Режа:
1. Газ ва металл буғларида электр разряд нурланишининг пайдо бўлиши.
2. Кичик босимли люминесцент чироқлари.
Газ ва металл буғларида электр разряд нурланишининг
пайдо бўлиши
Замонавий разрядли чироқларда, чуғланма чироқларига қараганда, бошқа нурланиш принциплари қўлланилади.
Газ орқали токнинг ўтиш жараёни Газли электр разряди дейилади. Бундай разряд, қизиган қаттиқ жисмларнинг исиқлик нурланишига қараганда, жуда юқори нурланишга эга бўлиши мумкин. электр токи ўтганда, газни ёки металл буғларини бузилиши бутунлай бўлмайди (қаттиқ жисмга қараганда). Кучланиш олиб ташланса, газ ёки металл буғларининг олдинги хоссалари тикланади.
Газ ва металл буғларининг бу хусусияти, уларни электр токи ўтказгичи сифатида ишлатиш имконини беради, бундан ташқари. газ ёки металл буғларидан электр токининг ўтиши, нурланиш ҳодиссаси билан боғлиқдир.
Газ ва металл буғларидаги электр разряди жараёнининг физик мазмуни қуйидагича: Иккила учига электродлар кавшарланган ойнали трубкани оламиз. Унга инертли газ ёки симоб буғлари тўлдирилади ва уни кучланишга улаймиз. Ток пайдо бўлади (электронлар-анодга, ионлар катодга интилади).
Электрон ва ионлари бир бирига билан, яна газ атоми ёки молекулалари билан тўқнашади.
Кинетик энергияга қараб тўқнашувлар: эластик ва ноэластик бўлади.
Агар электроннинг тезлиги кичик бўлса тўқнашув эластик бўлади (атом билан тўқнашганда).
Яна бир қанча тўқнашувлар бор, буларнинг ҳаммаси нурланиш. пайдо қилади.
Электр разрядини қўзғатиш учун, чироқга бериладиган кучланиш, ёндириш кучланиши Uз (бузилиш кучланиши) дейилади.
Uз қиймати, катоднинг материали ва хоссасига, газ турига, газ босимига, электродлар орасидаги масофага ва колбани диаметрига боғлиқдир.
Разряднинг тузилишини ва нурланиш равшанлиги тақсимланишини (трубка бўйича) расмда қурамиз.
Анод: анодга кираётган электронлар, кучланиш оғишини пайдо қилади, бу ўз навбатида анода тук жой (1) ҳосил қилади. Ёнида мусбат нурланиш пайдо бўлади, бу трубкани анча қисмини эгаллаган (2). Ундан кейин фарадеялик тук жой (3) келади. Ундан сўнг манфий нурланиш зонаси (4) бошланади, у катоддан, тук қисм (участка) (5) билан ажратилган. Катод яқинида, катод нурланишининг (6) кичик зонаси жойлашган, ундан кейин анод зонасида тук жой жойлашган (7).
Разрядли нурланишнинг асосий манбаси мусбат нурланиш соҳасидир. Булар реклама мақсадида қўлланиладиган ёритиш ускуналарида ишлатилади манфий нурланиш эса, неонли чироқларда (индикаторлар, сигналли чироқларда).
Агар трубканинг электродларига юқори кучланиш Uз (ёндириш) қўйилса ва занжирда ростловчи қаршилик бўлса (бу токни чеклаш учун), унда занжирдаги токнинг ошиши давомида, разряднинг қуйидаги турларини кўришимиз мумкин:
Тук электр разряди (кучланишнинг маълум қийматида пайдо бўлади);
Мустақил разряд (чироқдаги кучланиш маълум миқдорга камайганда);
Ёйли разряд (кучланиш анча камайганда);
Ионланиш жараёни бир текис жараён эмас доимо кўпайиб боради, ўз навбатида чироқ ичидаги муҳитнинг ўтказувчанлиги ва токи (кучланиш ўзгармаганда) ошиб боради. Шу сабабли чироқнинг ёниши барқарор бўлмайди.
Токни бир текис ушлаб туриш учун, разрядли манбаларда балластли ускуна қўлланилади. У чироқ билан кетма-кет уланиб, ундаги кучланишиинг тўлқин узунлиги, сингдирилаётган нурланиб, ундаги кучланиш йўқотилиши разрядли трубкадаги ўтказувчанликнинг ошишини компенсация қилади, шу билан бирга токни чеклайди (чироқни бузилишдан сақлайди).
Ўзгарувчан ток билан ишлаётганда, стабилизация ускунаси сифатида индуктив қаршилик қўлланилади (дросселлар, реакторлар).
Дросселнинг авфзаллиги шундаки (резисторга қараганда), кучланиш ва ток орасида фаза бўйича силжиш ҳосил бўлади, бу эса чироқнинг қайта ёнишини енгиллаштиради ва электр энергия исрофи кам бўлади (10-30% чироқ қувватига нисбатан).
Камчилиги:-оғирлиги юқори, ҳажми ва cos камаяди (0,55-0,6) гача.
Резисторлар қўллаш, яна чироқнинг хизмат вақтига ёмон таъсир кўрсатади.
Сиғимли балластлар ҳам жуда кам қўлланилади, чунки бундай схемаларда токнинг узоқ сакрашлари ҳосил бўлади (агар |лампа қайтадан уланганда).
Do'stlaringiz bilan baham: |