Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

 
Foydalanilgan adabiyotlar. 
1. ”Muzeylar ishini tubdan yaxshilash va takomillashtirish to’g’risida”gi O’zbekiston 
respublikasi Prezidentining Farmoni. 1998 yil 12 yanvar. 
2. Xalq so’zi gazetasi 2009 yil. 14 may soni. 
3. Qadr-qimmatim, tayanchim, iftixorimsan, mustaqil O’zbekiston!. T. Ma’naviyat. 2013 
yil. B-59.
 
 
ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМДА АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ БАДИИЙ-ЭСТЕТИК 
ТАЪЛИМОТИДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ ҲОЗИРГИ ЗАМОН ТАЪЛИМ 
ТИЗИМИГА МУВОФИҚЛИГИ 
Нафиса Эгамбердиева 
НавДПИ катта ўқитувчиси 
Маълумки, Республикамизда таълим соҳасида “Миллий модел” асосида амалга 
оширилаётган ислоҳотларнинг асл моҳияти – миллийликнинг устуворлигини таъминлаш 
128
.”Muzeylar ishini tubdan yaxshilash va takomillashtirish to’g’risida”gi O’zbekiston respublikasi Prezidentining 
Farmoni. 1998 yil 12 yanvar. 
129
. Sodiqova N. “Madaniy yodgorliklar xazinasi.” T. “Fan”, 1991 y. 23-bet. 


142 
эмас, балки, жаҳон фани ва таълим тизими эришган энг илғор ютуқлар ҳамда миллий 
ўзликни шакллантириш асосида, миллий тараққиётимизни таъминлаб берадиган таълим 
тизимини яратишдан иборат. Бугунги кунда таълим соҳасида амалга оширилаётган 
ислоҳотлар негизида ёшларнинг фалсафий дунёқарашини юксалтириш жамиятдаги муҳим 
ижтимоий масалалардан бириг айланди.
Халқимизнинг асрлар оша парадигмал ўзгаришларга мослашиб келаётган фалсафий 
тафаккур дурдоналари ҳар бир вояга етаётган ёшларимиздан фаолликни талаб этмоқда. 
Бунда бевосита аждодларимизнинг бой дурдонасига таяниш, миллийлик билан 
уйғунлашган қадриятларини замон билан ҳамнафас ривожлантириш лозим. Шу боисдан 
миллий менталитетимизни тараққиёт стратегияси асосида янада юксалтириш муҳим 
аҳамиятга эга. Бизнинг қадимий Шарқнинг эстетик тафаккурини табиат билан уйғун 
ҳолда ривожлантириб, инсон ва табиат ўртасидаги барқарор муносабатларни таъминловчи 
буюк қадрият, ахлоқ, нафосат, инсонпарварлик, вазминлик, бағрикенглик, мутаносиблик 
каби тушунчаларини алломаларимиз қарашлари билан бойитмоқдамиз. Бу борада 
Алишер Навоийнинг бадиий-эстетик таълимотини мукаммал ўрганиш ва заомнавий 
ғоялар билан бойитиш керак.
Ушбу ғоялар бир неча асрлик тарихга эга бўлишига қарамай, шахс ва жамият учун 
ўзининг қадрини йўқотмаган. Бугунги кунда айнан шундай бадиий-эстетик ва 
фалсафий қадриятлар асосида ёшларни эркин фалсафий тафаккурга ўргатиш, уларни 
турли шакллардаги ташвиқотларга, фанатизм, ақидапарастлик, экстремизм, 
сабрсизликка қаршилик кўрсатишга, ҳозирги дунёнинг турли таҳдидларига, айниқса, 
ахлоқ соҳасидаги таҳдидларга қарши туришга, жамият ва башариятнинг барқарор 
ривожланиши учун масъуллигини англашга хизмат қилади. Айнан, аждодларимиздан 
қолган бой бадиий-фалсафий меросимизни ўрганмасдан туриб, ёшларда бадиий-
эстетик тафаккурни шакллантириш мумкин эмас.
Навоий илмни инсонни, халқни нодонликдан, жаҳолатдан қутқарувчи омил ва 
қудратли куч сифатида таърифлайди. Шунга кўра ўз асарларида кишиларни илм-
маърифатли бўлишга ундайди. Илм олишни ҳар бир кишининг инсоний бурчи, деб 
билади. Чунки, илм эгаллашдан мақсад ҳам халқининг, ўз мамлакатининг бахт-
саодатли, фаровон ҳаёт кечириши учун хизмат этишдан иборатдир, деб уқтиради. Шу 
боисдан ҳам тадқиқотчи Т.Норов «Алишер Навоийнинг бадиий-эстетик ғояларини 
темурийлар давридаги ижтимоий ҳаёт ва маънавий муҳит билан уйғунлашган. Унда 
юксак маданиятнинг дурдоналари, санъатнинг нозик қирралари, адабиётнинг фалсафий 
намуналари вужудга келган. Инсон шу муҳитда камол топиб, эстетик иделларни 
яратади ва ўз замонасидан олдинга боради. Навоий ҳам ибратли ҳаёт тарзи, ижтимоий-
сиёсий фаолияти билан бутун инсониятга ижобий маънода намуна бўладиган маънавий 
мерос қолдирган буюк тафаккур даҳоларидан биридир. Мутафаккир ўзи башорат 
қилганидек, замонлар оша ўзидан кейинги авлодлар олдида юзага келаётган ижтимоий 
муаммоларга ўз асарлари билан лаббай деб жавоб бериб келмоқда”
130
деган хулосага 
келади.
Таълим-тарбия соҳасидаги бадиий, тарихий, илмий, маънавий асарларида 
ўзига хос сўз ва атамалар қўлланилган. Навоий дунёқарашидаги кенглик, турли 
соҳаларга бўлган қизиқувчанлик, айниқса инсонпарварлик ғоялари билан йўғрилган 
ижтимоий фанларга нисбатан чуқур билимдан дарак беради. 
Навоий бола тарбиясига уни яқиндан тушунишга бўлган қизиқувчанлиги туфайли 
унга оид асарларида алоҳида тўхталиб ўтган ва мароқ билан шеърий-нақший бўёқдор 
130
Норов Т.О. Алишер Навоий инсонпарварлик қарашларининг мустақил Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти 
билан уйғунлиги. Фалс. фан.бўйича фалс. док. (PhD) дисс.автореферати. –Т.: 2019. 19-бет. 


143 
сўзлар билан баён қилган. Айни шу маънода, М.У.Сарибоева “Ўрта мактабда Алишер 
Навоийнинг эпик асарларини замонавий усулларда ўргатиш қуйидаги натижаларга 
олиб келиши мумкин:
- замонавий ўқитиш усул ва воситаларини қўллаш ўқувчиларда Навоийнинг эпик 
асарларига қизиқиш уйғотади;
- Алишер Навоий эпик асарларини ўқитишда замонавий усулларни қўллаш 
ўқувчиларни таълим жараёнининг ижрочисига айлантиради ва адабий таълим 
самарадорлигини оширади;
- Алишер Навоийнинг эпик асарларини ўрганиш замонавий усулларда ташкил 
этилганда ўқувчиларда шахсий фикр, муносабат, хулоса пайдо бўлишига 
эришилади,”
131
деб таъкидлайди.
Бошланғич таълим ёшидаги болаларга маданий-маънавий меросимиз, машҳур 
мутафаккир ва аллома, буюк тарихий шахслардан бири Навоий ҳақида илк 
маълумотлар бериш, уларнинг мурғак қалбларида ўз она тарихи, доно боболари билан 
фахрланиш ҳис туйғуларини уйғотишга ҳамда унинг асарларида ёритилган ғоявий-
эстетик фикрларни болалар қалби ва онгига етказишдан иборатдир. Бунинг учун 
аввалам бор ўқитувчининг ўзи асарни мукаммал даражада ўрганиш билан биргаликда 
ва зарур ўринларни белгилайди. Яъни, асар қайси жиҳатлари билан болани 
қизиқтиради, уни фикрлашга ундайди, бадиийлигига доир қаҳрамонлар суратлари, 
ўхшатиш ва жонлантириш, қаҳрамонлар ўртасидаги қарама-қаршиликлар қай тарзда 
бартараф этилади, асар болаларга нималарни ўргатади. Бу бўйича қандай мантиқли 
саволлар тузиш мумкин, ва ҳоказо. Шу ўринда “Узлуксиз таълим”нинг 
тамойилларидан бирида “Таълимда тарбияловчилик имкониятларидан фойдаланиш”га 
амал қилган ҳолда дарс жараёнида Навоий асарларини ўрганишда уларнинг ғоявий 
мазмунини очибгина қолмай, тарбиявий жиҳатдан маънавий мазмунга бой бўлган халқ 
мақоллари ва ҳадислардан унумли фойдаланиш, асар таҳлили бўйича суҳбатлашганда 
ўқувчи ёшларнинг фикр-мулоҳазаларини эркин баён этишларига имкон яратиш зарур, 
деб ўйлаймиз.
Навоийнинг бола тарбиясига оид асарларидан бири “Ҳотам Тойи” ҳикояти мазмунан 
ва тарбиявий аҳамияти жиҳатидан бошланғич таълим ёшдаги болалар билан 
ўрганилиши айни мақсадга мувофиқдир. Унда саховатпеша Ҳотам Тойи ҳамда 
ҳалолликни, покликни севадиган ўтинчи чол тимсоли ўртасидаги мулоқатдан катта 
тарбиявий аҳамият ётади. Бола асар моҳиятини тушуниб етгач, кўпроқ ўтинчи чолга 
ҳаваси кучяди, унга муносабати ўзгаради. Ҳотам Тойини мақтанчоқ, бойлигини кўз-кўз 
қилаётганини кўз олдига келтиради. Ўтинчи чол тимсоли орқали ,яъни “Бировнинг 
берган миллатли ошидан кўра, ўзининг қора нонини авзал кўришини” тасаввур этади. 
Меҳнаткаш чолнинг ҳалоллик, поклик унинг тикон кирган қадоқ қўлларида акс 
этишини тасаввур қилиш туйғусини, ўқитувчи шу усул орқали етказиш мумкин. 
Ўқувчиларга Навоий асарларига нисбатан қизиқиш ва муҳаббатни янада орттириш, 
асар ғоясига сингдирилган саховатлилик, меҳнаткашлик, ҳалоллик, поклик ҳақида 
тушунча бериш, қаҳрамонларнинг хулқ-атворидаги ижобий ва салбий томонларга 
эътибор берган ҳолда, эркин фикрлаш, мустақил хулосалар чиқариш каби кўникмалар 
таркиб топтиришда давом эттириш лозим. Ўз навбатида М.М.Саидакбарова тўғри 
таъкидлаганидек, “Алишер Навоий ҳаётий-фалсафий тўхтамига кўра, оламда 
Тангридан бошқа ҳеч бир нарсани абадий, мангу деб бўлмайди, манманлик эса “бақо 
131
Сарибаева М.У. Умумтаълим мактабларида Алишер Навоий эпик асарларини замонавий усулларда ўргатиш 
(ўзбек адабиёти) (“Хамса” асари асосида). Педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим 
этилган диссертация автореферати. –Тошкент, 2011. 8-бет. 


144 
гули” бўлган инсонни заволга етаклайди. Аслида ҳам, шоир ўз ижодида ўткинчи ажуз 
дунёнинг сиру синоатлари, ҳаётнинг мазмуни, яшашдан асосий муддао нималигига 
эътибор беради. Инсон умрининг кўҳна тарихга нисбатан лаҳзалик эканлигига кенг 
тўхталади”
132
.
Навоий ўзининг издош ўқувчиларига, ўз ҳаётининг гўзал хулқ атворийлиги ва 
ҳаётий вақеаларни акс эттириш орқали, бу ҳикоятни тарғиб қилади. Ҳикоятда, Ҳотам 
Тойидан ҳам ҳимматли кишилар борлигини сўраганда, ўзиданда саҳоватли, ўзиданда 
ҳимматли кишини кўрганлигини унинг олдида Ҳотам Тойи ожиз эканлигини ҳикоя 
қилиб беради. Бу билан нима демоқчи?
Навоий шундай кишилар борки, дейди: “Ўзини ҳимматли саҳвотли деб билади, 
ўзининг бойлигини кўз-кўз қилади ва сахийлик қилиб, саховат кўрсатаяпман дейди, 
бундай кишилар исрофгарчиликка йўл қўядилар”. 
Навоийнинг изҳор этган беназир ғоялари миллий педагогикамизда алоҳида ўрин 
тутади. Навоийнинг бошланғич синф ўқиш дарслари дастурига киритилган асарларини 
ўрганиш ўқувчиларнинг билим савиясини оширишга ёрдам берибгина қолмай, 
уларнинг ота-боболар руҳига таъзим келтириш, ҳурмат қилиши, тарбияланиши, 
миллий қадриятлардан ўрнак олишлари умуман олганда яхши фазилатлар рукни 
остида ўзларига яхши инсоний фазилатлар юқтириб олишига ёрдам беради.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ҳазрати Навоий асарларини ўрганиш 
ёшларнинг баркамол шахс бўлиб шаклланишида муҳим ўрин тутади. Шоирнинг комил 
инсонни шакллантиришга оид фикрлари, таълимий-ахлоқий қарашлари миллий 
педагогик фикр тараққиётида муҳим аҳамият касб этади. Шу боисдан Навоий 
асарларида халқнинг порлоқ истиқболини ўйлаб айтилган фикрлар бугунги кунда 
ўзининг долзарблигини ифодаламоқда.

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish