Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi


ҲОЗИРГИ ДАВРДА МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРНИНГ НАМОЁН БЎЛИШ



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

ҲОЗИРГИ ДАВРДА МАЪНАВИЙ ТАҲДИДЛАРНИНГ НАМОЁН БЎЛИШ 
ШАКЛЛАРИ 
Тоғаева Нилуфар Улашевна
ИИВ Навоий академик лицейи ўқитувчиси 
 
Бугунги кунда дунёда вужудга келаётган мураккаб вазиятлар яъни, ахборот 
кўламини кенгайиши, мафкуравий жараёнларнинг глобаллашуви туфайли ҳозирги 
даврнинг мафкуравий таҳдидлар структураси инсоният жамияти ва ҳаётининг барча 
соҳаларини қамраб олмоқда. Мафкуравий таҳдидлар ўз моҳиятидан келиб чиқиб, энг 
аввало, инсон онги, тафаккури ва хулқ-атворига хавф-хатар солиб, инсон онги ва 
қалбини бузғунчи ғоялар билан заҳарлашга ҳаркат қилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, 
мамлакатда мафкуравий хавфсизликни кучайтириш чора-тадбирларига жиддий 
эътиборни қаратишни талаб қилади. 
Ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга 
интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар тобора кескинлашиб бормоқда. Муайян 
миллат, жамият, давлатнинг тинчлиги ва барқарорлигига қарши қаратилган, сиёсий ва 
конституцион тизимни заифлаштириш ва бузишга йўналтирилган, фуқаро ва жамият 
хавфсизлигига таҳдид солувчи мафкуравий тажоввузлар кескинлашмоқда. Бундай 
тажоввузга қўл ураётган ёвуз кучлар ўз жирканч мақсадларига эришиш учун ҳар 
қандай усуллардан, одамларнинг диний, миллий ҳиссиётлари, ҳаётда мавжуд бўлган 
ижтимоий-иқтисодий 
қийинчиликларидан, 
шунингдек, 
замонавий 
техника, 
телекоммуникация воситаларидан усталик билан фойдаланишга ҳаракат қиладилар. 
Бугунги кунда уларнинг аҳолининг маълум бир қатламлари, айниқса, ёшларнинг қалби 
ва онгини ўзларига маъқул бўлган ғоя билан эгаллашлари яъни бузғунчи ғоялар, диний 
экстремизм, ахлоқсизлик ғояларини сингдириш каби ғаразли мақсадлари халққа аён 
бўлиб бормоқда.
Ғаразли мақсадларга эришиш учун мафкуравий курашда энг аввало “бўлиб ташла ва 
ҳукморонлик қил”, деган қадимий тамойилга амал қилинаётганини ҳам кўришимиз 
мумкин. Уни рўёбга чиқаришнинг биринчи йўли мамлакат ичида ижтимоий 
парокандаликни келтириб чиқаришга уринишдир. У жамият ҳаётининг сиёсий, 
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий соҳаларида ўзига хос кўринишда намоён бўлади. Бу 
тамойил ўзининг чуқур тарихий илдизига эга эканлигини кўришимиз мумкин.
Фитрат халқни маданий-маърифий юксалтиришга ўсиб келаётган ёш авлодни даъват 
қилади. Бу йўлда уларнинг онгларида ватанга муҳаббат, юксак миллатпарварлик 
муносабатларини уйғотишга ҳаракат қилади. “Туркистон халқига хизмат қилармиз 
деганлар манашундай эркли миялар, тақлидсиз руҳлар тайёрлашга киришсунлар. 
Шуниси ҳам борким, бундай миялар, бундай руҳлар ёлғизгина йигитлар, ёшлар 
орасиндан чиқар”
258
Тақлидсиз руҳлар”деганда, назаримизда Фитрат шу нарсани 
эътиборда тутганки, “мустамлака зиёлиси очкўзлик билан ғарб маданиятини 
сипқиришга ҳаракат қилади, асрандига ўхшаб янги оилада у билан нафақат танишишга
балки, қариндош тутинишга ҳаракат қилади”
259
. Шунинг учун бу хусусиятни олдини 
олиш мақсадида ёш авлодни “тақлидсиз”, миллатпарварлик руҳида тарбиялаш керак. 
Фитрат фикрича миллатнинг истиқболи ана шундай руҳли ёш авлод қўлида.
Ҳозирги вақтда мафкуравий воситалар орқали ўз таъсир доирасини кенгайтиришга 
интилаётган сиёсий кучлар ва ҳаракатлар сирасига тажоввузкор миллатчилик ва 
258
Фитрат Бизда йигитлик. Тонг.1920. №2. 
259
Рейснер П.Р. Эволюция восточных обществ: синтез традиционного и современного. М.: Наука, 1984, С.450 


283 
шовинизм, неофошизм ва фундаментализм, рассизм ва диний экстремизм, 
неокомунизм каби ғояларини киритишимиз мумкин.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, мафкуравий таҳдидларнинг ўта хавфли жиҳати
у, биринчи навбатда жамиятнинг маънавий соҳасини бузиб ташлашга йўналтирилган. 
Чунки маънавий тафаккур, маънавий салоҳият жамият тараққиётини, ижтимоий-
сиёсий барқарорликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган асосий омиллардан 
биридир. Президентимиз таъбири билан айтганда, “Ҳозирги вақтда ахлоқсизликни 
маданият деб билиш ва аксинча, асл маънавий қадриятларни менсимасдан, эскилик 
сарқити деб қараш билан боғлиқ ҳолатлар бугунги тараққиётга, инсон ҳаёти, оила 
мустақиллиги ва ёшлар тарбиясига катта хавф солмоқда ва кўпчилик бутун жаҳонда 
бамисоли бало-қазодек тарқалиб бораётган бундай хуружларга қарши курашиш 
нақадар муҳим эканлигини англаб олмоқда”
260

Мана шундай мафкуравий хуружлар ҳаракатида бўлган айрим ривожланган 
мамлакатлар саноат маҳсулотлари, ахборот ва мафкуравий таъсир кўрсатиш 
воситалари орқали кенг кўламдаги геосиёсат юритиш билангина чекланмай, ўз 
халқининг табиати, маданияти, мафкурасига хос жиҳатларни мунтазам равишда дунё 
халқлари турмуш тарзига, онгу шуурига сингдиришга интилмоқдалар. Бу ҳол айниқса, 
эндигина мустақилликка эришган мамлакатлар халқининг миллий ўзлиги, 
маданиятининг ворисийлик анъаналарига ҳамда менталитетига путур етказиши турган 
гап. Коммунистик мафкура ва унинг ахлоқ нормаларидан воз кечилганлигидан кейин 
жамиятда пайдо бўлган ғоявий бўшлиқдан фойдаланиб, четдан биз учун мутлақо ёт 
бўлган маънавий ва ахлоқий тубанлик иллатларини ўз ичига олган “оммавий 
маданият” ёпирилиб кириб келиши мумкинлигини эътиборга олсак, мафкуравий 
хавфсизликни янада кучайтириш тақазо қилинади. 
Ўқувчи ёшлар онгига мазкур юксак ахлоқий маънавий қадриятларни сингдириш 
самарадорлигини таъминлаш учун эса маънавий маданият муаммосини нафақат 
фалсафий балки,педагогик муаммо сифатида тадқиқ этиб, унинг қирралари (ақлий, 
ахлоқий, эстетик, сиёсий, диний, экологик, иқтисодий, ҳуқуқий маданият), таъсир 
манбалари (фан, адабиёт, санъат, дин, халқ педагогикаси) асосида ўқувчиларнинг 
маънавий тарбиясини шакллантиришнинг педагогик асосларини ишлаб чиқиш тақозо 
этилади. 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish