли вақтларда бажарилсада, тажовуз қилинаётган объект, содир қилиш усули ва оқибат бир хил бўлади. Давомли жиноят бир-неча ҳатти-ҳаракатлардан охиргиси содир этилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб айтиш мумкинки, биздаги ҳолатда эса Б исмли шахс томонидан ҳар сафар янги жиноят содир этилган давомли жиноятда эса бир жиноятни шахс турли вақтларда бажаради.
Такроран жиноят содир этиш учун шахс томонидан ЖК нинг Махсус қисмининг айни бир моддаси, бир қисмида ёки колексда кўрсатилган ҳолларда бошқа моддаларида кўрсатилган ижтимоий хавфли қилмишни содир этган бўлиши керак ва улардан биронтаси учун ҳам судланган бўлмаслиги керак бўлади. Бизда эса Б исмли шахс томонидан 168-модданинг турли қимларидаги жиноятларни содир этганлиги учун бу ҳолатни такроран жиноят деб бўлмайди. Биздаги ҳолатда ушбу модданинг турли қсмларидаги жиноят бўлганлиги учун жиноятлар мажмуи сифатида қарашимиз керак деб ўйлайман.