Сунъий ёритиш коидалари ва нормалари
Саноат корхоналар учун сунъий ёритиш қоидалари биринчи марта Тиходеев П.М. томонидан яратилган ва 1928 йили киритилган.
Сунъий ёритиш нормалари 1971 дан бошлаб киритилган.
Янги нормаларнинг асосий фарқи қуйидагича: қўшма, ёритиш системасида аниқ қуриш ишлари учун ёритилганлик даражасини оширилиши ва иш жойларини ёритиш сифатига қўйиладиган талабларни анча оширилишидир.
Етарли равшанликни таъминлаш
Биз биламизки, нормалар равшанликни эмас, ёритилганликни белгилайди.
Ёритилганликни нормалаётганда (меъёрлаётган) қуйидагилар ҳисобга олинади:
-объектнинг бурчак ўлчамлари (қуриш ишларини аниқлиги);
-фонли объектни контрасти ва иш юзасини қайтариш коэффициенти (бу катталиклар қанча кичик бўлса, шунча ёритилганлик юқори бўлиши керак).
Булардан ташқари қуйидаги қўшимча омиллар ҳисобга олинади:
-қизғин қуриш ишининг давом этиши (муддати);
-юзанинг (сиртнинг) қуриш майдонида ташқи фон равшанлигидан анча фарқ қиладиган равшанликни мавжудлиги (иссиқ металлни қайта ишловчи цехлар);
Саноат корхоналарининг ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналари, бино ташқарасидаги ишлаб чиқариш жойлари, жамоат ва турар жой бинолари, кўчалар, йўл ва майдонлар учун ёритилганлик алоҳида нормаланади.
Нормалар энг кичик ёритилганликни белгилайди; бунда ёритиш ускуналарини тозалаш олдидан ёритилаётган юзанинг энг ёмон нуқталарида бу бўлиши керак. Нормаларни ихтиёрий ошириш мумкин эмас.
Агар ушбу объект учун ёритилганликни соҳавий нормалари мавжуд бўлса, унда мана шу нормалар қўлланилади. Ҳамма ишлар, объектдан кўзгача бўлган масофа 0,5 м дан ошмаслиги ва бошқа фарқловчи хусусиятлар шарти бўйича, объект ўлчамларини фарқига боғлиқ ҳолда, даражаларга бўлинган.
Қайтариш коэффицентининг қиймати бўйича ёритилаётган юзалар 3 гуруҳга бўлинади.
Фон саналади:
ёруғ - ρ>0,4 бўлганда ρ - фоннинг қайтариш коэффициенти;
ўртача - ρ=0,2-0,4 бўлганда;
қоронғи - ρ<0,2 бўлганда;
Кортраст саналади: даражани танлаш учун:
катта - к>0,5 бўлганда ўрта - 0,2≤К≤0,5
кичик- К<0,2
Қуришга оид ишларни мураккаблаштирувчи ёки енгиллаштирувчи белгиларни мавжудлигига боғлиқ ҳолда ёритилганликни нормаланган даражаси оширилиши ёки камайтирилиши мумкин. Масалан, агар фарқловчи объектдан кўзгача бўлган масофа 0,5 м дан катта бўлса, ёритилганлик бир поғонага кўтарилиши лозим; доимий ишлатилмайдиган ускунали хоналарда эса ёритилганлик бир поғонага туширилиши мумкин. (маълумотномани қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |