14-МАЪРУЗА. РУХ СУЛЬФАТ ЭРИТМАСИНИ ЁТ ЗАРРАЛАРДАН ТОЗАЛАШ. ИШЛАТИЛАДИГАН МАНБАЛАР, УЛАРНИНГ ХАРАКТЕРИСТИКАСИ.
Сульфат эритмасидаги мавжуд бўлган ҳамма зарра моддаларни 4 гурухга бўлса бўлади:
1. Fe, Аl, Сu, Аs, Sҳ, Ge, Jn, SiO2.
2. Сu, Сқ, Ni, Tа.
3. Сo, Сl, F.
4. K, Nа, Mg, Mn.
Биринчи гурухдаги аралашмалар эритмадан гидролиз, бирга чўкиш, адсорбция ва коагуляция йўллари билан ажралиб чиқади.
Иккинчи гурухдан моддалардан тозалаш - цементацион усули билан олиб борилади. Бунда электр салбийроқ бўлган рух ундан электр манфий элементларни сиқиб чиқаради ва чўкмага ўтказади. Рух ўзи эса ион ҳолатда эритмада қолади ва уни бойитади.
Учинчи гурухдаги моддалар фақат кимёвий усул билан чиқарилади. Улар махсус қўшилган реагент билан қийин эрийдиган бирикмалар ҳосил қилиб чўкмага ўтишади.
Тўртинчи гурухдаги элементлар умуман ажралиб чиқмайди ва эритмада тўпланади. Улардан тозалаш учун эритмани қисми жараёндан чиқарилиб, шу элементсиз тоза эритмага алмаштирилади, чиқарилган эритмадаги рух кейинчалик ажратиб олинади.
Гидролитик тозалаш. Гидролитик тозалаш металл катионларни эритмада сув билан ўзаро боғланиб қийин эрийдиган гидрооксид ҳосил қилишга асосланган. Бунда метални концентрацияси пасаяди ва эритма тозаланади.
Умумий ҳолда катионни гидролиз реакцияси ёзилади:
Me+ n + n H2O = Me(OH) n + n H+ (21.1)
бунда: Me n + - метал катиони;
n - катионни заряди.
23.1. реакциясини ўтиши эритмани рН га боғлиқдир: нордон мухитда метал гидроксиди эрийди, аслида эса чўкади.
Ҳар бир металга ўзига хос эритмани рН қиймати борки, қайсидан гидролиз реакцияси мувозанатда бўлади. Бу рН нинг номи - рН0г . Стандарт шароитлар учун (а = 1 моль/л, t = 25 С) бир қанча рН қийматлари:
Металл
катиони Сo3+ Sҳ3+ Sn2+ Fe2+ Аl3+ Сu2+ Zn2+ Fe3+ Сқ2+
рН 1,0 1,2 1,4 1,6 3,1 4,5 5,9 6,7 7,0
Бу қаторда рухдан чап томонда жойлашган аралашмалар гидролиз йўли билан тозаланишлари мумкин.
Нейтрал танлаб эритишда пульпани рН 5,2 - 5,4 оралиғида ушланиб туради. Бунда руҳ гидролиз ҳам бўлмайди. Ионлар Со (III), Sҳ (III), Sn (II), Fe (III), Аl (III) бу шароитларда эримайдиган гидрооксидлар ҳосил қилишади.
Агар (23.1) реакция стандарт шароитларга ўхшамаса, рН қиймати катионни эритмаларидаги (активлигига) боғлиқдир:
рН = А - 1/n lg Смеn+ (23.2)
бунда: С - катионни эритмадаги концентрацияси, моль/л;
А - катионга хос доимийлик.
1
Ўз қаторида: А = - lg L - lg K - - lg (23.3)
n
бунда: L - гидрооксидни эриш қобилияти;
К - сувни ионлар кўпайтмаси;
Ме - катионни активлик коэффициенти.
Шундай қилиб, нейтрал танлаб эритиш шароитларда қийин эрийдиган Fe (III), Аs (III), Sҳ (III), алюминий, Сu (II) ва бир қанча ноёб металлар гидрооксидлари чўкмага ўтишади ва сульфат эритмаси бу зарра моддалардан тозаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |