3.6. Печни тузилиши. Печни фундаменти монолит темир-бетондан тайёрланган. Фундаментнинг устига қалинлиги 50 мм бўлган чўян плиталар жойлаштирилган. Плиталарга бетондан тайёрланган қатлам қўйилган.
Печнинг ишчи таги (лещедь) уч қатор огнеупор ғиштдан ясалган: энг пасти-эни 230 мм бўлган шамот, ўрта қисми – 230 мм магнезитохромит ва ички ишчи қатлами 460 мм бўлган магнезитохромит ғиштдан тайёрланган. Печни ён томони магнезитохромит ғиштдан ясалиб, эни 810 мм, бош ва оёқ томонларини қалинлиги 920 мм. Печни устки қисми (свод) 460 мм қалинликдаги магнезитохромит ғиштдан тайёрланган.
Печни мустахкамлаш учун эни 15 мм бўлган пўлат кожух, 55 номерли қўштавр ва 55 мм ли пўлат тягалар ишлатилади.
Шлак печдан 2, та сув билан совитиладиган мисдан ясалган лейка орқали шлаковозларга чиқарилади. Штейн шнур ва сифонлар орқали ковшга қуйилади, ковшлардаги штейн мостовой кран билан конверторга қуйилади.
3.7. Кислород-маъшал печни (КФП) конструкцияси ва уни ҳисоблаш. Биринчи КФП печи 1953 йилда Канаданинг "Коппер Клиф" заводида ишга туширилган. 1968 йилда Олмалиқ заводида ҳудди шундай печь ишга туширилди. Иккала печнинг конструкцияси бир хилдир.
Печнинг фундаменти Монолит темир-бетондан тайёрланган. Фундаментнинг устига эни 50 мм бўлган чўян плиталари жойлаштирилган. Плиталарга бетондан тайёрланган қатлам қуйилган.
Печнинг ишчи таги (лещадь) уч қатор огнеупор ғиштдан ясалган: энг пасти - эни 230 мм бўлган шамот, ўрта қисми - 230 мм магнезитохромит ва сирт ишчи қатлами эни 460 мм булган магнезитохромит гиштидан тайёрланган. Лещадни тепа қисми ён томонини териш учун параметр бўйича горизонталь шаклда ясалган. Ён томони нормаль магнезитохромит ғиштидан ясалиб уни энлиги 810 мм ташкил қилади, бош ва оёқ томонларини эни эса 920 мм. Печни ишчи тепа қисми (свод) эни 460 мм бўлган магнезитохромит ғиштидан терилган.
Печни мустахкамлаш учун эни 15 мм булган пўлат кужух, 55 номерли двутавр ва 50 мм ли пўлат тягалар махсус қурилмаларда ишлатилган.
Шлакни печдан 2 та, сув билан совитадиган, мисдан ясалган лейка орқали чикарилади. Лейкалар печни оёк деворида булиб лещаддан 700 мм баландликда жойлашган.
Штейн бир-бири боғланган иккита сосуд тизимида ишлайдиган сифондан чиқарилади. Сифонни юқори остонаси тенглама орқали топилади:
h = (h1g1 + h2g2 ) / g1 (7.1)
Бунда: h1 ва h1 - штейн ва шлак ванналарини ўртача баландликлари, см g ва g - штейн ва шлакни зичлиги г/см
Печни ҳисоблаш
КФП печни ҳисоблаш уни эритиш зонаси, аптейк ва асосий ўлчамларини аниқлашдан иборат. Печнинг асосий ўлчамлари - баландлик, диаметр ва ишчи хажми. Моддаларни тушиш пайти, сульфидларни оксидланиш реакция давоми ва газ оқимини тезлиги асосида ҳамма керакли ўлчамларни ҳисобласа бўлади.
Эритиш шахтасини баландлиги формула ёрдамида аниқланади: h = W / t, гл
h = W/ t, m (7.2)
бунда: W - шихта моддаларни тушиш даври, м/с
t - сульфидларни оксидланиш реакциясининг давоми, с Шихта моддасини эркин тушиш даври Стокс тенгламаси орқали
топилиши мумкин:
W = 2/9 ( - S ) g r2 /ч (7.3)
бунда: ч - моддани радиуси, гл
- моддани зичлиги, кг/м3
- газ фазасини зичлиги, кг/м3
Моддани зичлиги бойитмани таркибига боғлиқ бўлиб 4000 - 4500 кг/м3 ташкил қилади. 1450 - 1500 0С оралиғида газ фазасининг зичлиги 0,30 - 0,35 кг/м3. Ўша харорат оралиғида газ фазасини ёпишқоқлиги 16 - 17 * 10-5 м2/с ташкил қилади. Ҳисоблаш учун моддани ўртача радиусини олиш керак. КФП жараёнида, кинетик маълумотларга кўра, сульфид бойитмасидаги моддани оксидланиш вакти 1 сонияни ташкил қилади.
Эритиш шахтасини кесим майдонини тенглама орқали топилади:
S = V / W . гл (7.4)
бунда: V - технологик газнинг хажми, гл/сек
W - газнинг харакатланиш тезлиги, м/сек.
Газнинг хажмини берилган шихта компонентларини металлургик ҳисоботлар билан топилади. Газнинг тезлигини шихта моддасини эркин тушиш вақтига тенг деб қабул қилинади.
Шахтани баландлиги ва кесимини билган ҳолда, уни диаметр ва хажми аниқланади. Шихтани хажми тўғри топилгани, печни ишлаб чиқариш унумдорлиги, шихтани иссиқлик кучланиши орқали текширилиши мумкин. Иссиқлик кучланиши КФП жараёни учун 240 - 290 * 103 кДж / м3 * соат ни ташкил қилади.
Газ эгаллайдиган жой майдон кесими (м2) тўғрибурчак қисми ва сегментдан ташкил топади:
S = вh + r2 ( - Sin 0 ) / 2 (7.5)
бунда: б - камерани энлиги, м;
h - тўғри бурчак қисмини баландлиги, м;
r - сводни радиуси, м;
-ва 0 - марказий бурчакнинг радиан ва градусда ўлчамлари.
Суюқ ваннани баландлиги, койидадагидай 1 м ни ташкил қилади, шлак қатламини энлиги 0,6 м, штейнники эса - 0,4 м. Шлак ваннасини хажми (м3) тенглама орқали топилади:
V1 = V t (7.6)
бунда: V - шлакни хажми, м/соат
t - шлакни ваннада бўлиш вақти, соат
Шлакни соатбай ажралиб чиқиши, печнинг ишлаб чиқиш унумдорлигини ва шихтанинг таркибига боғланган ҳолда, технологик ҳисоботлардан аниқланади.
Штейн ваннасини хажми, қоидадагидай 0,7 V1 га тенг бўлади, ваннанинг бутунлай хажми эса 1,7 V1 дир. Ишчи камерани узунлиги аниқланади:
l = 1,7 V / в h (7.7)
Бунда: в - ваннанинг энлиги (камерани газ эгаллайдиган жойнинг энлигига тенг) м;
h - ваннадаги эритмани баландлиги,м
Аптейкни кесиш майдонини газнинг хажми ва тезлигидан топилади. Аптейкга киришдан олдин газнинг хажми бир оз камроқдир, уни харорати 1250-1300 0С гача пасаяди. Аптейкда газнинг тезлигини 10-12 м/с қабул қилинади.
КФП печини газ эгаллайдиган зона хажмини берилган ишлаб чиқиш унумдорлиги, шихтани иссиқлик чиқариши ва иссиклик кучланиши орқалии топилса ҳам бўлади:
V =Q Qқаттиқ /в (7.8)
бунда: Q - бир соатда ишлаб чиқариш унумдорлиги, т;
Qқаттиқ - шихтани иссиқлик чиқариши, кДж/т;
В - иссиқлик кучланиши, кДж/(м * соат)
Газ эгаллайдиган зонани майдон кесими аниқланади:
S = V / l (7.9)
Эритиш зонасининг узунлиги (l) машъалнинг аэродинамик узунлиги орқали топилади (қоидадагидай l = 12 - 14 м).
Do'stlaringiz bilan baham: |