Навоий кон-металлургия комбинати


Сульфидли никель рудаларни тавсифи



Download 6,45 Mb.
bet34/65
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#239178
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   65
Bog'liq
Оғир рангли метаалар металлургияси МАЪРУЗА(1)

9.3. Сульфидли никель рудаларни тавсифи. Сульфидли никель рудалари комплекс - хом-ашёдир. Уларни тар­кибида кўп миқдорда мис бор, шунинг учун бу рудаларини мис - ни­кель рудалар дейилади. Ундан ташқари, рудаларда кобальт, платина, селен, теллур ва бошқа металлар бор. Бир хил рудаларни 90 - 92 % фойдали металлар (Fe, Ni, Са, Сo) ташкил қилади. Сиғиниш муҳитни оксидлари эса (SiO, MgO, Аl2O3 , СаO) - факат 10 - 8 % қолади хо­лос.
Асосий никельни минераллар: петландит (Ni,Fe) S. Мис халько­пирит (СuFeS2) ва халькозин (Сu2S) билан келтирилган. Сульфидли мис - никель рудаларни асосий минераллардан бир - пирротин Fe7 S8. Сигиниш порода оксидлардан тузилгандир, уларнинг миқдорлиги, %: 40 - 50 SiO2, 10 - 25 MgO; 15 - 20 Аl2O3, 10 СаO.
Намунавий мис - никель рудасини таркиби, %: Ni 5,6; Сu 1,8; Сo 0,16; S 28; Fe 45; SiO 10; Аl2O3 6,9; MgO 1,4; СаO 1,2.
Оксидланган никель рудаларни қайта ишлаш технологик усуллари
Оксидланган никель рудаларни асосий қийинчилиги - асосий ме­таллни темирдан ажратиб олиш. Тикланиш жараёнини қўллаб, темирни шлакга ўтказиш, шуни курсатадики, фақат темирни бир қисми ажралиб чиқади, асосий хажми эса темир-никель қотишмада ўтади, қайсидан никельни эркин ҳолатда олиш қийиндир.
Ҳозирги пайтда оксидланган никель рудаларни қайта ишлаш тех­нологияси - штейнга эритиш. Бу жараён темир ва никельни кислород ва олтингугуртга ҳар хил тортилиш кучига эга бўлганлиги асос қи­либ олинган.
Никель сульфидланиб штейн фазасига ўтказилади. Штейн ўзи би­лан иккита сульфид Ni3S2 ва FeS ташкил қилади. Темирни асосий қис­ми шлак билан ажратилади:
3 FeS + 3 NiO = 3 FeO + Ni3S2 + 0,5 S2 (15.4)
2 FeO + SiO2 = 2 FeO * SiO2 (15.4)
Оксидланган руда ўз таркибида олтингугурт йўқ, шунинг учун уни қўшимча киритиш керак. Бунинг учун шихтага пирит ёки гипс қў­шилади.
Қизитилишда гипс (СаSO4 * 2H2O) ўзини конструкцион намини йўқотади ва кейин тикловчи модда билан реакция киради:
СаSO4 + 4С (СO) = СаS + 4 СO (СO2 ) (15.5)
Гипс намлигини йўқотиш билан бир пайтда ажралиши ҳам мумкин:
СаSO4 = СаO + SO3 (15.6)
Шунинг учун бир қатор, гипс сульфидлар билан ўзаро боғланади:
3 СаSO4 + FeS = 3 СаO + FeO + 4 SO2 (15.7)
Агарда гипсни ўрнига пирит қўшилса, биринчи даврда у ажрала­ди:
2 FeS2 = 2 FeS + S2 (15.8)
FeS, СаS билан бир қаторда, никельни сульфидларни реакция­ларга киради:
Ni SiO3 + СаS = NiS + СаSiO3 (15.9)
Ni SiO3 + FeS = NiS + Fe SiO3 (15.10)
СаS темир ҳам сульфидлайди:
СаS + FeO = FeS + СаO (15.11)
Гипс, пиритга нисбатдан, арзонрокдир ва темирни шлак ҳосил қилмайди, шунинг учун уни қўллаш афзалроқдир. Гипс, ёки пирит, билан эритилган никелли штейн 60 % темирни ўз миқдорига киришади. Бу темирни штейнни конвертерда қайта ишлаш даврида ажратилади.
Конвертер даврида темир танлаб оксидланади ва қўшимча берил­ган кварц билан шлак фазасига ўтади. Темирдан ажралган никель штейнни - файштейн деб аталади. Буни никель оқ штейн деб номласа бўлади.
Оқ штейн куйдирилади:
2 Ni3 S2 + 7 O2 = 6 NiO + 4 SO2 (15.12)
Никельни оксиди тикловчи модда билан аралаштириб, электр пе­чида 1500 С эришилади ва эркин суюқ никель олинади.
Конвертер шлаки никель билан бойдир, уни айланувчи модда ҳи­соблаб янчишдан эритиш печига юкланади.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish