Навоий кон-металлургия комбинати


Мис электролиз курсатгичларига технологик омилларнинг таъсири



Download 6,45 Mb.
bet31/65
Sana24.02.2022
Hajmi6,45 Mb.
#239178
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   65
Bog'liq
Оғир рангли метаалар металлургияси МАЪРУЗА(1)

Мис электролиз курсатгичларига технологик омилларнинг таъсири. Мис электролизида элекктор қувватини сарфи токни чиқиши ва ваннадаги кучланишга боғлиқдир. Вольтда ўлчанадиган ваннадаги кучланиши қуйидаги тенглама орқали топилади:
U = JR1 + JR2 (14.1)
бунда: J - токнинг кучи, а
R1 - эритмани қаршилиги, б
R2 - токни йулида учрайдиган қаршиликлар
(шина, контакт ва бошқалар), в
Токни кучи J ток зичлигига (i) боғлиқдир. Ток зичлиги - бу 1 м катор юзига тўғри келадиган токнинг кучидир. Қанча i кўп бўлса, шунча катоднинг юзи ўзгармаган ҳолда, токни кучи кўп (J).
R1 - эритманинг қаршилигига таъсир қилади:
1) анод ва катоднинг жойлашган масофаси. Қанча бу масофа кам бўлса, шунча R1 кам бўлади ва U ни қиймати паст бўлади. Агарда ма­софани камайтирса қисқа туташув имконияти пайдо бўлади ва токдан чиқишни қиймати камаяди;
2) эритмани таркиби. Қанча у нордонроқ бўлса, шунча унда водород кўп бўлади ва эритмани қаршилиги камаяди ва ваннадиг кучла­ниш пасаяди.
3) эритмани харорати. Қанча харорат баланд бўлса, шунча мод­даларни харакатчанлиги юқори бўлади, эритмани қаршилиги ва ванна­даги кучланишлар паст бўлади.
Сульфат кислотани қаршилиги, тахминан, мис сульфатини қарши­лигидан 10 марта камроқдир. Шунинг учун нордон эритмаларни қарши­лиги анча пастроқдир. Фақат шуни аҳамиятга олиш керакки, қанча сульфат кислотани миқдори кўп бўлса, шунча мис сульфатини эриш қобилияти кам бўлади. Буни сольватация эффекти деб айтилади. Шу­нинг учун замонавий заводларда эритмада 35 - 40 г/л Сu (175 - 200 г/л СuSO4 * 5 H2O) ушлаб турилади. Агарда миснинг миқдори бундан камайиб кетса, катод юзи олдида мис билан бирга бошқа катионлар ҳам катодга ўтириб уни сифатли пасайтиради ва электр токини бе­фойда сарфланишига олиб келади.
Эритмани хароратини 45 - 600С оралигида ушлаб турилади. 250С даги эритмани қаршилигига нисбатдан, 50 - 550С да қаршилик тахми­нан 2 марта камроқдир ва шунча ваннадаги кучланиш ҳам камроқ­дир. Фақат баланд харорати уни интенсив порланишга, атроф муҳитни заҳарлшга олиб келиши мумкун. Порланиши қанча кўпллигини қуйидаги мисолда кўриш мумкин. Агарда мис электролиз цехида 1000 ванна бўл­са ва ҳар ваннани эритма юзи 5м бўлса, унда 67 с да бир соатда 30 т сув порланади.
R ни қийматини камайтириш учун тоза шиналар ва контактларни қўллаш керак. Амалиётда ваннадаги кучланишни 0,25 - 0,30 в атро­фида ушлаб турилади. Қолга бу рақам кам бўлса, шунга 1т мисга камроқ электр қувати сарфланади.
Мис электролизида электр қувватини сарфланиши қуйидагига ҳи­соблаш мумкин Фарадей қонунига биноан, 1 а-соатга катотда 1,186 г мис ўтказилади. Агарда ваннадаги кучланиш 0,25 в га тенг бўлса, 1 г мисни ўтказишга назария бўйича сарфланадиган электр қуввати:
W = U/1,186 = 0,25 * 1/ 1,186 = 0, 210 вт.соат
ёки 1т мисга
0,210 * 1000 * 1000/ 1000 =210 квт.с
Агарда токни чиқиши даражаси 95/ бўлса, 1т катодли мис ўтка­зишга сарфланади:
210 : 0,95 = 222 квт.с
Амалиётда 1т катодли мис олишга 230 -300 квт.с электр қувва­ти сарфланади.
Охирги пайтларда ванналарга 14000-15000 а ток кучи бериляпти Бундай катта кучни элекктродларни сони, уларни ўлчамларини ва ток зичлигини ошириш орқали олиб бориляпти.
Мис электролиз жараёнида ток зичлиги 200-270/м2 ташкил қила­ди. Ток зичлигини тенглама орқали аниқласа бўлади:
I =J/ n 2S (14.2)
бунда: i - ток зичлиги, а/м2
J - ток кучи (ваннага юклама), а;
n - ваннадаги катодлар сони;
S - катод юзини майдони
Агарда J = 14000 а, n=35: S = 0,9 * 0,9 = 0,81м2 булса i = 14000 : (35 * 2 * 0,81) = 247 а/м2
Ваннадаги ток кучи аниқ бўлса, ваннани ишлаб чиқиш унумдорли­ги топилади:
Р = J  * 22/100 * 1000 (14.3)
бунда:  - мисни электрокимёвий эквиваленти, 1,186 г
- токни чиқиши;
22 - ваннани бир суткада ишлаш соати
Ваннадаги ток кучи 14000 а, токнинг чиқиш унумдорлиги бўла­ди:
Р = 14000 * 1,186 * 96 * 22/100 * 1000 = 352 кг
Катодли мис бўйича цехни ишлаб чиқиш хажми 200 000т бўлса, цехда ўрнатиладиган ваннналарнинг сони бўлади:
N = 200 000/ 365 * 352 = 1750 ванна
бунда: 365 - бир йилдаги кунлар сони;
1,1-10 % ванналар таъмирдаги ҳисобга олувчи рақам.

Download 6,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   65




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish