Назарий асослари 1-мавзу. “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш



Download 440,45 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/6
Sana23.02.2022
Hajmi440,45 Kb.
#168150
  1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу. “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш



1-МОДУЛ. “ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТ” ФАНИНИНГ 
НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 
1-мавзу. “Инновацион иқтисодиёт” фанига кириш 
Режа: 
1.1 “Инновацион иқтисодиёт” фанининг предмети, мақсади ва 
вазифалари  
1.2. Инновацион иқтисодиёт − фан ва ўқув курси сифатида 
1.3. “Инновацион иқтисодиёт” − иқтисодиёт фанларининг таркибий 
қисми ва билимлар соҳаси 
1.4. “Инновацион иқтисодиёт” фанининг мазмуни, мақсадлари ва бошқа 
фанлар билан алоқаси 
1.1 “Инновацион иқтисодиёт” фанининг предмети, мақсади ва 
вазифалари 
Иқтисодиётнинг муҳим вазифаларидан бири мамлакат аҳолиси хаёти 
фаравонигини таъминлашдир. Ушбу масалани ҳал этиш келажакда тармоқни 
интенсивлаштириш, фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, иқтисодий 
муносабатларни такомиллаштириш, турли хил мулкчилик ва хўжалик 
юритишнинг турли шаклларини ривожлантириш билан боғлиқдир. Хўжалик 
юритишнинг илмий асосланганлик даражасини юксалтириш, ишлаб 
чиқаришни бошқаришда ташаббускорлик ва фаолликни кучайтиришнинг 
асосий шарти мутахассисларини иқтисодий ва илмий жиҳатдан етук қилиб 
тайёрлаш ҳисобланади.
Бозор иқтисодиёти шароитида инновацион технологиялар – ишлаб 
чиқаришда рақобат курашида сақланиб қолиш имкониятини берувчи 
инновацион лойиҳани ишлаб чиқишнинг моҳияти истиқболда жуда иқтисодий 
аҳамиятга эга. Кескин рақобат ва бозордаги тез ўзгарувчан шароитларда, 
нафақат бутун эътиборни корхона ички жараёнида мужассамлаштириш, балки 
узоқ муддатли инновацион технологияни ишлаб чиқиш ҳам муҳимдир. 
Олдинги йилларда аграр саноат мажмуида кўпгина корхоналар жорий 
фаолиятда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш билан боғлиқ 


ички муаммоларни кундалик тарзда ҳал этган ҳолда, муваффақиятли фаолият 
юритишлари мумкин эди аммо ҳозирги кунда, тез ўзгарувчан шароитга 
мослашувни таъминловчи инновацион фаолиятда стратегия лойиҳалар ўта 
муҳим ҳисобланмоқда. Тармоқни ривожлантириш учун иқтисодий қонунлар 
ва ҳукумат томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар инновацион 
технологияларни ривожлантиришда асосий манба бўлиб хизмат қилади.
«Инновацион иқтисодиёт» фани мамлакатда ишлаб чиқаришни 
ривожлантиришда самарали хизмат қилади. Бу иқтисодий фанлар жумласига 
кириб, ишлаб чиқаришда ва хизмат кўрсатишда инновацион технологияларни 
мужассамлаштириб қатнашувчи барча тармоқларнинг ишлаб чиқариш 
муносабатларини ишлаб чиқарувчи кучлар билан узвий боғланишни ўрганиш, 
бозор шароитида қишлоқ хўжалигида объектив иқтисодий қонунларнинг 
қабул қилиниши ва амалиётга татбиқ қилиш, ишлаб чиқаришни технологик 
жиҳатларини қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқаришни ва унинг тармоқларга 
раҳбарлик қилиш, менежмент, инновацион маркетингни ишлаб чиқаришдаги 
фан янгиликлари, инновацион ва илғор технологиялар тажрибаларини жорий 
этиш йўллари, инвестиция, молия ва бозор муносабатлари асосида арзон ва 
рақобатдош маҳсулот ишлаб чиқариш йўлларини кўрсатади. 
«Инновацион иқтисодиёт» фани кенг маънода қуйидаги иқтисодий 
фанлар билан: иқтисодиёт назарияси, менежменти, инвестиция, бизнес режа, 
информатика, 
микроиқтисодиёт, 
тадбиркорлик, 
статистика, 
сервис 
хизматлари иқтисоди, маркетинг ва бошқа фанлар билан узвий алоқададир.
«Инновацион иқтисодиёт» фанининг мақсади ишлаб чиқариш ва 
хизмат кўрсатиш тармоқларда технологик иқтисодий қонунларни ишлаб 
чиқариш жараёнларига инновацияларни татбиқ қилишдан иборат.
Фаннинг предмети – мамлакатда ишлаб чиқариш кучларининг, ишлаб 
чиқариш алоқалари ва иш юритишда инновацион технологияларни яхшилаш 
йўли орқали меҳнат унумдорлигини оширишдан иборатдир. 
«Инновацион иқтисодиёт» фани замонавий фан бўлиб, у доимо ишлаб 
чиқариш 
технологияларини 
самарадорлигини 
оширишда 
қонунлар 


ўзгаришини, тармоқлар ривожланишини жамият ривожланишини ўрганиб 
синтез қилиб туради. Иқтисодий иқтисодиёт ва унинг тармоқларида 
бошқаришни ижобий ривожлантириш учун хизмат қилади.
Фаннинг объекти – мамлакатда инновацион технологияларга ва ишлаб 
чиқаришга бевосита ўз ҳиссасини қўшадиган барча тармоқлар фаолиятидир. 
Иқтисодиёт тармоқларини ижтимоий ривожлантириш – халқ хўжалигида ва 
унинг 
тармоқларида 
ишлаб 
чиқариш 
жараёнларида 
инновацион 
технологияларни яхшилаш асосида инвестициялардан ва инфратузилмалардан 
фойдаланиш, маҳсулотни кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш, сифатли 
хизмат кўрсатиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, тармоқларнинг ижтимоий 
ривожланишида иқтисодий қонунларни жорий этиш йўлларини кўрсатади. 
«Инновацион 
иқтисодиёт» 
фанининг 
вазифаси 
инновацион 
технологияларни яхшилаш асосида, маҳсулот етиштирувчи ва хизмат қилувчи 
тармоқлар иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали, маҳсулот ҳажмини ва 
сифатини оширади. Товар ишлаб чиқарувчи субъектларда меҳнат ва 
технологик жараёнларини илмий асосда ривожлантириш билан меҳнат 
унумдорлигини ошириш ҳамда асосий воситаларидан самарали 
фойдаланишдан билан боғлиқдир. 
Иқтисодиётда инновацион технологиялар фаолиятини таҳлил қилиш 
учун ҳар хил усуллардан фойдаланилади. Ушбу усуллар орқали ишлаб 
чиқаришда рўй берадиган ҳодисаларни иқтисодий баҳолайди. Ишлаб 
чиқаришда қуйидаги усуллардан фойдаланилади:
1.Статистик гуруҳлаш усули – инновацион технологиялардан рационал 
фойдаланиш, маҳсулот таннархи, меҳнат унумдорлигининг ўсиши, меҳнат 
ресурслари, инновацион технологиялардан унумли фойдаланиш ва бошқа 
кўрсаткичларни ўрганади. Бу усул ёрдамида инновацион лойиҳа шакллар 
таркибини, 
бир-бирига 
боғлиқлигини, 
харажатлар 
ва 
даромадлар 
тенденцияларини, ишлаб чиқаришни модернизациялаш шароитини янада 
ривожлантириш истиқболларини аниқлаб беради.


2. Монографик усул – республикамиздаги ёки хорижий тажриба 
алмашиш мақсадида умум ва айрим тармоқларнинг инновацион фаолиятини, 
ишлаб чиқариш жараёнлари технологиясини ривожланиш истиқболларини 
аниқлаб беришдан иборат. 
3. Аналитик ҳисоб усули – иқтисодиётда инновацион технологиялар 
фаолиятини таҳлил қилиш ва барча тармоқлардан ривожлантириш йўлларини 
белгилайди.
Иқтисодиётни модернизациялаш орқали ишлаб чиқаришни иқтисодий 
фанлар назарияси орқали ижтимоий ривожланишни чуқур тадқиқот қилиб, 
кейинги йилларда катта ютуқларга эришиш учун инновацион технологиялар 
фанга математик тадқиқотнинг усуллари катта самара бермоқда.
4. Иқтисодий математик усули – математик рақамлардир, инновацион 
технологиялар, барча ишлаб чиқариш соҳалари бўйича кўрсаткичларини 
таҳлил қилишда математик рақамлар 3 манбадан олинади:

Бизнес режадан;

Инновацион фаолият ҳисоботидан;

Меъёрий маълумотлар, технологик карта ва справочниклар. 
Иқтисодий математик усул бир қанча босқичларга бўлинади. 
Тайёрлаш, иқтисодий таҳлил, абстрак рақамлар, маълумотлар йиғиш ва уни 
ўрганиш.
5. Лойиҳа конструкторлик ишлари усули – лойиҳалаштирилган 
объектлар ва жамлаб бўлмайдиган ҳар хил кўрсаткичларни таҳлил қилишдан 
иборатдир.
Юқоридаги 
усуллар 
ёрдамида 
иқтисодиётда 
инновацион 
технологиялар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатувчи тармоқларнинг
фаолияти ўрганилиб уларнинг иқтисодий самарадорлиги таҳлил қилиниб, 
келгусида ривожлантириш истиқболлари белгилаб олинади.

Download 440,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish