Navoiy davlat pedagogika instituti tarix fakulteti “milliy g’oya, ma’naviyat asoslari va huquq ta’limi” kafedrasi



Download 2,56 Mb.
Pdf ko'rish
bet142/167
Sana22.04.2022
Hajmi2,56 Mb.
#575065
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   167
Bog'liq
Туплам конф. Маънавий тахдид (2)

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
 
1.
Аҳмад Махдуми Дониш. Девони ашъор. Душанбе: “Дониш”, 2020.
2.
Садриддин Айний. Тожик адабиёти намуналари. Душанбе, 2010. 
 
ҚАДИМГИ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ХАЛҚЛАРИНИНГ МАЪНАВИЙ ФАОЛИЯТИ 
 
Бурхонов Мажнун Илхом ўғли 
СамДЧТИ тадқиқотчиси 
 
Қадимдан Марказий Осиё ўзига маданиятларнинг чорраҳаси кесишга ҳудуд 
сифатида кўплаб тарихнинг сабоқлари таъсиридан баҳараманд бўлган. Бу борада бир 
қатор олимлар ўзларининг бу минтақа ҳақидаги қимматли фикрларини баён этиб 
келганлар. Жумладан, Рим тарихчиси Квант Курций Руф ва юнон муаррихи Арриан 
скифлар тарихини Александр Македонскийнинг Марказий Осиёга юриши муносабати 
билан давом эттирганлар. Квинт Курций Руф ўзининг “Александр Македонский 
тарихи” деб номланган асарида скифлар ҳақида кўтаринки руҳ билан ёзади, бу 
халқнинг олийжаноблиги ва ботирлигини юқори оҳангларда таснифлайди. Аксинча 
Искандарнинг хунрезликларини қоралайди. Квинт Курций Руфнинг фикрича, скифлар 
бошқа варварлардан кўра маданиятли халқ бўлган, “Айтишларича улар орасида 
файласуфлар ҳам бор экан”
243
деб ёзади муаллиф. Муаррихнинг ёзишича, 
Александрнинг ёнида юрган Аристобул Марказий Осиё скифларининг оғзаки ижоди ва 
афоризм намуналарини кундалик дафтарига ёзиб беради, ерлик аҳолининг панд-
наҳатларга бой фикрларини ўзига маънавий куч сифатида қабул қилади. Лекин у 
Александрга айримларини ўқиб берганда, Александр кундаликни тортиб олиб йиртиб-
йиртиб сувга улоқтиради
244
. Александр олдига бир гуруҳ скиф донишмандлари 
тўпланиб, уни ўз саволлари билан шошириб қўядилар, Аристотелнинг шогирди бу 
саволларга жавоб бера олмайди
245
. Арриан ҳам ўзининг “Александрнинг юриши” 
асарида Турон скифлари, уларнинг маданияти ҳақида қимматли маълумотларни ёзиб 
қолдирган
246
. Унинг фикрича Ўрта Осиё халқлари маданияти юксаклиги жиҳатдан 
Афинадан қолишмасди.
Бу борада давлатимиз раҳбари фикр билдирар эканлар, “Қадимги Бақтриянинг осори 
атиқалари, машҳур Амударё хазинасига мансуб тилла буюмлар, илк ўрта асрларга оид 
нодир сўғд топилмалари, қадимий Бухоро ва Самарқанд, Хива ва Урганч, азим Тошкент 
ва Ҳўқанди латиф, Шаҳрисабз ва Термиз каби тарихий шаҳарларимиз жаҳон сайёҳлари 
диққатини тортаётгани бежиз эмас”
247
, деб таъкидлайдилар. Ҳақиқатан ҳам юртимиз 
азалдан барча соҳалар риовжи учун узига хос максан бўлиб, инсониятнинг 
маънавиятини юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этиб келган.
243
Квант Курций Руф. История Александра Македонского. Сохранившиеся книги. – М.: Изд-во МГУ, 1963. – 
С.281-282. 
244
Ўша жойда. С.282. 
245
Ўша жойда. С. 284. 
246
Арриан. Поход Александра. – М.. Л.: Изд-во АН СССР, 1962. 
247
Мирзиёев Ш.М. Янги Ўзбекистон стратегияси. –Тошкент: O’zbekiston, 2021. 40-бет. 


266 
Бироқ Европада энг машҳур ҳикоялар Аттила тўғрисида битилган. Аттиланинг буюк 
ва ботирлиги ҳақида Рим руҳонийси Ромул ёзади: “Скифияда ва бошқа мамлакатларда 
подшоларнинг биронтаси ҳам қисқа вақт ичида бунчалик буюк ишларни амалга ошира 
олган эмас. Унинг ҳарбий қудрати олдида бирорта халқ қарши тура олмайди”
248

Бунинг яққол ифодаси Иорданнинг “Гетика” асарида ўз аксини топди. У хуннларни 
гетлар ўзбекча “кет”, готлар деб атайди, маълумки герман қабилаларининг готлар деб 
аталган қисми Аттила иттифоқчилари эди. Иордан хоин Аэцийни кўкларга кўтариб 
мақтайди. Аттилани эса қора бўёқларга бўяб кўрсатади. Аэций зодагон римликлар 
хонадонидан бўлиб, уни Аттила ўз тарбиясига олади. У эса Рим жосусига айланиб 
Аттиланинг тактикасини ўрганади, аскарлар орасида фитна уюштириб, бир қисмини ўз 
томонига оғдириб олади.
Бироқ бошқа европаликлар бошқача йўл тутдилар. Улар ботин Аттилани ўзлариники 
қилиб олдилар. Аттилани ўз миллий қаҳрамони қилиб олишни германлар бошлаб 
бердилар. Улар Алп тоғларини Этцел тоғлари деб номладилар. Отли – Этцел хуннлар 
хони гуман-скандив сагаларида, хусусан жанубий гуманларнинг “Нибелунглар ҳақида 
қўшиқ”ларида Этцел қудратли ҳукмдор сифатида тасвирланади. Шимолий 
германларнинг “Отли ҳақида қўшиқ”, “Отли сўзлари” деб номланган бадиий асарларда 
Аттила мард, айни пайтда қаттиқўл ҳукмдор шаклида гавдалантирилади. 
Скандинавларнинг “Велсунгалар ҳақида сага”, “Тидрек ҳақида сага” асарларда Аттила 
матонатли жангчи, буюк фотиҳ сифатида тасвирланиб, унинг бойликка мутлақо лоқайд 
эканлиги кўрсатилади. Бу ерда биз қадимги Марказий Осиёликлар маданиятининг 
ўзига хос жиҳатини, яъни маънавиятнинг моддий нарсалардан устуворлигини 
кузатамиз. Шарқ маданиятининг бошқа маданиятлардан фарқи ҳам унинг устунлиги 
ҳам шундадир. Қачонки, Вильгельм Людвиг Питер Томсон (1842-1927) ушбу масалани 
қайта кўтариб чиққанда кўпчилик “Қанақа хуннлар?”, “Бу ерда варварларнинг ҳеч бир 
алоқаси йўқку?” деган саволларни ёғдирдилар. Бироқ даниялик олим чекинмади, у 
туркий халқларнинг ажойиб ёзувлари ва бадиий асарларини чуқур ўрганди ва уларни 
чоп этди. Қатор рус олимлари Радлов, Н.Ядринцев, Кляштарний, Малов ва бошқалар 
туркий ёзувлар ва бадиий асарларни таржима қилиб жамоатчиликка тақдим этдилар. 
Ленинградлик тадқиқотчи А.Ю.Тугушева узоқ йиллар давомида турк ёзувларини 
сатрма-сатр йиғиб уларни таҳлил қили Аттила давридаёқ (V аср) туркларда адабий тил 
мавжудлигини исботлади
249
. Сибирда тўфалар деб аталадиган қавм яшайди. Улар энг 
қадимги турк тилини сақлаб қолганлар. Уларнинг тили палеосиёликлар, кетлар тили 
билан боғлиқлиги кузатилади. Бу шундан далолат берадики, энг қадимги даврларда 
Марказий Осиёда бир тилда сўзлашувчи, бир маданият соҳиблари бўлмиш 
хитойликлар, мўғиллар, корейслар, японлар яшаганлар. Олимларнинг фикрича, ушбу 
прототурк тили замонлар ўтиши билан ўзгариб борган. Ҳозирда эса унинг соҳиблари 
бир-бирларини тушунмайдиган даражага келиб қолган. Ҳозирги замонда геополитик 
прагматик, сиёсий-иқтисодий манфаатлар устувор характерга эга бўлиб, тарихий 
генетик алоқаларга эътибор берилмайди. Масалан, Хитой ёки Япония Ўзбекистонга 
оға-ини шаклида эмас, балки геополитик майдон сифатида қарайдилар. Балки 
эволюциянинг кейинги босқичларида маданий омиллар олдинги қаторларга чиқар, 
ўшанда турк тилли халқлар яна геомаданий майдонга бирлаштирди. 
248
Мурод Аджи. Полынь половецкого поля. – М.: ТОО «Пик-Контекст», 1994. – С.96. 
249
Мурод Аджи. Полынь половецкого поля. – М.: ТОО «Пик-Контекст», 1994. – С.157. 


267 

Download 2,56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   138   139   140   141   142   143   144   145   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish