15-МАЪРУЗА. РУХНИ ЭЛЕКТРОЛИТИК ТИКЛАШНИИ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА АМАЛИЁТИ. РУҲ КЕКИНИ ВЕЛЬЦЛАШ
Рух - оғир рангли металлардан энг электрманфийлардан бири. Уни стандарт потенцияли - 0,7636, водородники эса - 0,0 8, яни Eн2 > Ezn. Бунинг натижасида рухни электртикланиши мураккаб, тезда ўзгарадиган, нотурғун электрокимёвий жараён. Электрманфий рухни, электрмусбат водородга нисбатан электродга ўтириши, водородга ўтириши, водородни рухда ўта кучланиши билан боғлиқдир. Шунинг учун, электртикланишда ўта кучланишни сақлаб турадиган шароитларни сақлаб туриш керак. Водород ўта кучланишига оид хамма омиллар рухни каррозиясига ва токдан фойдаланиш коэффицентини пасайишига, рух электртикланиш жараёнини бузилишига олиб келади.
Водородни ўта кучланишига ток зичлиги, харорат, катодда ўтирган рух сиртини ахволи, электролитини таркиби ва зарра аралашмаларни мавжудлиги таъсир қилади.
Амалиётда рухни электр ўтказиш яшик шаклидаги ваннада, эримайдиган қўрғошин, ёки қўрғошин кумуш анод ёрдамида ўтказилади. Ваннага узлуксиз тозаланган нейтрал рух эритмаси берилади ва ишлатилган электролит чиқазилиб юборилади. Рух алюминийдан ясалган матрицага чўктирилади, қайсидан бир суткада бир марта ажратиб олинади.
Япроқ катод рухни индукцион печда хлор аммоний қатлам остида эритилади ва куйма мосламага қуйилади.
Сув сульфат кислотали рух эритмасидан метални катодга чўктиришда, қуйидаги реакциялар ўтиши мумкин:
Zn 2+ + 2 e = Zn (24.1)
2H+ + 2 e = H2 (24.2)
Me2+ + 2 e = Me (24.3)
Zn + 2 e = Zn2+ (24.4)
Катод потенциали, электролитни таркиби ва электр ўтказиш шароитларига қараб 24.1 -24.4 реакциялардан бири оқиб ўтади. Катодда ионларни разряд потенциали Нерист тенгламаси билан аниқланади:
E = E0 + RT / nF * lnа + (24.5)
Бунда: Е0 - ионни нормал потенциали;
R - газ доимийлиги;
T - абсолют;
А - Фарадей константаси;
n - иондаги зарядлар сони;
а - ионни активлиги;
- поляризацияланиши.
Водородни рухдаги ўта кучланиши ток зичлиги билан Тафель тенгламаси орқали боғланган:
Ч = а + в lg i (24.6)
бунда а ва б - доимийликлар 20 с да доимийликларни қийматлари: а = 1,24 ва в = 0,118.
Техникавий рухда водородни ўта кучланиши ток зичлигига боғлик. Масалан, ток зичлигини 400 - 600 а/м оралиғида, ўта кучланиш қиймати 1,11 - 1,13 В ни ташкил қилади.
Рухни электр ўтказиш амалиётида водородни рухдаги ўта кучланишини ошириш катта аҳамиятга эга. Уни ток зичлигини ошириш, электронлит ҳароратини пасайтириш, эритмани зарра моддалардан тозалаш, эритмага актив моддалар қўшиш йўллари билан амалга ошириш мумкин.
Токдан фойдаланиш коэффициенти рух концентрацияси пасайиши билан камаяди. Айниқса, рух концентрацияси 50 г/м пастроқ бўлиб қолса, кислотани электродида концентрацияси камайиши токдан фойдаланишини оширади.
Ҳароратни ошиши токдан фойдаланишни пасайишга олиб келади.
Электр қувватини солиштирма сарфи аниқланади:
W = U / 1.219 , квт. с/кг
бунда U - ваннадаги кучланиш, 1,219 - электрокимёвий эквивалент.
- токдан фойдаланиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |