Навоий кон-металлургия комбинати


«Норондо» фирмаси усулида горизонтал конвертерда эритиш



Download 6,45 Mb.
bet24/65
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#239178
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   65
Bog'liq
Оғир рангли метаалар металлургияси МАЪРУЗА(1)

«Норондо» фирмаси усулида горизонтал конвертерда эритиш.

1963 йилда «Норондо» фирмаси томонидан мис концентратидан бир босқичда эритиб хомаки мис олиш жараёнини яратиш устида иш бошлади. 1973 йилда Канададаги «Горн» заводида биринчи саноат реактори ишга туширилди.


Бу усулда эритиш ва конвертирлаш жараёнлари биргаликда бир агрегатда амалга оширилади. Агрегат цилиндрсимон пўлат реактор шаклида, оловбардош қоплама билан қопланган. Жараёнга керакли бўладиган ҳаво эритмани ичида жойлашган фурмалар орқали берилади, бу эритимани яхшироқ аралаштиришга ҳам хизмат қилади.
«Тениенте» конверторларида эритиш номи билан машхур жараён «Коделго-Чили» фирмаси томонидан патентланган. Бу конвертор «Норондо» реакторига ўхшаш бўлиб, фақат фарқи концентрат билан яллиғ қайтариш печи штейнини хам қайта ишлаш мумкин.

5-МАВЗУ. МИС ШТЕЙНИНИ КОНВЕРТИРЛАШНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА АМАЛИЁТИ. ТЕХНИК ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТГИЧЛАР. ШТЕЙНДАН ХОМАКИ МИС ОЛИШ ЖАРАЁНЛАРИ. МИСЛИ ШТЕЙНЛАРНИ КОНВЕРТОРЛАШ


1. Жараён хақида умумий тушунча


Конверторлаш жараёни пирометаллургия технологиясининг энг асосий бўлимларидан бири бўлиб, мис бойитмаси ёки мисли руда қайси эритиш печида эритилишидан қатъий назар, олинган маҳсулот конвертор дастгоҳига юкланади. Мисли штейнни конверторлашдан асосий мақсад таркибига олтин, кумуш ва бошқа айрим нодир металларни бириктирган ҳолда, таркибида 9698 %ли мис бўлган хомаки мис олишдир.
Конверторлаш сўзи ўзи суюқ ҳолдаги штейн таркибидаги темир ва олтингугуртнинг ҳаво ёки кислородга бойитилган ҳавонинг агрегатга пуркаш орқали оксидланганлигини билдиради.
Мисли штейнларни Конверторлаш илк бора 1866 йилда рус муҳандиси В.А.Семенников томонидан Уралдаги Богословск ва Воткинск заводларида синаб кўрилди ва таклиф этилди. Ўша пайтда рус муҳандиси конверторни вертикал ҳолатда жойлаштириб, ҳаво пуркагич фурмаларини печнинг остки қисмига жойлаштирган эди. Печ тубининг тез қизиб қотиб қолиши хомаки мис олишда анча қийинчиликлар туғдирди.
1880 йили яна бир рус муҳандиси А. А. Ауэрбах вертикал ҳолатдаги конверторга ён томондан фурма пуркагичларни ўрнатишни таклиф қилди ва шу йўл билан суюқ ҳолда мис метални олишга муяссар бўлди.
100 йилдан ортиқки, бутун дунё бўйича кўпгина мис эритиш заводларида ушбу таклиф қилинган Конверторлаш усули амалда кенг қўлланилиб келинмокда. Мисли штейн асосан Сu2S ҳамда FеS дан ҳосил бўлган олтингугуртли бирикмадир. Унинг таркибидаги мис ашёси ва бойитмаси қайси эритиш печида қайта ишланганлигига боғлиқ ҳолда 20%дан 70%гача бўлади. Олтингугурт 24-27% атрофида бўлади. Темирнинг штейн таркибида бўлиши мисга боғлиқ, яъни миснинг штейн таркибида ошиши темирнинг камайишига олиб келади ёки аксинча бўлиши мумкин. Конверторлаш 2 босқичда боради. Аввал штейн суюқ ҳолда конверторга юкланади, сўнг штейн таркибидаги темирни оксидлаб, тошқол ҳолатига ўтказиш учун кварцли ёки бошқа флюслар қўшилади.
Натижада олтингугуртли темир оксидланиб тошқол ҳолатига ўтади, темир оксиди ва бошқа тошқол таркибига кирувчи оксидлар штейн таркибининг зичлигидан анча паст бўлганлиги учун печнинг юқори қисмига чиқади. Бу ҳосил бўлган тошқолни печдан эгик ҳолатда чўмичларга суюқ ҳолда қўйилади ва қайта ишлашга жўнатилади. Темир сульфидининг оксидланиши натижасида ҳосил бўлган олтингугурт сульфат кислота олиш цехига жўнатилади. Шу билан темирнинг ва бошқа оксидли бирикмаларнинг печдан чиқазиб ташланиши бойитилган мис сульфидининг (оқ матт) ҳосил бўлиши орқали конверторлаш жараённинг биринчи босқичига якун ясалади.
Иккинчи босқичда ярим олтингугуртли миснинг (Сu2S) тўлиқ оксидланиши ва металл ҳолига айланиши юз беради. Иккинчи босқичда ҳам технологик оқова газ таркибида олтингугурт оксидининг таркиби мис сульфидининг оксидланиши ҳисобига 10%гача, гоҳ ундан ортиқ бўлади.
Ҳозирги кунда кўпгина замонавий металлургия саноатида, асосан горизонтал ҳолатдаги конверторлар ишлаб келмоқда, жумладан Олмалиқ мис эритиш заводила ҳам горизонтал конверторлар ишлаб турибди. Шунинг учун ҳам горизонтал конверторлар ва уларнинг тузилиши ҳақида фикр юритамиз.
Асосан амалиётда сиғими 40, 75, 80 ва 100 тонна, узунлиги 6-10 м, диаметри 3-4 м ҳамда фурмалар сони 32 тадан 62 гача бўлган конверторлар кенг қўлланилмоқда.
Горизонтал конверторлар гщлиндрсимон эгилувчан аппарат бўлиб, жараён узлукли равишда олиб борилади. Ташқи гилофи 20 - 25 мм қалинликдаги пўлат листдан қопланган бўлиб, унинг диаметри 3-4 метр, узунлиги 10 метргача бўлади. Ички қисми тўлиқ оловбардош, хромомагнезитли ғишт билан териб чиқилган. Ғилов билан ўтга чидамли ғишт оралиғига оловбардош қумли ашё қуйилади. Бунинг сабаби ҳарорат ошган сари терилган ғиштнинг кенгайиши ва ўзининг ҳажмини ўзгартириши мумкин. Конвертор турт жуфт соққали ғилдиракчалар устида жойлашган бўлиб, электродвигатель ва редуктор ёрдамида эгилиш учун ғилофнинг ҳар иккала томонига ғиштли ғилдиракчалар ўрнатилган бўлади. Шунинг учун ҳам конвертор горизонтал ўқ атрофида эгилиши ва ярим айлана ҳолатигача айланиши мумкин. Конверторнинг орқа томонига ҳаво пуркаш учун фурмалар ўрнатилган бўлади. Конверторга бўғизи орқали суюқ ҳолда штейн қуйилади ва ҳосил бўлган тошқол, хомаки мис ҳамда оқова технологик газлар ҳам бўғиз орқали чиқади.
Конверторга таалуқли айрим технологик кўрсаткичлар қуйида кўрсатилган:
Фурмалардаги солиштирма
пуркаш сарфи, м3(см3-мин) 0,5—1,2
пуркаш босими, МПа 0,1—0,12
фурмадан пуркаланувчи


Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish