Возгонларни гидрометаллургик усули билан қайта ишлаш. Возгонларни алоҳидаги циклда ёки куйдирилган концентрат билан бирга қайта ишланади. Бир хил заводларда, танлаб эритишдан олдин, возгонлар куйдирилади. 600 - 700 0С да 1 - 2 соат давомида куйдириш натижасида 75 % Сl ва 70 - 75 % Fe йўқотилади. Мышьяк эрийдиган ҳолатга ўтади, углерод эса ёниб кетади. Возгонларни куйдириш бўлажак технологик жараёнларнинг аняа осонлаштиради ва рух ва кадмийни эритмага ўтиш даражасини оширади.
Возгонларни гидрометаллургик қайта ишлаш қуйидагича олиб борилади. Танлаб эритишни даврий схема бўйича 70 - 800С олиб борилади. Сульфат кислотасини бошланғич концентрацияси 160 - 170 г/л ташкил қилади. Вельц - оксид қўшилиб кислотани 15 - 20 г/л гача нейтраллаштиради. Бунда эритмага Zn, Са, Jn, Аs, Sа, Сl, Fe ўтади. Қолдиқ қўрғошин кеки бўлиб махсуслаштирилган заводларга юборилади. Эритма рух заводлардаги схемалар бўйича қайта ишланиб керакли моддалар ажратиб олинади.
16-МАЪРУЗА. ҚЎРғОШИН МЕТАЛЛИ ХОМ АШЁЛАРИ, РУДАЛАРИ ВА УЛАРНИНГ КИМЁВИЙ ТАРКИБИ. ҚЎРғОШИН ВА УНИНГ БИРИКМАЛАРИНИНГ ФИЗИКО - КИМёВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ ВА ҚАЙТА ИШЛАШ УСУЛЛАРИ
Ҳозирги замонда дунёда 4 - 7 млн.т. қўрғошин ишлаб чиқарилади. Ишлаб чиқаришнинг хажми бўлган талабларга боғлиқдир. Хажм бўйича қўрғошин 5 ўринда туради (темир, алюминий, мис ва рухдан кейин). Қўрғошинни 30 - 50 % иккиламчи хом ашёдан ишлаб чиқарилади. Деярлик ҳамма қўрғошин сульфидли рудалардан олинади. Рудада қўрғошинни миқдорлиги 0,5 дан 10 % гача учрайди. Масалан, АҚШ рудада 1,5 % Pb, Канадада 3-4 % Рb, Австралияда 5-10 % Pb, Ўзбекистонда 1,5-2 % Рb бор.
Қўрғошинни катта хажмда чиқарувчилар: АҚШ (23-25 %), Олмония (9-10 %), Англия (8-9 %), Япония (7-8 %), Австралия (6,5-7,5 %), Мексика (5,5- 7,0 %), Франция (5,5-6,4 %), Канада (5,0-6,0 %). Бу давлатларда дунёда ишлаб чиқарадиган қўрғошин 70-80 % жойлашган. Ўзбекистон руда мавжуд бўлишига қарамай, қўрғошин заводлари кўрилмаган. Қўрғошинни асосий истеъмолчилари, %: АҚШ 29 - 31; Англия 8,3 - 9,3; Олмония 8,1 - 9,3; Япония 8,0; Франция 6 - 7; Италия 5,6 - 6,2, Испания 3,5 - 4,0. Дунёда ишлаб чиқарилган қўрғошинни 75 % шу давлатлар истеъмол қилинади. Ўзбекистон ўзига керак бўлган қўрғошинни 20 та давлатлардан экспорт қилади.
Қўрғошинни асосий истеъмол қилувчи соҳалари: аккумулятор ясаш (30 - 45 %), кабель ишлаб чиқариш (5 - 25 %), ҳар хил қуймалар (6 - 20 %), бензинга қўшиладиган тетраэтил қўрғошин ишлаб чиқариш (6 - 22 %) ва бошқалар.
Қўрғошин ишлаб чиқаришда асосий хом ашё - бу комплекс полиметаллик рудаларда. Руда, кургошиндан ташкари, Zn, Сu, Fe, Сd, Вi, Sn, Ag, Аu, Аs, Аu, Аs, Sb, Tl, Ge ва бошка элементлар бор. Қўрғошин рудаларда асосан сульфид шаклда учрайди. Сульфидли рудаларда асосий сульфидлар: галенит PbS, сфалерит ZnS, халькопирит СuFeS, пирит FeS, пирротин Fe х-1 S, арсенопирит Fe Аs S2, аргентит Аg2 S. Сульфидли рудаларда 85 - 90 % дан зиёд қўрғошин галенит шаклда учрайди. Рудаларда қўрғошинни таркиби кам бўлгани сабабли бойитилади. Бойитишда қўрғошинни ажратиб олиш даражаси 83 - 94 % ташкил қилади.
Қўрғошин - периодик Менделеев жадвалининг 4 гурух элементи, Атом номери 82, атом массаси 207,2, зичлиги 11,336 г/см, эриш харорати 327,4 0С, қайнаш харорати 17450С. Кўпчилик кимёвий бирикмаларда қўрғошин икки валентли. Қизитиш даврида қўрғошин енгил оксидланади. Олдин Рв2О пайдо бўлади, кейинчалик Рb2О = Рb2О + Рb реакция натижасида гиет ҳосил бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |