Навоийхонлик учун янгича саҳна кўриниши
(саҳна кўринишида тўқима қаҳрамонлар бўлиши мумкин)
Султон Хусайн Бойқаро тахт устида ўтирибди. Ёнида мулозимлари ва вазирлари. Улар билан бугунги кундаги давлат сиёсатини, халқдан йиғилиши лозим бўлган солиқларни муҳокама қилмоқда.
Ҳусайн: Мажиддин! Солиқлар масаласи нима бўлмоқда?
Амир Мажиддин: Султоним! Халқ солиқларни вақтида бермаяпти куни кеча Ҳирот учун сизнинг фармони олийингиз билан янги солиқ жорий этилганди. Бироқ халқ жуда суст солиқ беришда.
Ҳусайн: Хожа Музаффар!
Хожа Музаффар! Лаббай султоним.
Ҳусайн: сиз давлатнинг солиқ ишлари тартибчисисиз. Нега бундай сусткашликлар бўлмоқда.
Хожа Музаффар! Султоним. Куни кеча биз сизнинг фармонингиз билан солиқларни йиғиш ишларини олиб боришни бошладик. Аммо дўстингиз Алишер бизга қаршиликлар қилмоқда.
Ҳусайн: Алишер! Наҳотки?
Амир Мажиддин: Ха шоҳим сиз билмассиз. Алишер бизнинг ишларимизга ҳамиша қаршилик қилиб келмоқда.
Ҳусайн: Мумкин эрмас! У менинг чин дўстим. У ҳаётим қувончи, давлатим таянчидир.
Амир Мажиддин: Шоҳим, ана Хожа Музаффардан ҳам, хожа Қутбиддинлардан ҳам сўранг. Инонинг, Алишер салтанатингиз ривожининг сояси
Хожа Музаффар: Уни Ҳиротдан йўқ қилиш керак.
Ҳамма: ҳа, ҳа шоҳим йўқ қилиш керак.
Хожа АБЗАЛ: Шоким, шоким. Мен сизга янги асл шароб олиб келди. Вой шоким.
Хожа Абзал оқсоқланиб келиб, Султон Хусайинга хумчадаги шаробни тутади.
Хожа АБЗАЛ: Вой Шултоним, мен сизга Асл Эрон шаробини олиб келдим.
Ҳусайн: Алдамадингми?
Хожа АБЗАЛ: Вой шоким. Кеча Эрондан карвон келди. Мен шу карвондан минг тиллага сотиб олдим. Сизга деб
Ҳусайн: Ха ха Маккор. Қани берчи, шу шаробингдан.
Хожа Абзал шаробдан Хусайнга қуйиб беради. Хусайн шаробни ичиб:
Ҳусайн: Туфе-е-е-е-е номард. Яна алдабсанку?
Хожа АБЗАЛ: вой шултоним, сизни алдамадим.
Ҳусайн: ҳай нодон, қанақа Эрон шароби? Буни шаҳар ўртасидаги Бобур баққол дўконидан келтиргансан? Ҳар сафар қилган ишинг шу – алдайсан!
Хожа АБЗАЛ: Вой шоҳиммммм! Афу этинг! Мени алдашди. Мен уларни тутаман.
Ҳусайн: Гўрда тутасан уларни. Бор, ўзимизнинг ертўладаги асл шаробни олиб кел.
Хожа АБЗАЛ асл шароб олиб келгани чиқиб кетади.
Амир Мажиддин: Эх султоним. Шу телба мажнун ҳам одам бўлиб саройда юрса? Нега уни йўқотиб юбормайсиз?
Ҳусайн: Амир Мажиддин. Хожа Абзални илк бор Хоразм учун бўлаётган жангда учратганман. Ўшанда у 15 яшар бола эди. Шу бола менинг ҳаётимни қутқарганди. Агар у бўлмаганда мен отим билан бирга жарга қулаган бўлардим. Мени қутқараман деб, бошини тошга уриб олган. Шу-шу бу телба Абзални мен ўз инмдек биламан. Тўғри, у мени кўп алдайди, лақиллатади. Аммо бу мени ҳафа қилмайди.
Амир Мажиддин: Узр Султоним! Биз буни билмас эдик.
Ҳусайн: Хўш, солиқ масаласи сўнгра Алишер масаласи не бўлди.
Амир Мажиддин: Алишер дўстингиз ҳар ишда биринчи бўлмакчи он ҳазратлари. Ақл-у заковатда ҳам. Мамлакатни бошқаришда ҳам.
Ҳусайн: Душманим шаҳзода ёдгорнинг бир гапи ёдимда қолган эди. Вазирларимдан бир сотқин эмиш.
Амир Мажиддин: Шоҳим, агар сиз Алишерни йўқ қилмас экансиз, кунлар келиб одамлар Амир Ҳусайнниг замонида Алишер Навоий деган шоир ўтган деб эмас, балки, Алишернинг замонида Амир Ҳусайн деган шоҳ ўтган дейишади. Номингиз тарих чангларида қолгай. Алишер бир дарахт, сиз эса соя бўлиб қоласиз. Номингиз Алишернинг сояси бўлиб қолгай.
Хусайн: Йўқолл. Ифлосссс. Алишерга тил теккизма.
Амир Мажиддин: Он ҳазратим. Мен бир қул итингизман. Шунинг учун ҳам кўчада тишлаган ҳар бир нарсамни сизга илинаман.
Ҳусайн: Нима қил дейсизлар аҳир Алишер салтанимнинг тинчлик машъали.
Музаффар барлос: Камина Музаффар барлос беклар беки сифатида шуни айтаманки, Бу машъал офат келтиради сизга.
Вазирлардан бири: Агар ундан воз кечмасангиз бизлар билан орангизга нифоқ тушади. Мамлакатни ушлаб турганлар – беклар. Алешер кетмаса Беклар Самарқанд султонининг олдига кетиб қоладилар.
Амир Мажиддин: Алишерни қатл этиб бўлмайди. Халқ бош кўтаради. Уни Астрободга ҳоким қилиб жўнатинг.
Ҳусайн: Чақиринг Алишерни.
Алишер Навоий кириб келади.
Алишер Навоий: Шаҳриёри замини замон. Мени йўқламишлар.
Ҳусайн: Алишер, дўстим. Ҳозир Астробод вилояти жуда ҳам қолоқ. Сиздин ўзга ҳеч ким у ерни обод қилиб келолмайди.
Алишер Навоий: Шоҳим. Мени вазирликдан четлатинг, аммо узоққа юборманг.
Ҳусайн: Алишер!
Алишер Навоий: Майли Ҳазратим. Биз бирга улғайдик. Келажак, адолатли салтанат ҳақида фикрлар юритдик. Аммо ёшлигимизни замон олиб кетди. Иккимизнинг орамизга ғийбат оралади. Сиз ғийбатчиларга инондингиз.
Ҳусайн: Алишер, дўстим!
Алишер Навоий: Видолашайлик он ҳазратим. Мен эрта тонгда Ҳиротни тарк этаман.
Алишер йўлга отланади. Вазир Мажиддин ва қолган фитначи беклар эса унинг ортидан ўғлини айғоқчиликка жўнатади.
Амир Мажиддин: Ўғлим Мансур сен Алишерни Астрободнинг ўзида йўқ қиласан.
Музаффар барлос: Мана бу заҳар. Буни унинг овқатига қўш.
Амир Мажиддин: бор ўғлим, Худо ёр бўлсин.
ХОЖА АБЗАЛ: Номардлар. Алишерга фитна уютиришди. Нокаслар. Мен ҳам Алишер ортидан Астрободга бориб уни қутқараман.
Ярим йўлдан қайтади.
ХОЖА АБЗАЛ: Вой, Алишер май ва шароб ичмайдику. Шоҳииииммм, сизга бошқа асл шароб олиб келдииимммм. Жуда қимматбаҳооо...
Do'stlaringiz bilan baham: |